» » Канчельскис: "Насаф"ни ҳақли тарзда мағлуб этдик"

Канчельскис: "Насаф"ни ҳақли тарзда мағлуб этдик"

Канчельскис: "Насаф"ни ҳақли тарзда мағлуб этдик"Суперлига 4-тури доирасидан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Яхши ўйин бўлди. “Насаф” жамоаси истеъдодли ёшлардан ташкил топган яхши жамоа. Жамоа яхши ўйин намойиш этади, ҳақиқий футбол кўрсатишга уринади. Бугун эса бизнинг жамоада кўпроқ қулай имкониятлар бўлди. Шу боисдан ҳақли тарзда ғалабага эришдик, деб ўйлайман.

Шуни алоҳида қайд этмоқчиманки, бундай ажойиб стадионда, бундай яхши ҳолатдаги майдон ва атмосферада тўп суриш ажойиб, бунинг учун “Насаф” вакилларига миннатдорчилик билдираман.

Ўйин бироз асабий тарзда кечди. Кўплаб қулай вазиятлар юзага келди ва биз рақиб дарвозасини ишғол эта олдик. Бунинг учун жамоамга миннатдорчилик изҳор қиламан, бугун йигитларнинг ўйинидан қониқдим, десам бўлади", - деди мутахассис.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

AGZAM 12 апрел 2019 23:18
Super

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
5-тур. 21 апрель, 17:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 4 10
2 Локомотив 4 9
3 Сурхон 4 8
4 Металлург 4 7
5 Динамо 4 7
6 Бунёдкор 4 6
7 Бухоро 4 4
8 Қизилқум 4 4
9 АГМК 4 4
10 Насаф 4 4
11 Навбаҳор 4 4
12 Сўғдиёна 4 3
13 Андижон 4 2
14 Қўқон-1912 4 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
4-тур. 12 апрель
0 : 1
Тақвим
«    апрел 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
Логин
Пароль
Запомнить