» » Канчельскис: «Федерациядагиларни тушунмаяпман»

Канчельскис: «Федерациядагиларни тушунмаяпман»

Канчельскис: «Федерациядагиларни тушунмаяпман»

Суперлиганинг 1-тури доирасида кечган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланган «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» ўйинидан кейин ҳар икки жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда қатнашган «Навбаҳор» бош мураббийи Андрей Канчельскиснинг айтишича, мураббий тезроқ Намангандаги стадионда ўйнашни хоҳлайди.

- «Мавсум аввалида ҳеч ким ютқазишни хоҳламайди, шу сабаб кескин ўйин бўлди. Натижадан қониқдим десам бўлади. Бугун стадионимиз тайёр бўлмагани сабабли Тошкентда ўйнашга мажбур бўлдик. Биз расман мезбон эдик, лекин тезроқ Наманганда ўйнашни бошласак, яхши бўларди.

Биз мавсум бошланишини интизорлик билан кутдик. Ўзингиз кўрдингиз, ҳар хил ўзгаришлар қилишди. Тўғриси, улар нима қилмоқчи бўлишаётганини умуман тушунмаяпман. Энди 2-турни яна 20 кундан кейин ўйнаймиз. Юқорида айтганимдек, футбол федерациясидагилар нима қилмоқчи эканликларини тушунмаяпман. Бундай ғалати ҳолатга биринчи марта тўқнаш келяпман ва бу менга эриш туюлмоқда. Лекин нима ҳам дердим, Ўзбекистонда яшаяпмизми, демак сизнинг қонунларингиз билан яшаймиз.

Мухлислар шунча йўл босиб бизни қўллагани келишгани учун раҳмат. Ўзим ҳам довон ошиб кўрдим ва бунча йўлни босиб ўтиш осон эмас. Намангандаги ўйинларда бизга анча осон бўлади деб ўйлайман. Мақсадимиз? Мақсадларимиз катта, лекин бизда ҳали стадион йўқ. Бундай мақсадлар учун шароит керак. Биз оддий шуғулланадиган стадионимиз бўлмай туриб қанақасига футболчидан натижа талаб қила оламиз? Ўзингиз ўйланг, ям-яшил майдонда футбол ўйнаш қандай, қумда ўйнаш қандай? Фарқ катта, шундайми?

Футбол федерацияси талаблар қўйишни қойиллатмоқда: галстук тақ, бейжик тақ, ўйинга маълум вақтда кел, лекин майдон йўқ! Шудгорда футбол ўйнаяпмиз. Бу тўғри эмас деб ўйлайман. Шундай бўлса-да, биз камида ўтган мавсумдаги натижамизни такрорлашимиз керак»,- дейди Канчельскис.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Шохрузбек 12 март 2019 22:24
мусулмончилик аста секинда урток Канчельскис тушунганизда хиндистонга бориб филга килдирганиз яхши эканлигини билиб колардиз

Xurshid1979 11 март 2019 11:16
Уйинчилар яхши, зур уйнашди куз тегмасин, лекин сардорликни Жахонгирдан олиб Азимга бериш керак, бир томондан олиб караганда жон куйдириб уйнаган футболчи Азим булди, штрафнойдан тепган тупи гол булганда хам, дахшат булар эди. Бу биринчи уйин, хулоса чикаришга хали эрта. Футболчиларимизда Куконни уйинчиларига нисбатан техника ва тажриба барибир яхши, уйинда билиниб турди, кейинги уйинларда факат галаба тилаб коламан. Навбахор олга!!!!

Real Madrid 10 март 2019 23:57
Jojani kuzda sanaymiz oldindan bir nima demayman qollab quvvatlayman halos yaxshi kuningda ham yomon kuningda ham hamrohingman Navbahor

Илхомжон 1975 10 март 2019 23:35
НАВБАХОР харканакасига кучлик кукончадан уйин зор равшан э бир тарафлама карор чикарди бу билан футбол ривожланмайди хар нарсада холис булиш керак

Илхомжон 1975 10 март 2019 23:29
Анасхон 75 адашманг палапартишлик билан кйини алмаштириб куйманг Навбахор анча кучлик эрматов 1тарафлама карори мени уйлантириб куйди энг яхши рефери шу булса коганидан нимани кутайлик мен уйини стадионда курдим бизи болала зур но судия харнима бусаям холис булиши керак

lochinlar.n 10 март 2019 19:44
shamshot shamshot dedila hammasini shamshot horamini chiqardi. azam rajjabboev trenerlarni ichida nima qilyapti baloga aqli etmaydiyu. hokim buvani aldayapti bular hullas hammasiga shamshot aybdor. mana endi sariqov qaytmaydi hudoga shukur

Анасхон 75 10 март 2019 19:34
ТАН ОЛИШ КЕРАК КОКАНД БИЗДАН КУЧЛИК УЙНАДИ

Ravshanbek 10 март 2019 19:32
Цитата: Олег Шацких
Кукон андижон бошлаворди бизда шибинни тукиб куйишган гудбай кароччи.

Шацких хали эшитмадингизми Голандиянинг Карши шахридан таёр чим олиб келиняпти чимни сифати аъло даражада насаф машгулот утказиб синаб берган.

Олег Шацких 10 март 2019 19:22
Очик гапирди куркмади хей деди федерациянга хам деди.

Олег Шацких 10 март 2019 19:21
Кукон андижон бошлаворди бизда шибинни тукиб куйишган гудбай кароччи.

Ravshanbek 10 март 2019 19:11
Тан олиш керак жаноб Канчельскис уйин анча хафа уйин йук.

yusuf 10 март 2019 19:09
Ularga tupur biz konikanmiz eski gamom eski toz. Bizam seni tuwunmadik bugun qoqoni yutish kere edi seni Nomon Xasanov seni bir tiginga qimat murabiy dedi gaplaridan wunday mano ciqdi oyini yaxwila lakamativga qarshi uyinda g'alabani hohlaymiz tamom....

muhammadsaloh 10 март 2019 19:04
Бизга кубок керак астойдил кубокга бор кучни ташанла

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
2-тур. 30 март
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Сўғдиёна 1 3
2 Қизилқум 1 1
3 Навбаҳор 1 1
4 Андижон 1 1
5 Металлург 1 1
6 Динамо 1 1
7 Насаф 1 1
8 Сурхон 1 1
9 Қўқон-1912 1 1
10 АГМК 1 1
11 Бухоро 1 1
12 Пахтакор 0 0
13 Локомотив 0 0
14 Бунёдкор 1 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
1-тур. 10 март, 16:00
1 - 1
Тақвим
«    март 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Логин
Пароль
Запомнить