» » Н. Абдуғаниев: «Ишлар жадал суръатда олиб бориляпти»

Н. Абдуғаниев: «Ишлар жадал суръатда олиб бориляпти»

Н. Абдуғаниев: «Ишлар жадал суръатда олиб бориляпти»Айни пайтда Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда чим ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Биз мазкур жараён қандай бораётганлиги борасида “Марказий” ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниевдан интервью олдик. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ижроия қўмитасининг қарорига асосан, жойлардаги стадионларга қўйиладиган талабларга асосан, 2018 йил 3 декабрдан “Марказий” стадионни капитал таъмирдан чиқариш ишларига киришилди. Ишни майдондаги мавжуд чимни кўчиришдан бошладик. Яроқли майсаларни захира стадионининг майдонига кўчириб ўтқаздик. 25-30 см. ҳажмдаги эски тупроқларни қазиб олб ташладик.

Дренаж ва суғориш тизими барпо этилди. Лабораториядан ўтказилган қумлар 25 см. қалинликда ётқизилди. Россиядан 20 тонна торф олиб келиб, сепилди. Бундан буён майдон чимини суғориш тўлиғича компьютер орқали амалга оширилади. Ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, майсада сувга эҳтиёж сезилса, автоматик тарзда сепа бошлайди. 108 куб ҳажмда сув сиғадиган резервуар ўрнатилди.

Демак, майдон майсасини тўрт марта суғоришга етадиган сув захирасига эга бўлдик. Ёзнинг жаризама иссиқ кунларида сув танқислиги юзага келиши эҳтимоли бор. Айнан шундай пайтларда йиғиб қўйилган сув вариантидан фойдаланилади.

Шунингдек, узлуксиз электр таъминоти борасида бош қотирилиб, авер-автомат ўрнатилди. Ёриткичларимиз 1500 люксга тенг ва талаб даражасида.

11 мартдан чим ётқизиш ишлари бошланди. Айни пайтда стадионда 60 нафар мутахассис меҳнат қилмоқда. Чим ётқизиш ишларини Худо хоҳласа, Наврўз байрамига қадар якунлашни режалаштирганмиз.

Ўз навбатида таъкидлаш жоизки, мазкур чим Қарши шаҳридан келтирилмоқда.Ушбу майса бир йил давомида хориж уруғи асосида махсус плантацияда ўстирилган ва иқлимимизга мос ҳамда сифати бўйича унча – бунча Европа майсаларидан қолишмайди

Шундан сўнг, мутахассислар фикрига кўра, 40-45 кундан сўнг, майдонда футбол ўйнаш мумкин бўлади.

Захира майдонимиз анчадан буён фойдаланилмай ётганди. Эди ПФЛ талаблари асосида мазкур ўйингоҳ ҳам таъмирланмоқда. Жумладан, жамоалар учун кийиниш хоналари барпо этилади, пластик ўриндиқлар ўрнатилади, шунингдек, бу ерга сунъий майдон ҳам қурилмоқда.

Кейинчалик мазкур захира майдонида “Навбаҳор”нинг U-21 ёшлар ва аёллар жамоалари бемалол чемпионат ўйинларини ўтказишлари мумкин.

Қисқаси, “Марказий” ўйингоҳда, тез кунлар ичида “Марказий” ўйингоҳимизда мухлислар севимли жамоамиз “Навбаҳор”нинг уй учрашувларини томоша қилиш имкониятига эга бўлишади, - дейди Абдуғаниев.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Lochin79 12 март 2019 23:52
Faqat tezlatinglar iltimos.ungadovir chetda uynab kup ochko yuqotib quymayli

Azizbek 12 март 2019 19:20
Meni ham Navbahor gruppasiga qo'shib qo'yinglar, iltimos!
+998946365652


--------------------

admin 12 март 2019 16:30
Цитата: Sardorsardor
Bu chimni ornatib bolgandan kiyin 40 45 kun yana kutiladiimii

1 майгача, хуллас

Sardorsardor 12 март 2019 15:45
Bu chimni ornatib bolgandan kiyin 40 45 kun yana kutiladiimii

Hoshimjon1199 12 март 2019 15:19
GAPYOQ SHUDAVRLARAM KELARKANA MAYDON TEKKIS PALASA PALASA QILIB TARALSA ANA KURAVERING

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
2-тур. 30 март
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Сўғдиёна 1 3
2 Қизилқум 1 1
3 Навбаҳор 1 1
4 Андижон 1 1
5 Металлург 1 1
6 Динамо 1 1
7 Насаф 1 1
8 Сурхон 1 1
9 Қўқон-1912 1 1
10 АГМК 1 1
11 Бухоро 1 1
12 Пахтакор 0 0
13 Локомотив 0 0
14 Бунёдкор 1 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
1-тур. 10 март, 16:00
1 - 1
Тақвим
«    март 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Логин
Пароль
Запомнить