» » «Навбаҳор» - «Сурхон» 3:0

«Навбаҳор» - «Сурхон» 3:0

«Навбаҳор» - «Сурхон» 3:0Суперлиганинг 5-турида «Навбаҳор» Фарғонада «Сурхон»ни қабул қилди.

Дастлабки бўлим тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтди. 2-дақиқада Касьяннинг кутилмаганда берган зарбаси бироз ноаниқ олди. Бўлим ўрталарига келиб термизликлар вақт чўзишни бошлади. Асилбек Амонов 3-4 марта яққол вақтни чўзишга уринган бўлса, қолган жамоадошлари ҳам ундан ўрнак олишди.

Микляев шогирдларига шундай кўрсатма берганми билмадиг-у, аммо «Сурхон» биринчи бўлимда жуда қўпол ўйнади. Вакилларимиз 30-дақиқадан сўнг гол уриш учун саноқсиз имкониятлардан фойдалана билишмади. Ўйиндаги устунлик дастлабки 45 дақиқаликда таблода ифодаланмади.
«Навбаҳор» - «Сурхон» 3:0
Иккинчи бўлим ҳам вакилларимиз устунлигида бошланди. Лекин ҳа деганда гол бўлавермади. Сўнгги ўн беш дақиқаликда футболчиларимиз яйради!

75-дақиқада Лукичнинг ажойиб пасидан сўнг Обид Жўрабоев ҳисобни очди - 1:0.

89-дақиқада яна гол урдик. Ғуломовнинг тўп узатишидан кейин Аҳмедов жарима майдони ташқарисидан гол урди - 2:0.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Касьян ҳам муваффақият қозонди. Чап қанотдан Мирзоҳид Ғофуров узатган тўпни Александр Касьян дарвозага йўллади - 3:0.

Анъана давом этади! Баракалла йигитлар!!!

НАВБАҲОР" – "СУРХОН" 3:0

Голлар: Обид Жўрабоев 74, - 1:0 (Иван Соловьев). Азимжон Аҳмедов 89, - 2:0 (Аббосжон Ғуломов), Александр Касьян 90+2, - 3:0 (Мирзоҳид Ғофуров)

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 5.Славко Лукич, 6.Остон Ўрунов (70.Аббосжон Ғуломов, 81), 7.Азимжон Аҳмeдов, 8.Шаҳзод Шайманов (17.Элман Тагаeв, 57), 9.Иван Соловьeв (4.Азиз Ибрагимов, 86), 11.Алeксандр Касьян, 15.Обид Жўрабоeв, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 30.Абдужамол Исроилов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов

"Сурхон": 1.Асилбек Амонов, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 5.Аюбхон Нўъмонов, 6.Раҳматулло Бердимуродов, 10.Шавкат Саломов (7.Равшанбек Хурсанов, 89), 14.Аброрбек Исмоилов, 19.Владимир Бубанья, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Аъзамжон Алиев, 44.Дарко Станоевич, 91.Шерзод Ҳакимов (13.Абдул Азиз Юсупов, 78)

Огоҳлантиришлар: Ҳусниддин Ғофуров 5, Дарко Станоевич 20, Остон Ўрунов 51, Аюбхон Нўъмонов 56, Асилбек Амонов 65, Азимжон Аҳмедов 69, Обид Жўрабоев 84.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 5 15
2 Сўғдиёна 5 11
3 Қўқон-1912 5 9
4 Насаф 5 8
5 Бунёдкор 5 8
6 АГМК 4 7
7 Металлург 5 6
8 Қизилқум 5 6
9 Локомотив 5 5
10 Навбаҳор 5 4
11 Сурхон 5 4
12 Андижон 5 4
13 Машъал 5 4
14 Турон 4 1
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить