» » Таъзия билдирамиз...

Таъзия билдирамиз...

Таъзия билдирамиз...
10 мартдан 11 март кунига ўтар кечаси Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида “Нексия” ва “Дамас” автомашиналари иштирокида мудҳиш йўл-транспорти ҳодисаси содир бўлди.

Фожиали ЙТҲ натижасида 4 киши ҳалок бўлган. Уларнинг 2 нафари “Навбаҳор” футбол клуби мухлислари, яна икки нафари қарама-қарши томонга ҳаракатланиб кетаётган “Дамас” автомашинасидаги йўловчилар бўлган. “Нексия”да бўлган “Навбаҳор” жамоасининг 5 нафар мухлиси Суперлиганинг 1-тур доирасида “Қўқон-1912”га қарши ўйинни Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида томоша қилиб, Наманганга қайтаётган эди.

Бироқ тақдир тақазоси билан улар “Қўқон-1912” билан бўлиб ўтган асабий ўйиндан кейин кутилмаганда шундай ҳолатга тушиб қолишди. Ҳодиса “Ангор” пост яқинида содир бўлди, машиналар ёниб кетган. “Нексия”даги яна 3 нафар мухлис айни вақтда комада. Ўйин Тошкентда эмас, балки водийдаги стадионларнинг бирида ўтказилганида, мухлисларнинг тақдири мана шундай фожиали якунланмаган бўлар эди.

Биз бугун 2 нафар ашаддий футболимиз мухлисини йўқотдик. Агар бу ўйин Наманганда ўтказилганида ўша 2 киши оила даврасига тирик қайтармиди... ПФЛни айби бор сал бўлса ҳам бу вазиятда”, дейди ЙТҲда ҳалок бўлган мухлисларга яқин манба. Аввалроқ ушбу ўйин “Навбаҳор” жамоасининг майдони тайёр эмаслиги сабаб Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказилиши керак эди.

Аммо “Навбаҳор” “Истиқлол” стадионини эмас ТТЙМИ стадионини танлади. Аксига олиб, бугунги кунда “Қўқон-1912” жамоасининг уй стадиони ҳам янги мавсумга тайёр эмас. 10 март куни бўлиб ўтган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобида якунига етди. Ўйинда мухлислар ва меҳмон клуб футболчилари ўртасида зиддиятли вазият ҳам кузатилди. Яъни, “Навбаҳор” мухлислари “Қўқон-1912” футболчилари томонидан амалга оширилган “провокацион” ҳаракатларга қарши улар томонга ҳар хил буюмлар улоқтиришган.

Улоқтирилган буюмлар орасида пластмас труба ҳам бор эди. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўйинларни қабул қилишга тайёр бўлмаган жамоаларга стадион танлаш ҳуқуқини тақдим этган. Сайтимиз маъмурияти ҳалок бўлганларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Abdullo usmanov 13 март 2019 00:11
OLLOH UZ RAXMATIGA OLGAN BOLSIN OKALARIMIZNI OILA AZOLARIGA SABRU BARDOW TILAYMAN BARDAM BOLINGLAR

WU IKKI JONKUYAR MUHLISLARINGNI HAQQI HURMATI UYNALARING ENDI U INSONLAR ENDI SAMODAN KORADILAR UYINNI.

Чемпион 12 март 2019 05:18
Жойлари жаннатдан бусин

Lochin79 12 март 2019 00:04
Bu yigitlar uz viloyati obrusi uchun sani uchun jon berishdi.ular kupchilik singari telivizorda ham kursa bulardi.,lekin yigitlarda dalda bulish uchun borishdi. Endi bu jon ollohniki hohlagan vaqtda oladi.joylar jannatda bulsin. Ularni oila azolariga sabr tilaymiz.

Gafurjon 11 март 2019 18:21
Kosonsoyda uynasa ham buladiku kechagi
Maydonni kurdik ijaraga olishga arzimaydi

Asl Muhlis 11 март 2019 18:00
Joylari jannatda bolsin navbahorni deb joni chiqdi ey futbolchilar wunaqa iwqibozlarni hurmati ham yahwi oynanglar... bu bir sababchi holos hudo jon ato etgan ozi biladi kim qachon ketiwini... ortida qolgan insonlariga sabr bersin

50n495ba 11 март 2019 14:55
Navbahor keyingi oyinini 1daqiyqalik skut bilan boshlashi kerak menimcha

Navbahor Kosonsoy 11 март 2019 13:04
OLLOH OZ RAHMATIGA OLGAN BO'LSIN. JOYLARI JANNATTA BO'LSIN.

YUYUF 11 март 2019 10:57
ALLOH O'Z RAHMATIGA OLSIN. ENDI BIZLAR BUNDAN TO'G'RI XULOSA CHIQARGAN HOLDA MUXLISLK MADANIYATIGA AMAL QILIB YASHASHIMIZ DARKOR

ramzis ll 11 март 2019 10:50
Joylari jannatda bo'lsin.

Шухрат Ака 11 март 2019 09:45
Инна лиллахи ва инна илайхи рожиьун Бу укаларимизни Аллохим жойларини жаннатдан ато этиб,якинларига сабр каноат берсин!

Шухратжон-75 11 март 2019 09:35
Аллохим рахматинга олгин укаларимни жуда яхши инсонлар эди

JAMOLIDDIN1805 11 март 2019 09:23
Kimnidur ayblash nojoyiz fikrimcha, chunki hammasi taqdiru azal, yaratkanni amriga qarshi chiqa olmaymizku, yaqinlariga sabr tilayman, joylari jannatda bulsin

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
2-тур. 30 март
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Сўғдиёна 1 3
2 Қизилқум 1 1
3 Навбаҳор 1 1
4 Андижон 1 1
5 Металлург 1 1
6 Динамо 1 1
7 Насаф 1 1
8 Сурхон 1 1
9 Қўқон-1912 1 1
10 АГМК 1 1
11 Бухоро 1 1
12 Пахтакор 0 0
13 Локомотив 0 0
14 Бунёдкор 1 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
1-тур. 10 март, 16:00
1 - 1
Тақвим
«    март 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Логин
Пароль
Запомнить