» » «Навбaҳор» яна стадион излайдими?

«Навбaҳор» яна стадион излайдими?

«Навбaҳор» яна стадион излайдими?
“Андижон” жамоаси дастлабки турни ўз майдонида ўтказиши керак эди. Бироқ стадиони таъмирда экани сабаб, ПФЛ “Қизилқум” билан ўйинлар кетма-кетлигини алмаштириб берди.

Бироқ 3-турда ҳам “Андижон” шундай қила олмайди. 5 апрель куни “Локомотив” андижонликларни ўз майдонида қабул қила олмайдики, чунки шу куни “Пахтакор” ҳам ўз уйида “Насаф”ни қабул қилади. 1 та шаҳарда икки учрашув мумкин эмас. На “Пахтакор” ва на “Локомотив” ўйинини суриб бўлади. Улар Чемпионлар лигасида ўйнайди. Демак, “Андижон” ўзи истаган бошқа стадионда ўйнаши мумкин. Истаса Фарғонада, келиша олса АГМК ёки “Металлург” майдонида. Агар мутахассислар майдон тайёр бўлиб улгурмайди деяётган бўлса, уларни эшитиш шарт.

“Навбаҳор” 1-турда ўйинини ўзгартира олмади. Чунки унинг рақиби “Қўқон-1912”да ҳам стадионда иш бор эди. Бахтга қарши, “Навбаҳор”нинг яна бир рақиби “Бунёдкор”да ҳам вазият шундай, стадиони таъмирда. Демак, Наманган клуби яна майдон топиши керак бўлади. Спорт-ТВ аллақачонлар учрашувлар вақтини сўраб ётибди.

Вазият чигал, бироқ олдинда яхши ўйинлар, текис майдонлар кутиб турганини инобатга олиб, сабр қилсак арзийди.

Айтганча, Шота Арвеладзе машғулот ўтказиши учун камида 3 та футбол майдонига эга. Аммо куни кеча шу масалада жиғибийрон бўлиб юрганди. Боиси, мавжуд майдонларни яхши ҳолатда сақлаш ва вазиятдан чиқиб кетиш учун мутахассисни буни кам деб ҳисоблайди.

Европа футболи ҳавосини кўрган мураббийларнинг бизнинг футболга бериши мумкин бўлган энг катта ёрдами ҳам аслида шу. Улар шароитлардан тинимсиз нолийди ва яхши шароитни талаб қилаверади. Бизда раҳбариятдан жиддий талаб қилинмаса, ўзидан келиб чиқиб бирор иш қиладигани кам.

Энди эътибор беринг, бугун майдонларини яхшилаётган клублар ҳақида ёзяпмиз, ваҳоланки уларда ҳали захира майдони йўқ. Тушуняпсизми биз қайси босқичда турибмиз? Аслида Суперлиганинг ҳар бир клубида камида 4-5 талаб сифатли майдонлар бўлиши керак. Бу эса асосий майдон яхши ҳолатда бўлишини таъминлайди. Ҳафтасига икки расмий учрашув битта футбол майдони учун етарли, қолгани ортиқча.

Май ойида ишлаб чиқиладиган 2020 йилги мавсум учун лицензиялаш талабига ҳар бир клуб маълум гектор ерга майса экиши ва уни соҳа мутахассислари назорати остида ўстириши масаласи киритилади. Бунинг учун 100 миллион сўм ҳам кетмайди, эвазига янги мавсумда навбатдаги яхши чимни 3-4 миллиард сўмга сотиб олиш чиқими йўқолади.

Нима демоқчиман, биз футболни ривожлантириб ташлашдан ҳам олдинроқ футбол ўйнаса бўладиган майдонларга эга бўлишимиз керак.

Диёр Имомхўжаевскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

kosonsoychi91 26 март 2019 23:27
Men slarga aytuv dimku Kosonsoy yaxshi variant deb Kosonsoylik larxam kopi stadionga tushadi tushimxam yaxshi boladi

Jiguli06 26 март 2019 23:26
Сурхонгача битса зор боларди

RAVSHAN 26 март 2019 23:00
Хакикатда энг яхши вариант Косонсой. Кукон билан уйин хам Косонсойда булганда, камида 3 тани соларди Навбахор.

РАХМАТИЛЛО 26 март 2019 20:15
КОСОНСОЙ ЭНГ ЗУР ВАРИАНТ ХАР ТОМОНЛАМА КАМАНДАГА ХАМ ТУШУМ ЗУР БУЛАДИ.

Кобилжон Лочинлар 26 март 2019 19:40
Косонга чикиш кераг мухлислар боради балеткибтурсаг ютади лубойини

Bositxon 26 март 2019 17:47
Kosonda oynayverayli xech narsa qilmaydi 2 ta uyin

yusuf 26 март 2019 15:40
Uyini qoldirilsin yozda uynayveradi ana paxtakor bn lokamativ stadioni bolib turib oynamadiku

Xurshid1979 26 март 2019 11:01
Бу бош огриклардан качон кутилиб, хотиржам футфол куриш насиб киларкин.

Sardorsardor 26 март 2019 10:43
Fudbolchi topsa trenr yoq trenr topsa fudbolchi yoq ikalsi topilsa maydon yoq maydonham topilganda qarab turibsizki 25chi turda kiyin 2020chi yilgi chempionatga tayyorlanaveramizda Undan kora sport tvga qoyila hokkey koramiza

AGZAM 26 март 2019 10:02
Navbaxor futbol o’ynawni to’xtatib turaversa xam boladi stadion tayor bo’lguncha

abubakriymona 26 март 2019 07:06
Jonga tegdiku sarsonlik

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
5-тур. 21 апрель, 17:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 4 10
2 Локомотив 4 9
3 Сурхон 4 8
4 Металлург 4 7
5 Динамо 4 7
6 Бунёдкор 4 6
7 Бухоро 4 4
8 Қизилқум 4 4
9 АГМК 4 4
10 Насаф 4 4
11 Навбаҳор 4 4
12 Сўғдиёна 4 3
13 Андижон 4 2
14 Қўқон-1912 4 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
4-тур. 12 апрель
0 : 1
Тақвим
«    апрел 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
Логин
Пароль
Запомнить