» » «Навбаҳор», «Металлург», АГМК ...

«Навбаҳор», «Металлург», АГМК ...

«Навбаҳор», «Металлург», АГМК ...Янги мавсумга кириб келар эканмиз, албатта, ҳар биримиз бу йилги чемпионатдан ҳам янгиликлар кутамиз... Одатий савол: бу йил ким чемпион бўлади? Бугунги мақоламиз айнан шу савол атрофига қурилган бўлсада, унда бошқа кўпгина масалаларга ҳам атрофлича тўхталишга ҳаракат қиламиз.

Сўнгги йиллардаги мусобақалар каби, бу йилги чемпионатда ҳам, аввало, «Локомотив» ва «Пахтакор»ни алоҳида қайд этмай иложимиз йўқ. Зеро, мазкур икки жамоа бу мавсум бошида ҳар доимгидан ҳам кўра кўпроқ «плюс»лар йиғиб олишган. Сўнгги йилларда бу икки грандга «Бунёдкор» ва «Насаф», охирги мавсумда «Навбаҳор» интрига ҳосил қилишга уриниб кўрган бўлсада, икки гранднинг устунлигини синдириш ҳеч кимга насиб этмади.

Қизиқ факт: сўнгги 10 йил давомида футболимизда «тўртлик» тушунчаси ҳосил бўлди. Қайси маънодаки, ўтган мавсум 3-ўринга жойлашган «Навбаҳор»ни ҳисобга олмаганда, 2009 йилдан буёғига юқори уч поғонага айнан мана шу тўртлик - «Локомотив», «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Насаф» жойлашган, холос.

Миллий чемпионатимиз динамикаси шу 10 йил ичида қуйидаги йўлдан кетди:

- 2009|2010|2011 йилларда «Бунёдкор», «Пахтакор» ва «Насаф» учлиги мавсум бошиданоқ чемпионликка асосий даъвогар ҳисобланган. Айниқса, у даврларда «Бунёдкор»нинг мутлақ гегемонлиги бор эдики, жамоа 2008 йилда бошлаган чемпионлик кетма-кетлигини қаторасига 4тага етказди;

- 2012 йилда бу рўйхатга Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси қўшилди. Ўша йили чемпионатда 3-ўринни қўлга киритган «темирйўлчилар» кейинги 3та мавсум 2-ўринга жойлашишди. Навбатдаги учта мавсум эса чемпионликни нишонлашди;

- «Насаф» қарийб 15 йилдан буён чемпионликка ҳаракат қилаётган бўлсада, ҳозиргача фақат 2-ўрин билангина чекланишга мажбур бўлган. Шу 10 йил ичида жамоа стабил қатнашгани билан ёдда қолди...


Эски йилларни ёдга олишдан мақсад, бу мавсум чемпионлик кураши йўналиши бироз ўзгариши эҳтимоли бор. Энди «Бунёдкор» ва «Насаф»ни ўтган йиллардаги каби ҳолатда тасаввур этолмаймиз. Натижада чемпионликка энг асосий даъвогарлар сифатида яна «Локомотив» ва «Пахтакор»ни тилга олишга мажбурмиз...

Бошқа жамоалар хусусида эса қуйида алоҳида тўхталиб ўтмоқчимиз. Бугунги асосий масалага энди етиб келдик: хўш, бу йилги мавсумда «Локомотив» ва «Пахтакор»га қайси жамоалар асосий рақиб бўлиши мумкин?

1. «НАВБАҲОР»

Ўтмиш афсонаси Андрей Канчельскис бошқараётган «Навбаҳор» ушбу мураббий билан ҳали ҳеч нарсага эришгани йўқ. Унинг қўл остида ўйнаган жамоа ўйинларига тўлиқ баҳо бериш учун ўтган мавсум якунидаги сўнгги 6-7та учрашув етарли бўлмади. Наманган жамоаси ўтган мавсум қўлган киритган 3-ўрин ҳам ҳозирча Канчельскис ҳисобига ёзилмаётгани кўпчиликка аён. Мураббий жамоани қабул қилиб олганида «Навбаҳор» ўзи шундоқ ҳам 3-поғонада бораётган, аксига олиб, «Бунёдкор»дан айириб ташланган очколар бу икки жамоа орасидаги интригани бутунлай йўқ қилганди. Бу йил «Навбаҳор» чемпионлик учун курашади, дейилаётган бўлсада, Андрей Канчельскис ва унинг шогирдлари майдонда нималарга қодир, буни вақт кўрсатади. Таркиб жиҳатидан Канчельскис анча иқтидорли ижрочиларга эга, бунга шубҳа йўқ.

Масалан, шахсан Иван Соловьевдан мен кўп нарса кутмоқдаман. Олдинлари «Зенит» ва «Динамо» (Москва) таркибида тўп сурган иқтидорли ярим ҳимоячи сўнгги мавсумда Россия 1-лигаси вакили «Сочи» сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 2 марта ишғол қилган. Мазкур футболчи Суперлигамизга ўша Россия футболи ҳавосини олиб киришига ишонгим келади. У менга 1996 йили Россиядан келиб, «Навбаҳор»ни чемпионлик сари дадил етаклаган Дмитрий Батинковни эслатмоқда. Александр Касьян хусусида ҳам шунга ўхшаш фикр. Асли украиналик бўлган ҳужумчи ўтган мавсумни Россия 1-лигаси вакили «Авангард» (Курск) сафида ўтказиб, 14 учрашувда 2та гол урди. Айни пайт «Сочи» ҳам, «Авангард» ҳам Россия Премьер-лигасига чиқишга даъвогарлар сафида эканини инобатга олсак, «Навбаҳор» оддий ўйинчилар билан шартнома имзоламагани аён бўлади. Шунга қарамай, барибир, ҳаммасини вақт кўрсатади.

Бошқа томондан, «Навбаҳор» икки гранднинг катта кучини букадиган даражада эмасдек туюлмоқда. Айниқса, ҳозирги «Навбаҳор»даги асосий муаммолардан бири - захирада тузукроқ футболчи йўқлиги. Тахминан 10-12 нафар анча яхши ижрочиларга эга бўлгани билан, орқадаги футболчилар ҳам вақти келиб ўз сўзини айтадиган даврлар келади. Ана ўшанда бу ердаги кучларнинг тенг эмаслиги билиниб қолиши турган гап, мавсум боши селекциясидаги камчиликлар ўз сўзини айтиши, қарорлар қимматга тушиши мумкин.

Жамоанинг бугунги кундаги таркибига назар ташлаймиз: дарвозада Ўткир Юсупов, ҳимояда Славко Лукич, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, ярим ҳимояда Азим Аҳмедов, Остон Ўрунов, Шаҳзод Шайманов, Иван Соловьёв, Абдужамол Исроилов, ҳужумда Александр Касьян. Иккинчи даврадан Азизбек Турғунбоев жамоага қўшилиши мумкин. Бўлди. Ҳозирча бори шу.

Баҳодир Насимов, Азиз Ибрагимов ва Эльман Тагаев каби футболчиларнинг «Пахтакор» ва «Локомотив»га қарши кечажак қийин баҳсларда жамоа ўйинини кучайтира олишига шахсан мен ишонмайман. Захирада яхшироқ потенциалга эга биргина Ғиёс Комилов бор, лекин бу оз. Бошқа томондан, таркибда ўзгаришлар катта, янги футболчилар кўп. Уларнинг бир-бирларини ўзаро тушуниб ҳаракат қилишлари учун анча вақт кетиши турган гап.

2. АГМК

Мавсум бошида ОЧЛ саралаш баҳсидаги иштироки орқали «ўз фикри»ни оммага баён қилган Олмалиқ жамоасида асосий куч дея бемалол Миржалол Қосимовни айта оламиз. «Навбаҳор»да «МЮ» афсонаси фаолият юритаёган бўлса, ўзбек футболи афсонаси мураббийлик иши борасида ундан анчагина илгарида эканлигини тан олишимиз лозим. Қосимов бор ерда ривожланиш бўлади, фақат шугина инсоннинг ўзиёқ жамоани камида 3-4 поғона юқорилатиб қўйишига шахсан мен ишонаман. Ўз навбатида, ҳомийлар ҳам жамоа ривожи йўлида, айниқса, бу йилги мавсум учун катта эътибор қаратишмоқдаки, бу саъй-ҳаракатлар якунда ўз мевасини беришини кутса бўлади.

Бу жамоада бўлаётган ишларни ҳам соатлаб таърифлаш, яна кўп жиҳатлари билан етарлича мақташ мумкин. Лекин бу мақтовлар барибир, «Локомотив» ва «Пахтакор»га қарши ўйинларда ўтмайди. Уларнинг қаршилигини синдириш учун ҳали бироз қовун пишиғи борга ўхшаяпти. Шундай бўлсада, АГМК бу йилги чемпионатимизда «Бунёдкор»нинг «шўнғиши»ни компенсация қилиб туради.

3. «МЕТАЛЛУРГ»

«Пахтакор»нинг «укаси» бу йилги мавсумда ҳар доимгидан кўра кўпроқ қизиқ туюлмоқда, менга. Бу йил жамоа асосини «Пахтакор»нинг «қария» футболчилари ташкил этаётган бўлсада, уларнинг салоҳияти мавсум давомида кўринади, барибир. Андрей Шипилов бошқарувидаги клуб бу йил ўз таркибига ўтган мавсумдагидан-да ажойиб ижрочиларни тўплаб олганки, ҳали улардан кўп нарса кутса бўлади.

Жепаров айни пайт 37 ёшда бўлишига қарамасдан, мамлакатимиздаги аксарият футболчилардан яхшироқ спорт формасида эканига мавсум давомида шоҳид бўлсак керак. Балки тез югуриш борасида бошқалардан ортда қолар, лекин ўша бош мураббий Шипилов айтганидек, майдондаги баҳс фақат қуруқ югуришдан иборат эмас. У ерда аксарият ҳолатларда ақл билан ўйнашга тўғри келади. Айнан мана шу жиҳат Жепаровда ортиғи билан бор ва миллий чемпионатимиз савияси нуқтаи назаридан олганда, Сервер бу ерда ўзини сувга тушган балиқдек ҳис қилиши мумкин. Сўнгги жумламиз балки ортиқча муболағадек туюлиши мумкиндир, лекин Жепаровдек ўйинчи бир-икки гранд клубларни айтмаса, бошқа исталган жамоа учун катта совғалар ҳозирлаши мумкин.

4. УЧИНЧИ ТОИФА ЖАМОАЛАРИ

Афсуски, бу ерга ҳозирча бирваракайига 5-6 жамоани киритишга мажбурмиз. Булар - «Насаф», «Бунёдкор», «Қўқон-1912», «Сурхон» (!) ва балки «Бухоро» билан «Қизилқум». Аслида бу жамоалар эндиликда «Локомотив» билан «Пахтакор»га тузукроқ рақиб ҳам бўлолмасликлари мумкин. Шунга қарамай, Суперлигамиз ривожи йўлида бу йил ҳам мазкур жамоалардан юқорига кўтарилиш онларини кутиб қоламиз. Бу йил чиқмаган жондан умид ролида «Бунёдкор» бўлса, қайта тикланиш ролида «Насаф» бўладиганга ўхшайди. Иккала жамоа ҳам ўзининг сўнгги 10 йилликдаги тарихида илк бор юқори ўринлар учун курашиш мақсадидан узоқ ҳолда бошлайди, мавсумни. Ноилож, шароит шуни тақозо этмоқда.

«Қўқон-1912» ўзининг етакчи футболчиси Жавоҳир Сиддиқовни Жанубий Корея клубига сотишни тўхтатиб, уни «Пахтакор»га ижарага берганидан билиш мумкинки, Қўқонда ҳам гранд-клуб тузиш масаласи долзарб эмасдек кўринмоқда. Бу борада ҳали пишиб-етилмаган бўлсада, «Навбаҳор» барибир, етакчи ўринда кетмоқда.

Мана шу ўйлар билан 2019 йилги мавсумга кириб келмоқдамиз. Биз март ойидаёқ бу йилги чемпион номини аниқлаб бўлдик - «Локомотив» ёки «Пахтакор», бунга 99, балки 100 фоиз ишонамиз. Шунга қарамай, барибир, сенсацияларни кутиб яшаймиз. Олға, «Металлург», АГМК ва «Навбаҳор»!


Беҳзод АҲМАДЖОНОВ тайёрлади
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

NavbaREAL 9 март 2019 19:00
Зеро ёшларимиз 1-0 хисобида галаба козонишди.Галаба муборак дустлар.

NavbaREAL 9 март 2019 18:54
Цитата: muhammadsaloh
Lochinlar.uz сайти xувиллаб колмокда борган сари сабаби не? Муxлислар

Гап мухлисларда эмас, сайт ходимларида.Ёшларимизни уйини тугаганига 3 соат булди.Хеч кандай янгилик йук.

muhammadsaloh 9 март 2019 18:48
Lochinlar.uz сайти xувиллаб колмокда борган сари сабаби не? Муxлислар

ДИЛМУРОД88 9 март 2019 18:13
Яхши Ёкибжон

Yoqubjon1988 9 март 2019 16:30
Botirali zaxirada

Lochin79 9 март 2019 16:06
Pahtakorda zahirada qolayotgan Hoshimov Navbahorga kelib uyini ochilib termaga azo buldi va Navbahorni tark etdi.Nasimov bu yil barchaga jumboq buladi va kup komandalarni boshini qotiradi.dadil bul uka .omad senga

Yoqubjon1988 9 март 2019 14:55
Xa Dilmurod savdolar bolyabdimi

ДИЛМУРОД88 9 март 2019 14:35
Чемпион Навбахор

Норин олга бос 9 март 2019 13:12
Хурматли углим Абубакрийнома яхши ният килолмасангиз бировнинг яхши ниятларига раддия ёзманг. Буюк рус саркардаси Суворов "Генералликни орзу килмаган солдат солдат эмас" деган. Шундай экан биз сизлардай сохта мухлисларни кузини куйдириб чемпионликни орзу килаверамиз. Олга Навбахор чемпионлик сари олга бос

ILHOMJON78 9 март 2019 12:50
Бизда шуда олдиндан майдонга тушмай туруб енгилади булар курайлик Локомотив Пахтакорниям маглуб этиб булмас жамоани узи йук ким уйлабди Реални хеч ким танимайдиган Голландия боллари яни Аякс уз уйида савалайди деб ушалар айтмадику фаворит Реал деб борини берди олдиндан кул кутармади хуллас Навбахор анча бош огрик булади Локо Пахтакорга


--------------------

Real Madrid 9 март 2019 10:12
Har oyinda galaba kutib qolamiz

Норин олга бос 9 март 2019 07:30
Худо хохласа бу йил Навбахор чемпион булади. Эртага Тошкентда чемпионликнинг биринчи гиштини куйиб кайтамиз худо хохласа. Олга Навбахор сени Тошкентда ёлгизлатиб куймаймиз. Хамма Тошкент сари олга!

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
2-тур. 30 март
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Сўғдиёна 1 3
2 Қизилқум 1 1
3 Навбаҳор 1 1
4 Андижон 1 1
5 Металлург 1 1
6 Динамо 1 1
7 Насаф 1 1
8 Сурхон 1 1
9 Қўқон-1912 1 1
10 АГМК 1 1
11 Бухоро 1 1
12 Пахтакор 0 0
13 Локомотив 0 0
14 Бунёдкор 1 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
1-тур. 10 март, 16:00
1 - 1
Тақвим
«    март 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Логин
Пароль
Запомнить