» » Турғунбоев ва Мўминжонов нимага кечирилмаслиги керак?

Турғунбоев ва Мўминжонов нимага кечирилмаслиги керак?

Турғунбоев ва Мўминжонов нимага кечирилмаслиги керак?Бу мақолани ёзсамми, ёзмасамми, деб узоқ ўйладим. Айтганларимнинг умуман фойдаси бўлмаса, бир пулга қиммат қоғоз сифатида қолиб кетиши турган гап. Яна кимларгадир ҳечам ёқмаслиги аниқ. Шундай бўлсада, охири ёзишга қарор қилдим. Зеро, бугун қуйида билдирилаётган фикрлар оқибатида футболимиз оз бўлсада фойда кўриши эҳтимоли бор. Мана шу асосийсими, демак, бошладик...

Азиз Турғунбоевнинг олти ойга футболдан четлатилгани футболимиз учун катта йўқотиш бўлди. Бу ерда иккита ҳолатни алоҳида таъкидлаб ўтиш даркор:

1. Азиз Турғунбоев ростдан ҳам бу ерда тўлиғича айбдор. Унинг қилган хатти-ҳаракатларидан ўша даврда «online» хабардор бўлиб турган ва якунда анча ёмон оқибатларга олиб бориши мумкинлигини ўшандаёқ сезган инсон сифатида бунга тўлиқ қўшиламан;

2. Шунга қарамай, маълум муддат унинг яшил майдонлардан (катта майдонлардан) четда қолиши, бу шубҳасиз, футболимиз учун катта йўқотиш бўлади. Футболчи иккинчи даврада «Навбаҳор»га бориб қўшилади, бунга шубҳа йўқ. Лекин унинг биринчи даврада Наманган жамоаси сафида бўлмаслиги ўзи шундоқ ҳам чемпионатимизда йўқолиб бораётган чемпионлик интригасини янада сусайтиради. Қайси маънодаки, олдинги йилларда «Локомотив», «Пахтакор», «Насаф» ва «Бунёдкор»лар деярли тенг кучли жамоалар эди ва шунга монанд миллий чемпионатимиз ҳам ҳар ҳолда анча қизиқарли ўтаётганди. Охирги икки мавсумда «Навбаҳор» бу «квартет»га қўшилиб олиш ҳаракатига тушди ҳамки, бу орада «Насаф» ва «Бунёдкор» мазкур рўйхатдан анча узоқлашиб кетди. Натижада, чемпионлик пойгасига эргашаётган жамоалар сони яна қисқармоқда. «Навбаҳор»га тўхталадиган бўлсак, Наманган жамоаси вакиллари мавсумолди муносабатларда чемпионлик учун курашишларини эълон қилаётган бўлсаларда, бу борада «Локомотив» ва «Пахтакор»га етарли даражада қаршилик қилишларига шахсан мен ишонмайман. Ўзи шундоқ ҳам кучсизроқ бўлиб турган «учинчи» жамоамиздан асосий қурол - Азиз Турғунбоевнинг тушиб қолиши эса чемпионатимиздаги интригани янада камайтириши аниқ. Ҳозирги ҳолатда Суперлигамиз айнан шунақа сценарий бўйича кетишини ҳеч қандай шубҳаларсиз айтса бўлади.

Ўтган мавсум футболимиз учун туб бурилиш йили бўлди. Илк бор ўтказилган Суперлигамизда озми-кўпми муваффақиятларга эришдик. Бунга қўшимча равишда миллий терма жамоамизга Эктор Купердек мураббий олиб келинди.

Лекин кутилмаган қарорлар ва айниқса, уларнинг ўзгаришлари ҳам учраб турди. Масалан, «Бухоро» клуби 300 миллион сўм, «Навбаҳор» ва «Бунёдкор» клублари 500 миллион сўм жаримага тортилиши кўпчиликни ғалати аҳволга солган бўлсада, кейинроқ мазкур жарималарнинг кечиб юборилгани яна бир маълум ҳолатларни пайдо қилди. Қайси маънодаки, кимгадир ёқди, кимлардир футболимиз раҳбарларини ўз сўзида турмайдиган инсонлар сифатида танқид қилишди.

Ўшанда Умид Аҳмаджонов интервьюларининг бирида шундай деганди: - «Навбаҳор» ва «Бунёдкор»га солинган жарималардан воз кечдик. Муҳими, ҳар икки клубга ва шу орқали қолганларга ҳам ЎФА қарорларини ҳурмат қилиш кераклигини тушунтирдик. У ўртоқлик ўйини бўладими ёки бошқами - ўз хатосини тушуниб етмаганлар спортга қадамини ҳам босмайди. ЎФА қароридан кейин уни муҳокама қиладиган одамлар, клублар вакиллари топилди, ҳаммасидан хабардормиз. Аммо футболчининг ҳаракати четда қолди. Биз эса уни четда қолдирмаймиз. Тил учида хато қилдим деб қўйгани кам. Ҳар ким нима қилганини онгли равишда тушунсин ва қолганларга ҳам шуни тушунтира олсин. Клублар эса тартиб ҳақида унутмасин. Олдинги даврлар ўтиб кетди. Энди ҳаммаси бошқача бўлади. «Бухоро» ҳам ўйламасин, пулдан шунчаки воз кечилади, деб. ЎФА бир марта кечиради, икки марта кечиради. Кейин кеч бўлади. «Навбаҳор» билан бўлган воқеа «Бухоро»га ўрнак бўлсин, «Бухоро» воқеаси яна бошқа клубга. Нима демоқчиман, битта воқеадан ҳамма хулоса чиқарсин. Бизда биринчи марта шундай бўлди-ку, деган гаплар ўтмайди. Бу футбол майдони эмас - ҳар бир футболчига алоҳида сариқ ва қизил карточка кўрсатиб чиқадиган. Биз учун кимдирнинг хатоси қолганлар учун ҳам сабоқ бўлиши шарт».

Бу илк кечиришлар эди. Олдинда ҳали янаям қизиқарли кечиришлар тургандики...

Бу орада ЎФАни танқид қилгани учун футболан четлатилган Вадим Абрамов ва сохта ҳужжатлар билан «ишлагани» учун футбол ўйнаши тақиқлаб қўйилган Дилшод Аҳмадалиев ҳам кечириб юборилди.

Шу ерга келганда ўшанда футболимиз раҳбари Умид Аҳмаджоновнинг журналист Матлуба Мустаевага берган интервьюсидан яна бир парчани келтириб ўтмай иложим йўқ:

Бабаян масаласи нима бўлади? Бунгача унинг четлатилгани ҳақида ўқигандик. Футболга қайтганини Латвия нашрларидан билдик.

Умид Аҳмаджонов: - Унинг борасида позициямиз ўзгармайди. Миллий жамоадан ўз манфаати йўлида фойдаланган, деб ҳисоблаганимиз учун ҳам яқин орада ўзбек футболига қайтаришни режалаштираётганимиз йўқ. ЎФА қарори фақат биз учун амалда бўлади. Халқаро миқёсда эса омадини берсин. Энди бизнинг футбол фақатгина бир инсонга қараб қолмайди, фақат бир киши ҳаммасини ўз ҳолича ҳал қилиб ташламайди. Ҳамма бир ёқадан бош чиқаришга интилади. Шунингдек, насиб бўлса, мундиални ўтказиб олсак, хорижлик тажрибали мутахассисни ҳам Ўзбекистонга олиб келамиз.

Бу ерда сана жудаям муҳим. Мақола чоп қилинган кун - 2018 йил 18 апрель. Буни ҳозир ҳам интернетдан текшириб олишингиз мумкин. Кўплаб нашрлар уни ўз саҳифаларида чоп этишган.

Маълум бўляптики, ўша кезларда ҳам Бабаян ҳақида негатив фикрлар бўлган. Лекин бу йилги мавсум бошига келиб Самвел Бабаяннинг дисквалификацияси 2018 йил 1 февралдаёқ олиб ташланганлиги ҳақидаги хабарлар ростдан ҳам ўзбек футболи нашрларида бомба каби портлаб чиқди.

Ҳамма Бабаянга яна мағзава ағдара бошлади, ҳали бу йилги чемпионатимиз давомида яна қандай кунлар бошимиздан ўтади, буниси ҳам номаълум.

Шахсан менда Самвел Бабаянга ҳам, Вадим Абрамовга ҳам ҳеч қандай тескарилик йўқ, нашрларда уларни енгилгина танқид қилган бўлишим мумкиндир, лекин шахсиятига тегадиган бирор гап айтмаганим аниқ.

Дилшод Аҳмадалиев борасидаги якуний қарорни ҳам тўғри бўлган, деб бемалол айта оламан. Айтилган ва «қайтилган» бўлса ҳам, ҳаммаси футболчи фойдаси учун якун топганидан жудаям хурсандман.

Энди масаланинг асосий ва энг муҳим қисмига ўтсак. Маълумки, Самвел Бабаяндан дисквалификацияни олиб ташланишида «Бунёдкор» клуби томонидан йўлланган расмий хат сабаб бўлгани айтилди. Футболга алоқадор қайсидир субъект бир инсонни кечириш борасида билдирги билан чиқиши ва уни қабул қилиши шу тарзда амалга ошиши мумкин экан, мен бугун футболимизга келажакда юқоридаги шахслардан ҳам кўра кўпроқ фойдаси тегиши мумкин бўлган Азиз Турғунбоев ва Илҳом Мўминжонов масаласини кўндаланг қўймоқчиман - мазкур икки вакилимизни ҳам кечиришлари ва имкон қадар уларни тезроқ футболга қайтаришларини сўраб мурожаат қилмоқчиман. Ҳеч кимни ишонишга мажбурламайман, лекин мени Тур-ғунбоев билан ҳам, Мўминжонов билан ҳам ҳеч қандай борди-келдим йўқ. Буни шунчаки, футболимиз ривожи учун бир мисқол бўлса ҳам фойдаси бўлади, дея тахмин қилганимдан айтяпман.

P.S.: шу ўринда футболимиз раҳбарлари Азиз Турғунбоев билан Илҳом Мўминжоновдан ҳам дисквалификацияни олиб ташласак, унда бизнинг қарорларимизга ҳеч ким ишонмай қўяди, деб ўйлашлари турган гап. Ўзи шундоқ ҳам ҳаммаси текис кетаётгани йўқ-ку. «Динамо» (Самарқанд) ва «Сурхон»нинг камгина асослар билан Суперлигага қўшиб олиниши айни дамларда ёдимга тушиб кетди ва «постскриптум»ни айнан шу нотада тугатишга қарор қилдим.

Беҳзод АҲМАДЖОНОВ
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Xurshid1979 14 март 2019 17:14
Тугри, биронта ташкилотни номидан хат борса Азизни кечириши аник, Умиджон хам хатни кутиб утирган, айбини ювиш учун, лекин Муминтойни кечирмаса хам майли, мехнат килган булса соккасини олган.

Стадионимизда ишлар кизгин кетяпти, курган одамни хаваси келади, майдони ярми кум-кук шаклга келиб булди. Худо хохласа апрел ойидан узимизни стадионда уйнасак ажабмас.

Xurshid1979 14 март 2019 17:13
Тугри, биронта ташкилотни номидан хат борса Азизни кечириши аник, Умиджон хам хатни кутиб утирган, айбини ювиш учун, лекин Муминтойни кечирмасам хам майли, мехнат килган соккасини олган.

Стадионимизда ишлар кизгин кетяпти, курган одамни хаваси келади, майдони ярми кум-кук шаклга келиб булди. Худо хохласа апрел ойидан узимизни стадионда уйнасак ажабмас.

ramzis ll 14 март 2019 13:31
Viloyat Yoshlar Ittifoqi Azizni kafillikka olib kechirishini so'rashi kerek menham shu fikrdaman.

Sardorsardor 14 март 2019 12:13
Stadionda bajarilayotgan ishlani korib odam hursan boladii tabloyamm yangitdan qilinmoqda maydon yarmii kom kok holatda sugorish tizimii uji ishga tushgann zo'r hudo holasa chempion NAVBAHOR

lochinlar.n 14 март 2019 11:07
1-navbatta navbahor va viloyatni aziz mas sariqov sharmanda qildi azizni aybi yoq qol qoy desa qoyaveradimi deyishiz mumkin hammayam adashadi adashib jinoyat qilganla qancha aziz sharmanda qilib odam oldirmadi yo ogirlik qilmadi kozi ochilgani nima bolgandayam aziz shu namangan farzandi siz bilan biz shunday desak qolganla nima deydi bilmadim

benzema 14 март 2019 09:19
хаммага шарманда килди клуб ва вилоятни

benzema 14 март 2019 09:18
аммага шарманда илди клуб ва вилоятни

benzema 14 март 2019 09:18
азизни кўзи очилсин!

abubakriymona 14 март 2019 07:13
Mayli Azizni kechirsin lekin Mo‘minyanni emas

Хусниддин 13 март 2019 22:10
Цитата: lochinlar.n
namangan kamolot yoshlar ittifoqi azizga kafillik berib kechirishini sorash kere shunda ufa azizni kechiradi. ahir qancha adashgan yoshlarni kafillikga olyapti. qancha jinoyat qilgan yoshla avf etilyapti. namangan kamolot yoshla ittifoqi iltimos azizni kafillikga olila

Тугри фикр факат камолатга айтиш кк юз фоиз кушиламан.УМИД АХМАД 5 6 ТУРДАН УН КЕЧИРИШИ МН ПАХТА ОТНИ КАМЧИЛАБ ОЛСИН. Барибир камолатчиларга хат бн чикиш кк. Шахарлик биродарлар бир харакат килиб куринглар. Камолат кафиллик хати берса Умид Ахмад хеч нарса кила олмайди ишонг.

lochinlar.n 13 март 2019 20:16
kamolot yoshla ittifoqiga aziz masalasida aytish kere jinoyatchila kechirilyaptiyu aziz jinoyat qilmadiku ahir shu masalani korib chiqila

lochinlar.n 13 март 2019 20:13
namangan kamolot yoshlar ittifoqi azizga kafillik berib kechirishini sorash kere shunda ufa azizni kechiradi. ahir qancha adashgan yoshlarni kafillikga olyapti. qancha jinoyat qilgan yoshla avf etilyapti. namangan kamolot yoshla ittifoqi iltimos azizni kafillikga olila

1988.kaka 13 март 2019 17:06
Uzbda futbol mutasaddilarini bir gapi bor
(Erkak aytadiyam qaytadiyam)(qaror chiqazib uni yoqib yuborishadi)
Bu Uzbekistan hamma narsani ilojisi bor

YUYUF 13 март 2019 16:53
OG'IZGA ERK BERMANGLAR HAQIQATNI BILMAYSIZLARKU. BIROVGA TUXMAT QILISHGA UYALMAYSIZLARMI. UZI SIZLARGA KIM YOQADI. NIMA QILSA YOQADI . TUSHUNMAYMAN NOSHUKURLARNI

РАУЛБЕК 13 март 2019 14:07
Лекин 1-турда Азизни урни яккол билинди Остонни уни урнида уйнатгани бунга мисол.

Xurshid1979 13 март 2019 13:34
Цитата: Sardorsardor
Aziz bomasa Azim borkuu g'am g'ussaga ne hojat
Тугри Азимни келгани яхши булди. Азиз хам тез орада кушилиб колса яхши булади. У болага хам омад тилаб коламиз.

Xurshid1979 13 март 2019 13:33
Хозирги уйнавотган болла хам чакки эмас экан, 1-2 та уйиндан кейин курасила вапше дахшат уйнайди, янги футболчила бир-бирини тушиниб олишига озгина вакт кере булади. Тактика ва тажриба борасида кечаги кукон билан булган уйинда Навбахор яккол ажралиб турди, бу йил худо хохласа Навбахор командалага хам бош огрик булади курасила, хатто Пахтакор ва Локомотивга хам. Навбахор олга, мухлисларинг сен билан.

benzema 13 март 2019 12:05
[]Шамшод афирист. Бомба бомба деб мина куйди казёл.
SHUKR QILAYLIK

Sardorsardor 13 март 2019 11:07
Aziz bomasa Azim borkuu g'am g'ussaga ne hojat

Олег Шацких 13 март 2019 11:00
Шамшод афирист. Бомба бомба деб мина куйди казёл.

Олег Шацких 13 март 2019 10:59
Узи умид ахмад пахтани фанати албатта кечирмайдида. Уфа ва пфл тоза ишлашига анча ковун пиишиги бор.

Xurshid1979 13 март 2019 10:56
Муминтойдан хам кура, Азизни кечиришса булар эди, у болада нима айб, Илхомни касофатига шу ишлар булган.

benzema 13 март 2019 10:52
AZIZ O'ZIGA O'ZI QILDI! KO'TNI QISISH KERAK EDI! YOKI BITTA GAPIRISH KERAK EDI! U HAMMGA O'ZINI VA KLUBNI SHARMADA QILDI! AZIZSIZ HAM NAVBAHOR QIYNALMAYDI! BECHORA, KO'RMAGANNI KO'RGANI QURSIN BO'LDIDA!

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
2-тур. 30 март
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Сўғдиёна 1 3
2 Қизилқум 1 1
3 Навбаҳор 1 1
4 Андижон 1 1
5 Металлург 1 1
6 Динамо 1 1
7 Насаф 1 1
8 Сурхон 1 1
9 Қўқон-1912 1 1
10 АГМК 1 1
11 Бухоро 1 1
12 Пахтакор 0 0
13 Локомотив 0 0
14 Бунёдкор 1 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
1-тур. 10 март, 16:00
1 - 1
Тақвим
«    март 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Логин
Пароль
Запомнить