» » Н. Ҳасанов: «Биз учун енгил ўйин бўлди»

Н. Ҳасанов: «Биз учун енгил ўйин бўлди»

Н. Ҳасанов: «Биз учун енгил ўйин бўлди»
Бугун Суперлига 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди. Беллашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Ўйиндан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ва ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: -
Аввало мухлисларимизни янги футбол мавсуми бошлангани билан табриклайман. Гувоҳи бўлганингиздек, бугун ишқибозлар шиддатли ва кескин курашлар остида ўтган ўйин гувоҳига айланишди. “Дербилар” ҳар доим шундай муросасиз тарзда ўтиб келган. Бизга бироз енгил бўлди, дейишим мумкин. Боиси, биз биринчи турни Наманганда ўтказишимиз лозим эди. Бироқ “дерби” бетараф майдонга бўлди. Бугунги дурангдан қониқиш ҳосил қилдим, шогирдларим кўрсатган ўйиндан хурсандман. Тўғри тактика ва таркиб танлаганимга амин бўлдим. Бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Демак, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Бу йил мавсум дуранглар билан бошланди. Кейинги ўйинга қадар анча вақт бор. “Андижон”га қарши кечадиган учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Яхши ўйинларимиз ҳали олдинда деб ўйлайман. Африкалик легионерни сафимизга қўшиб олдик. Ушбу футболчи ўйинимизни кучайтиришига ишонаман. Таркиб борасида ўзгаришлар бўлганига қарамай, ўйин фалсафамиз ўзгаргани йўқ. Мақсадимиз ҳам ўша-ўша.

Тимур Ҳакимов анча ўзгарди. Уни ёшлигидан бери яхши биламан. Машғулотларда зўр бериб ишлаяпти. Ундан ҳали умидимиз катта.

Биринчи турданоқ хулоса чиқаришга шошилмаган афзал деб биламан. Ҳозир ҳамманинг кучи деярли бир хил. Беш-олти турдан кейин жамоалар кучига баҳо бериш мумкин.


Шахбоз Эркинов: -
Бугун яхши ўйин бўлди. Футболчилар майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш олиб боришди. Ўзи ҳар доим “дербилар” шундай тарзда ўтиши барчага аён. Ҳеч қачон осон бўлмаган. Дуранг натижа адолатли бўлди деб ўйлайман.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Real Madrid 10 март 2019 23:54
Jojani kuzda sanaymiz oldindan bir nima demayman qollab quvvatlayman halos yaxshi kuningda ham yomon kuningda ham hamrohingman Navbahor

Boyvaccha_077 10 март 2019 21:37
Intervyu toliq yozmisilami adminlar menga navbahorni uyini qizq emas oldin qandoq bulgan bulsa hozir ham wundoq ozgariw yoq chempionlikni istagan jamoa bunaqa uynamidi degan joylarini

yusuf 10 март 2019 18:53
Taktikani kucaytiriw kere kanbinatsion oyin kam yarim himoya maksimal kucida uynamayapti

muhammadsaloh 10 март 2019 18:53
Liverрul-Bryonli 4:2 ana Futbol mazza qilasan

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
2-тур. 30 март
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Сўғдиёна 1 3
2 Қизилқум 1 1
3 Навбаҳор 1 1
4 Андижон 1 1
5 Металлург 1 1
6 Динамо 1 1
7 Насаф 1 1
8 Сурхон 1 1
9 Қўқон-1912 1 1
10 АГМК 1 1
11 Бухоро 1 1
12 Пахтакор 0 0
13 Локомотив 0 0
14 Бунёдкор 1 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
1-тур. 10 март, 16:00
1 - 1
Тақвим
«    март 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Логин
Пароль
Запомнить