» » Ўткир Юсупов: "Бор вужудимиз билан ўйнаб, мақсадга эришдик"

Ўткир Юсупов: "Бор вужудимиз билан ўйнаб, мақсадга эришдик"

Ўткир Юсупов: "Бор вужудимиз билан ўйнаб, мақсадга эришдик"Суперлига доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган меҳмонлар дарвозабони Ўткир Юсупов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўткир Юсупов:
- "Насаф"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Қаршига фақат ютуқ учун келгандик. Майдонда бор вужудимиз билан ўйнаб, мақсадга эришдик. Наманган аҳли, раҳбарият олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун ғалаба жуда зарур эди. "Бунёдкор"дан аламли мағлубиятга учрадик. шу боис орқага йўл қолмаганди. Шу туфайли фақат ғалабани кўзладик. Ўйин қийин бўлиши аввалдан маълум нарса эди. Ҳақиқатдан қийин учрашувни ўтказдик. Ўйиндан-ўйинга малака ошиб бораверади. "Насаф"да ҳам яхши даврларни бошдан ўтказганман. Бу жамоа менинг юрагимда қолади.

- Азиз Ғаниевнинг жарима зарбаси? "Насаф"да ўйнаб юрган кезларимда ҳам Азиз доим жарима зарбаларини машқ қиларди. Мен аслида у мен турган нуқтага тепади, деб ўйлагандим. Йўқ, жонли девордан ўтказиб яқин бурчакни нишонга олишни кўзлади. Яхшиямки вазиятни ўз вақтида пайқадим.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Navbaxor123ttt 13 апрел 2019 07:27
Маладес укам

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
5-тур. 21 апрель, 17:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 4 10
2 Локомотив 4 9
3 Сурхон 4 8
4 Металлург 4 7
5 Динамо 4 7
6 Бунёдкор 4 6
7 Бухоро 4 4
8 Қизилқум 4 4
9 АГМК 4 4
10 Насаф 4 4
11 Навбаҳор 4 4
12 Сўғдиёна 4 3
13 Андижон 4 2
14 Қўқон-1912 4 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
4-тур. 12 апрель
0 : 1
Тақвим
«    апрел 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
Логин
Пароль
Запомнить