» » 4-тур. "Насаф" - "Навбаҳор" 0:1

4-тур. "Насаф" - "Навбаҳор" 0:1

4-тур. "Насаф" - "Навбаҳор" 0:1 Бугун Қарши шаҳрида Суперлиганинг 4-тур доирасидаги марказий беллашувларидан бири ўтказилди. Ҳали чемпионатда ғалаба таъмини татиб кўрмаган "Навбаҳор" "Насаф" меҳмонига айланди.

Учрашувни майдон эгалари ҳужумкор руҳда бошлашди. Дастлабки 15 дақиқани "Насаф" футболчилари фаол ўтказишган бўлса, бўлимнинг қолган қисмида вакилларимиз устунликка эришишди. 27-дақиқада ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумни Касьян самарали якунлаши мумкин эди. Унинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

Орадан кўп ўтмай Александр Касьян "Насаф" дарвозасини ишғол қилди. "Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужуми голга айланди. Остон Уруновдан тўпни қабул қилиб олган Александр Касьян ҳимоячилардан илдамлаб кетди ва дарвозабон қаршисида мўлжални нишонга олишда адашмади - 0:1.

Гол муаллифи Касьяннинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Голни нишонлаш чоғида жароҳат олган Касьян ўрнига Баҳодир Насимов майдонга тушди. Бўлим сўнггида вакилларимиз бир нечта қулай имкониятларни йўққа чиқаришди. Ўз навбатида мезбонлар ҳам танаффусга дуранг ҳисобида чиқиб кетишлари мумкин эди. Аммо Ўткир Юсупов Бобур Давлатовнинг зарбасини маҳорат билан бартараф этди.

Иккинчи бўлимни "Навбаҳор" фаол бошлади. Кетма-кет ҳужумлар содир этилди бўлим аввалида, лекин бундан наф чиқмади. 56-дақиқада Остон Ўрунов бир ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозанинг ўткир бурчагини нишонга олмоқчи бўлди. Мўлжалда сал адашди.

60-дақиқада "Насаф" ҳисобни тенглаштиришга яқин келганди. Ғаниев жарима тўпидан ажойиб зарба йўллади. Ўткир Юсуповдан ажойиб сейв! Айнан Юсупов ҳисоб тенглашишига тўсқинлик қилди!

83-дақиқада "Насаф" ҳужумчиси Ислом Кенжабоев дарвозабон билан яккама-якка чиқди ва тўпни дарвозага йўналтирди. Бироқ киритилган гол ўйиндан ташқари туфайли инобатга олинмади. Ҳакам эса тўпни дарвозага йўллаган Кенжабоевга сариқ карточка кўрсатди.

Сўнгги дақиқаларда "Навбаҳор" имояда мустаҳкам ўйнаб, ғалабали ҳисобни сақлаб қола билди. Нима ҳам дердик, Суперлигадаги дастлабки ғалабамиз сафар ўйинига тўғри келган экан!

Қийин ва муҳим ғалаба билан барчани табриклаб қоламиз!!!


"Насаф" - "Навбаҳор" 0:1
Гол:
Касьян (31)

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев - 8.Дилшод Саитов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 92.Умар Эшмуродов, 28.Хуршид Мухторов - 22.Акмал Мозговой (6.Азизжон Ғаниев, 46), 19.Сардор Абдураимов - 27.Ислом Рашидхонов, 18.Бобур Давлатов (14.Шароф Муҳитдинов, 75), 20.Ислом Кенжабоев - 9.Ҳумоюн Муртазоев (77.Ойбек Бозоров, 70).

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов - 15.Обид Жўрабоев, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 5.Славко Лукич, 19.Мирзоҳид Ғофуров - 7.Азим Аҳмедов (4.Азиз Ибрагимов, 84), 30.Абдужамол Исроилов - 6.Остон Урунов, 8.Шаҳзод Шайманов, 9.Иван Соловьёв (70.Аббосжон Ғуломов, 71) - 11.Александр Касьян (14.Баҳодир Насимов, 35).скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
yeezy boost 350 20-02-2021 18:00
My wife and i were so excited Edward could complete his investigations with the ideas he acquired from your own web pages. It's not at all simplistic to just continually be making a gift of ideas which often a number of people could have been making money from. And now we fully grasp we've got the blog owner to give thanks to for that. The main illustrations you've made, the easy web site navigation, the friendships you will make it possible to instill - it's got everything overwhelming, and it's assisting our son and our family consider that the subject is cool, which is pretty serious. Many thanks for everything!
yeezy boost 350 http://www.yeezy350boost.us.com

Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 5 15
2 Сўғдиёна 5 11
3 Қўқон-1912 5 9
4 Насаф 5 8
5 Бунёдкор 5 8
6 АГМК 4 7
7 Металлург 5 6
8 Қизилқум 5 6
9 Локомотив 5 5
10 Навбаҳор 5 4
11 Сурхон 5 4
12 Андижон 5 4
13 Машъал 5 4
14 Турон 4 1
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить