» » «Динамо» - «Навбаҳор». Превью

«Динамо» - «Навбаҳор». Превью

«Динамо» - «Навбаҳор». ПревьюСуперлиганинг 6-турида жамоамиз Самарқандда «Динамо» меҳмони бўлади.

Даврон Файзиев шогирдлари мавсумни ёмон бошлашмади. Ўз майдонидаги 3та ўйинда 7 очко жамғариб, «Навбаҳор» билан бир хил кўрсаткичга эга бўлиб турибди. Самарқандликлар ўз майдонида нисбатан кучлироқ ўйин кўрсатади. Сафарда эса ишлари юришмаяпти.

«Навбаҳор» кўҳна шаҳарга кўтаринки кайфиятда етиб боради. Кетма-кет икки ғалабадан сўнг Канчельскис шогирдларининг «иштаҳаси» очилган ва жамоа фақат ғалаба учун ўйнайди. Хуллас олдинда бизни қизиқарли баҳс кутиб турибди.

“Динамо” ва “Навбаҳор” Суперлигада 46 бора тўқнаш келишган. Натижалар водий клуби устунлигини кўрсатмоқда. “Лочинлар” 25та ўйинда ғолиб бўлишган, 8та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” эса ушбу рақибни ҳозирга қадар 13 марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Навбаҳор” томонида - 82-41. Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 83, “Динамо” эса 47 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 7:1га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич анча кичик – 2:0.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

2017 - «Динамо» - «Навбаҳор» 0:1
2015 - «Динамо» - «Навбаҳор» 2:1
2014 - «Динамо» - «Навбаҳор» 2:0
2013 - «Динамо» - «Навбаҳор» 1:1
2012 - «Динамо» - «Навбаҳор» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
“Навбаҳор” Самарқандда 8 марта ғалаба қозонган. 13та учрашувда “Динамо” муваффақиятга эришган. Қолган икки баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашган.

26 апрель, 17:30
«ДИНАМО» - «НАВБАҲОР»
Спорт ТВ LIVE
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить