» » «Насаф» - «Навбаҳор». Превью

«Насаф» - «Навбаҳор». Превью

«Насаф» - «Навбаҳор». ПревьюСуперлиганинг 4-турида жамоамиз Қашқадарёда «Насаф» меҳмони бўлади.

12 апрелга белгиланган «Насаф» - «Навбаҳор» учрашуви кўпчиликнинг диққат-марказида турибди. Мазкур баҳс «лочинлар» учун жуда аҳамиятли баҳс ва фақат ғалаба билан жамоа ўзини ўнглаб олиши мумкин. Акс ҳолда вазият батамом бошқача тус олиши ҳам мумкин.

Мазкур клублар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро 44 марта рўбарў келишган. Ушбу ўйинларнинг 22 тасида “аждарлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 11та учрашувда “лочинлар” ғалаба қозонишган,  11та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати – 76-61, “Насаф” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Насаф” 77 очкони,  “Навбаҳор” эса 44 очкони қўлга киритган. Ушбу клублар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 6:0 ҳисоби  Наманганда ва Қаршида қайд этилган.

.Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:

2018 - «Насаф» - «Навбаҳор» 1:1
2017 - «Насаф» - «Навбаҳор» 4:0
2016 - «Насаф» - «Навбаҳор» 6:0
2015 - «Насаф» - «Навбаҳор» 5:1
2014 - «Насаф» - «Навбаҳор» 1:0

Ўзаро ўйинлардаги факт: “Насаф” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари бунгача Қаршида 22 марта куч синашишган. Мазкур баҳсларнинг 18 тасида қаршиликлар зафар қучишган бўлса, 2та учрашувда наманганликлар ғалаба қозонишган, 2та ўйинда эса дуранг қайд этилган. Қаршида ўтказилган ўзаро учрашувларда “аждарлар” “Навбаҳор” дарвозасини 52 марта ишғол этишган бўлса, “лочинлар” “Насаф” дарвозасига  19та тўп киритишган. Қаршида бўлиб ўтган  ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” “Насаф”ни охирги марта 1999 йили мағлубиятга учратган. 2018 йили Қаршида ўтказилган учрашувда эса томонлар муроса кўчасини танлашган. 

Бўлажак учрашувда севимли жамоамизга омад ёр бўлиши ва жорий мавсумдаги илк ғалабасини Қаршида нишонлашини тилаб қоламиз!

Суперлига. 4-тур
12 апрель, 19:15
«НАСАФ» - «НАВБАҲОР»
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Шох Жахон 11 апрел 2019 10:34
Канчелскис, футболисты замены должны тоже играть. А почему они пришли, если ты не даёшь шансы за игры

RAVSHAN 10 апрел 2019 19:24
Хурматли Навбахор жамоамизни футболистлари!!! Хар бир инсон уз касбини устаси булишни ва уз харидори ва якинлари орасида юзи ёруг булишни хохлайди. Сизлардан яна илтимос киламиз, сизлар хам уз касбингизни устаси булиб, биз мухлислар ва уз якинларингизни олдида юзларингни ёруг килиб кайтинглар!!!!

РАХМАТИЛЛО 10 апрел 2019 15:35
КАРШИГА 1 КИШИ КЕРАК СПАРК 913570614 ЖАЛОЛХОН

Azik 10 апрел 2019 12:59
Navbahorga faqat omad tileyman umuman mayli 1 2 maglubiyat hich narsa hal bugayo shaxshi ot keyin chopadi degan sozdi amalda isbotlesilar degan umitaman boshingni egma umuman Navbahor olg'aaaaaaa.

kosonsoychi91 9 апрел 2019 21:49
Navbahorga omad

Chempion2019 9 апрел 2019 21:05
Элман Тагаев,Азиз Ибрагимов ва бошка захирада утирган уйинчилар Навбахорга тухум босиб жужа очгани келмагандир,асосий таркибда тушиб узларини курсатадиган вакти келди!ОЛГА НАВБАХОР-ОЛГА ЛОЧИНЛАР,ОМАД НАВБАХОР-ОМАД

Navbaxor123ttt 9 апрел 2019 18:55
Босссс Навбахор ухлама уйгон етар ухлаганинг

Yoqubjon1988 9 апрел 2019 14:03
Nasaf Navbaxor sport tv uxlab qolmasa live boladi

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
5-тур. 21 апрель, 17:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 4 10
2 Локомотив 4 9
3 Сурхон 4 8
4 Металлург 4 7
5 Динамо 4 7
6 Бунёдкор 4 6
7 Бухоро 4 4
8 Қизилқум 4 4
9 АГМК 4 4
10 Насаф 4 4
11 Навбаҳор 4 4
12 Сўғдиёна 4 3
13 Андижон 4 2
14 Қўқон-1912 4 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
4-тур. 12 апрель
0 : 1
Тақвим
«    апрел 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
Логин
Пароль
Запомнить