» » Соловьев & Меҳмонов: «Ғалаба учун ўйнаймиз»

Соловьев & Меҳмонов: «Ғалаба учун ўйнаймиз»

Соловьев & Меҳмонов: «Ғалаба учун ўйнаймиз»
«Навбаҳор» кечадан Наманганда Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган «Локомотив»га қарши учрашувга тайёргарликни бошлади.

Машғулотлар икки маҳалдан «Динамо» ўйингоҳида олиб борилмоқда. Клуб матбуот хизмати кечаги машғулотлардан сўнг жамоа вакиллари Жаҳонгир Меҳмонов ва Иван Соловьевларнинг фикрлари билан қизиқди.

Жаҳонгир Меҳмонов:
Мана бугундан “Локомотив”га қарши кечадиган ўйинга тайёргарлик бошладик. Машғулотларда астойдил тер тўкяпмиз. “Қўқон - 1912” жамоасига қарши кечган илк тур баҳсида дуранг ўйнаб, ғалаба қозона олмадик. Шунинг учун Тошкентда “Локомотив”дан очко олишга интиламиз. Жамоамиз жорий мавсумда чемпионлик унвонини қўлга киритиш учун кураш олиб боради. Ўз олдига юксак мақсадларни қўйган клуб эса ҳар қандай учрашувда очко олиши лозим. Бундан ташқари, “Локомотив”га қарши кечадиган баҳсда 10 март куни автоҳалокат натижасида вафот этган мухлисларимиз хотираси ҳурмати учун ҳам астойдил тўп сурамиз, Худо хоҳласа!

Иван Соловьев:
Қисқа муддатли ҳордиқдан сўнг, бугундан машғулотларга киришдик. Иккинчи тур баҳсини жиддий рақибга қарши ўтказамиз ва бўлажак баҳсда ғалаба қозониш мақсадида майдонга тушамиз. Шу боис, машғулотларда жиддий тарзда ёндошмоқдамиз. Илк баҳсда ўз имкониятимиз даражасида тўп суролмадик. Шу боис, “Локомотив” билан бўладиган ўйинда зафар қучишга интиламиз. Шунда жамоамиз янада кучаяди ва бизга ҳам осон бўлади. “Қўқон-1912” жамоаси билан бўлган баҳсда енгил жароҳат олгандим. Худога шукр, ҳаммаси ортда қолди. Машғулотларда қатнашяпманми, демак, ўйинга тайёрман.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить