» » Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912"

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912"

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" Бугун Суперлиганинг 1-тур ўйинларига якун ясалади.

Тошкентдаги ТТЙМИ ўйингоҳида "Навбаҳор" жамоамиз қўқонликлар билан беллашади. Учрашувга бўлган қизиқиш юқори даражада. Ўйингоҳга 5000 нафар мухлис ташриф буюришини инобатга олмаганда ҳаммаси яхши.

Бугун Тошкентда ўтадиган баҳс жамоамиз учун дастлабки нейтрал майдондаги учрашув эмас. Биласизми, 2006 йили жамоамиз "Нефтчи"га қарши учрашувни нейтрал майдонда, Тошкентдаги "Пахтакор" ўйингоҳида ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Бир йил аввал Намангандаги мазкур жамоалар ўртасидаги учрашувда юзага келган тартибсизликлар туфайли кейинги икки баҳс Тошкентда ўтказилганди.

Бугунги учрашувдан аввал яққол фаворит кўрсатилмаётган бўлсада, барибир кичик устунлик "Навбаҳор" томонида. Ўйлашимизча, дербида кўп гол киритилмайди. Дастлабки тур ўйинларидаги нурсиз учрашувларни мутахассислар баҳорий футболга йўйишади. Шу боис битта гол ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин.

"Навбаҳор" мезбонлигида "Қўқон-1912"га қарши кечган деярли барча учрашувларни ғалаба билан якунлаганини инобатга олсак, бугун ҳам жамоамиз бизга чиройли ғалабани тақдим этиши керак. Ўйлаймизки, Андрей Канчельскис шогирдлари бугун ҳужумкор ва чиройли ўйин ҳисобига дастлабки уч очкони ўз ҳисобларига қайд этиб қўйишади.

Олға, "Навбаҳор"!

Бугун, 15:00. Спорт ТВ LIVE
Тошкент. ТТЙМИ ўйингоҳи
"НАВБАҲОР" - "ҚЎҚОН-1912" скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Hoshimjon1199 10 март 2019 12:12
OLGA OLGA OLGA LOCHINIM .

UUUUVU NAVBAHORDAN ZURI YOQ
OLGA NAVBAHOR.

UUUUVU NAMANGANDA MUHLIS ZUR
OLGA NAVBAHOR.

Чемпион 10 март 2019 09:07
Бугинги уйиндан навбохордан галаба кутамиз

Чемпион 10 март 2019 09:06
Салом хаммага

Шухрат Ака 10 март 2019 07:55
Цитата: NavbaREAL
"НАВБАХОР"имга ОМАД !!! Худо хохласа 2019 йил мавсумдаги Супер лига илк галабаси "НАВБАХОР"да деган макола чикиши насиб килсин. ОЛГА "НАВБАХОР" !!! ОЛГА "ЛОЧИНЛАР" !!!
Эээ,куп яшанг!Ажойиб фикр билд рибсиз!Кушиламан!Олга,Лочинлар!Янгикургонликлар, сен билан биргалар

kosonsoychi91 10 март 2019 07:44
Olga lochinlar

Hoshimjon1199 10 март 2019 07:27
TOSHKANGA NEKSIYA BOR BORDI KELDI 80000
KETADIGONLAAAA tel 97 230 29 59 ESON OMON GALABA BILAN QAYTAYLIK

Hoshimjon1199 10 март 2019 07:24
TOSHKANGA NEKSIYA BOR BORDI KELDI 80000
KETADIGONLAAAA ESON OMON GALABA BILAN QAYTAYLIK

muhammadsaloh 10 март 2019 07:18
Динамо-Насаф уйинидан кейин матбуот анжуманидан "Захира дарвозабони тушиши нега кечикди? Дарвозабон жароати умуман кутилмаган пайтда руй берди ва Ботирали Эргашев ўша пайтда Аср намози ўигани ичкарига кириб кетганди. Шу боисдан ам захира алмаштирилиши бироз чўзилди. Бунинг учун узр сўрайман", - дея вазиятга ойдинлик киритди Даврон Файзиев.

Абдуллаев Лутфилло 10 март 2019 07:17
Ассалому алейкум ахли наманган навбахор мухлислари бугун навбахор жамоамиз уз юришини бошлайди навбахорга омад чемпионлик юлида оллох узи мададкор булсин омад Навбахорга Чемпион 2019 олга Лочинлар бу йил баланд парвоз кил

Legenda 10 март 2019 06:26
Omad Navbahorga

admin 10 март 2019 01:45
Цитата: AGZAM
Telvizirdan olib beradimi qaysi kanaldan olib beradi bilganlar bo’lsa iltimos aytib yuboringlar

Бугун, 15:00. Спорт ТВ LIVE

AGZAM 10 март 2019 01:42
Telvizirdan olib beradimi qaysi kanaldan olib beradi bilganlar bo’lsa iltimos aytib yuboringlar

NavbaREAL 10 март 2019 00:48
"НАВБАХОР"имга ОМАД !!! Худо хохласа 2019 йил мавсумдаги Супер лига илк галабаси "НАВБАХОР"да деган макола чикиши насиб килсин. ОЛГА "НАВБАХОР" !!! ОЛГА "ЛОЧИНЛАР" !!!

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
2-тур. 30 март
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Сўғдиёна 1 3
2 Қизилқум 1 1
3 Навбаҳор 1 1
4 Андижон 1 1
5 Металлург 1 1
6 Динамо 1 1
7 Насаф 1 1
8 Сурхон 1 1
9 Қўқон-1912 1 1
10 АГМК 1 1
11 Бухоро 1 1
12 Пахтакор 0 0
13 Локомотив 0 0
14 Бунёдкор 1 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
1-тур. 10 март, 16:00
1 - 1
Тақвим
«    март 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Логин
Пароль
Запомнить