» » Канчельскис: "Истеъфо? Буни клуб президенти ҳал қилади"

Канчельскис: "Истеъфо? Буни клуб президенти ҳал қилади"

Канчельскис: "Истеъфо? Буни клуб президенти ҳал қилади"CA мухбири эртанги Суперлига доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви олдидан наманганликлар бош мураббийи Андрей Канчельскисни ёшлар жамоалари ўртасидаги баҳсда учратиб, ундан баъзи саволларга жавоб олди.

"Ям-яшил ажойиб майдонда шуғулландик. Жамоада кайфият яхши. Барча тўлиқ консентрация билан "Насаф"га қарши баҳсда тараддуд кўрмоқда", - дея гап бошлади Андрей Канчельскис.

Шундан сўнг "Навбаҳор" устозидан яқиндагина клуб раҳбарияти ва жамоа ўртасида бўлиб ўтган йиғилиш ҳақида сўрадик.

"Ҳа, раҳбарият билан Наманганда футбол ривожига бағишланган учрашув ташкиллаштирилди. Шунингдек, жамоа кўрсатаётган ўйин ва натижалари ҳақида ҳам гап кетди", - дея изоҳлади россиялик мутахассис мазкур йиғилишни.
Канчельскис: "Истеъфо? Буни клуб президенти ҳал қилади"
"Ҳали ғалабалар келади. Умид қиламанки, тез орада узоқ кутилган ғалабани мухлисларга тақдим этамиз. Шуни режалаштиряпмиз. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Биз ўзимиз жамоани шундай қийин ҳолатга тушишига олиб келдик. Ҳаёт давом этади. Энди мазкур муваффақиятсиз даврдан ўтиб олиш лозим. Вазиятга позитив равишда қараб, ғалабалар ва очколар орқали муваффақиятли йўлга тушиб олиш даркор. Машғулотларда янада кучлироқ ишлаймиз ва ишлаяпмиз. Эндигина учта тур ўтди. Муҳими, бизда ўйин сифати мавжуд. Бизга озгина омад етишмаяпти. Ҳужумларни якунлашда омад бизга кулиб боқмаяпти. "Бунёдкор" билан ўйинда дуранг адолатлироқ бўларди. Шунингдек, ўша ўйинда ғалаба қозониб кетишимиз ҳам мумкин эди. Футбол тилида айтганда, фарт йўқ. Ишлашда давом этсак, ўша фарт келади", - деди Канчелскис.

Суперлиганинг 4-туридан жой олган "Насаф"га қарши эртанги марказий баҳс Канчельскис учун "Навбаҳор"даги ҳал қилувчи баҳсга айланадими? Мураббий мазкур ҳолатга шундай қарайди:

"Ҳар қандай ўйин мураббий ёки футболчи учун ҳал қилувчи баҳсга айланишини мумкин. Бу ўйин менинг жамоадаги ҳал қилувчи ўйиним ёки аксинча бўлиши клуб раҳбариятига боғлиқ. "Насаф" билан ўйин ҳал қилувчи бўладими ёки йўқ, буни клуб президенти ҳал қилади. Кўрамиз", - деди Андрей Канчельскис.

"Навбаҳор" устози "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятдан кейин келаси турда таркибда жиддий ўзгаришлар бўлишини таъкидлаганди. Айнан шу масалада ҳам россиялик мутахассисга мурожаат қилдик.
Канчельскис: "Истеъфо? Буни клуб президенти ҳал қилади"
"Насаф"га қарши ўйинда таркибмизда ўзгаришлар бўлиши аниқ. Ҳозирданоқ буни амалга оширдик. Шундай футболчи борки, биз уни Наманганга қолдириб келдик. Чунки мазкур футболчининг ўйини, учрашувга бўлган муносабати ва кўрсатган футболи "Навбаҳор" даражасига мос келмади. Мағлубиятни фақатгина шу билан боғламоқчи ёки барча айбни унга ағдармоқчи эмасман. Ҳамма айбдор. Лекин ўша футболчининг ҳаракатлари манзур келмади. Майдонга чиққандан сўнг борини бериб сидқидилдан ўйнаш керак. Майдонда шунчаки "настрой"сиз чиқиш ярамайди. Гап ким ҳақида? Буни ошкор қилмоқчи эмасман. Яхшиси ўша футболчи, бу сўзлардан тегишли хулоса чиқарсин. Биз жазо тариқасида уни Наманганда қолдирдик", - деди Андрей Канчельскис.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, "Навбаҳор" ҳимоячиси, "Насаф"нинг собиқ аъзоси Игорь Голбан жароҳати туфайли эртанги беллашувни ўтказиб юборади. Футболчи айни пайтда ўз юртида муолажа олмоқда.

Маълумот ўрнида, Қарши шаҳридаги "Геолог" стадионида кечган "Насаф" - "Навбаҳор" ёшлари ўртасидаги баҳсда қаршиликлар рақибни 6:1 хисобида тор-мор келтиришди. Эътиборга молик жиҳати, ўтган мавсумда айнан "Навбаҳор" билан ўтган беллашувда жароҳат олиб узоқ муддат сафдан чиққан Азиз Ғаниев узоқ танаффусдан сўнг яшил майдонга қайтди. Ғаниев ёшлар таркибида бир бўлим фаол ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" жамоаси Суперлиганинг 3-туридан кейин 1 очко билан турнир жадвалининг энг охирги поғонасини банд этиб турибди. Эртага жамоа Қашида "Насаф" меҳмони бўлади.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Boyvaccha_077 12 апрел 2019 16:58
Metallargni bir taym olib berib 19 15 dan qarwini ular ekan

Numonkhon 12 апрел 2019 16:50
Прямой олиб бермаса НАВБАХОР ютади.

PFC Navbahor 2019 12 апрел 2019 15:23
Uyin jonli korsatilarkan Hudo hoxlasa

Ravshanbek 12 апрел 2019 15:20
Хакикий тутуруги йук канал хозир металург кизилкум деб озгинадан кегин насаф навбахор жонли эфирда деб ёзади

Ravshanbek 12 апрел 2019 15:16
Спирт тв яна бизи оттику спирт

Hoshimjon1199 12 апрел 2019 14:37
BU UYINDA BUNUKKA UYNAGANDEK RAQIB YOSH DEB MENSIMAY TUSHMASDAN AVVALO MAYDON MARKAZINI TOPNI KANTIROL QILISH KERAK VA O URUNOVNI QANOTDA EMAS TAYANCH YARIM HIMOYADA UYNATISH KERAK MASALAN AHMEDOV URUNOV. MARKAZ HUJUMCHI ORTIDA PLAYMEKIRDA KASYAN.UNGDA GULOMOV. CHAPDA SOLOVEV. HUJUMDA NASIMOV. SHUTARIQA HUJUMKOR TARKIB VA TAKTIKA 4-2-2-1-1SHEMA QULLASH KERAK MISTER KANCHESKI. SASTAV YUSUPOV MEHMONOV KOMILOV GOFUROV LUKIC AHMEDOV URUNOV KASYAN SOLOVEV GULOMOV NASIMOV. OLGA NAVBAHOR GALABA NASIB QILSIN.

Hoshimjon1199 12 апрел 2019 14:16
Цитата: Шухратжон-75
Уйин сотмаган уйнолмагани у.н З.Тураев колдириб кетилди. Мехмонов хам тушмаса яхши буларди

ASLIDA A ISROILOV B N SHAYMANOV YAHSHI UYNOLMITTIKU Z TURAEV EMAS TURAEV QOQON VA LOKOGA QARSHI UYNAMADIKU VA URTOQLI UYINLADA TURAEV UZINI KURSATDIKU ISROILOV UZINI KURSATDIMI UZI

Hoshimjon1199 12 апрел 2019 14:09
Цитата: Шухратжон-75
Уйин сотмаган уйнолмагани у.н З.Тураев колдириб кетилди. Мехмонов хам тушмаса яхши буларди

Z TURAEVGA UZI KUP IMKONIYAT BERILMADIKU UTOQLI UYINLADA GOLLARNI TURAEV URDIKU AHIR ASIL KANCHESKINI AYBI OSTONNI UNG QANOTDA UYNATITTI MARKAZDA EMAS ASLI KASYAN TOP B N YAHSHI MUOMALA QILITTI OMA MAMENTNI SOVIRIB VARATAGA TEPMAY PAS BERITTI HUJUMCHI ZARBA BERISH KERA

Komronbek 12 апрел 2019 12:37
Olib berar ekan oyini shunday deb yozib chiqdi lekin sport tv ga ishonch yoq

ДИЛМУРОД88 12 апрел 2019 11:41
Навбахор омат бугин ютинглар

Xurshid1979 12 апрел 2019 11:07
Кимни хабари бор спорт твда олиб берармикин

Komronbek 12 апрел 2019 10:53
Nasaf navbahor leve sport tv

Xurshid1979 12 апрел 2019 10:19
Мехмоновни хам ташлаб кетиш керак эди узи аслини олганда, бу болани фойдасидан кура зарари купрок тегяпти Навбахорга, Бунёдкордаги йук пеналтини хам уша бола олиб берди, Наманганда колган бола уша булса хам яхши буларди. Лекин 10 уйинчи уйнасаю, 1 уйинчи сотилган булса булди. Бошка нарсани кераги йук, уйин такдири хал булади колади.

Numonkhon 12 апрел 2019 10:03
Навбахор ютади

Sardorsardor 12 апрел 2019 09:29
Sport tv oberadimi oyinni yo qizilqum metallurggi oyinini oberadimi

Шухратжон-75 12 апрел 2019 09:02
Уйин сотмаган уйнолмагани у.н З.Тураев колдириб кетилди. Мехмонов хам тушмаса яхши буларди

RAVSHAN 11 апрел 2019 23:40
ХУДО ХОХЛАСА ЭРТАГА БИРИНЧИ ГАЛАБАМИЗ БУЛАДИ ВА УНДАН КЕЙИН НАВБАХОРНИ УНЧА БУНЧАСИ ТУХТАТА ОЛМАЙДИ. ОЛГА НАВБАХОР!!!!

Azizbek1991 11 апрел 2019 23:23
O'yinni sotgan aniq hamma biladi oshkor qilishingiz shart emas Janob murabbiy

Олимхужа 11 апрел 2019 23:14
Mehmonov bulsin

bek_07 11 апрел 2019 22:14
Цитата: sf09071985
Ким экан малубиятга айбдор ўйинчига атий чора кўриб синдириб ўйиши хечгапмас

Вахима килманг дарров синиб колмайди кузи очилсин. Мана икарди канча уйнамади. Бундай жазо хамма Европа клубларида кулланилади

sf09071985 11 апрел 2019 22:03
Ким экан малубиятга айбдор ўйинчига атий чора кўриб синдириб ўйиши хечгапмас

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
5-тур. 21 апрель, 17:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 4 10
2 Локомотив 4 9
3 Сурхон 4 8
4 Металлург 4 7
5 Динамо 4 7
6 Бунёдкор 4 6
7 Бухоро 4 4
8 Қизилқум 4 4
9 АГМК 4 4
10 Насаф 4 4
11 Навбаҳор 4 4
12 Сўғдиёна 4 3
13 Андижон 4 2
14 Қўқон-1912 4 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
4-тур. 12 апрель
0 : 1
Тақвим
«    апрел 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
Логин
Пароль
Запомнить