» Суперлига » 6-тур. «Динамо» - «Навбаҳор» 2:2
6-тур. «Динамо» - «Навбаҳор» 2:2

Учрашувни мезбонлар кичик устунлик билан бошлади. Лекин дастлабки голни вакилларимиз киритишди. 25-дақиқада Славко Лукичнинг жарима майдони ичига йўллаган тўпи дарвозага кириб кетди - 0:1.
Голдан руҳланган «Навбаҳор» тезда ҳисобни яна ўзгартириши мумкин эди. Аммо Аббос Ғуломовнинг «қизғончиқ»лиги оқибатида икки бор голли вазият йўққа чиқарилди.
Бунга жавобан мезбонлар бўлим сўнггига қадар икки бор дарвозамизни ишғол қилишди. Дастлаб ҳимоячиларимизнинг хатосидан Қадамбой Нурматов унумли фойдаланган бўлса, кейинроқ қарши ҳужумда мезбонлар вакилларимизни жазолади - 2:1.
Дастлабки бўлимда «Навбаҳор» ўзига ўхшамади. Остон Ўрунов бўлим якунланмасданоқ жароҳат сабаб захирага олинди. Марказдаги футболчиларимиз кўплаб хатоларга йўл қўйишди.
Иккинчи бўлимни вакилларимиз фаол бошлаб тезда ҳисобни тенглаштиришди. 47-дақиқада Соловьёвнинг бурчакдан узатган тўпини Касьян боши билан дарвозага йўллади - 2:2.
Қолган дақиқаларда томонлар очиқ футбол намойиш қилишди. 63-дақиқада «Динамо» вакилининг дарвозага аниқ йўллаган тўпини Юсупов қайтарган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб Касьян 4-5м лардан дарвозага аниқ зарба йўллай олмади!
77-дақиқада Шодиевнинг боши билан берган зарбасини Юсупов тўпни чизиқ устида ушлаб олди! Жавоб ҳужумида Насимов бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Бўлим сўнггини мезбонлар фаол ўтказди. Шодиев бир нечта вазиятларни йўққа чиқарди.
Самарқандда кечган шиддатли ўйин дуранг билан интиҳо топди!
Суперлига, 6-тур
"Динамо" – "Навбаҳор" 2:2
Голлар: Славко Лукич 25, - 1:0 (Азимжон Аҳмедов). Қадамбой Нурметов 35, - 1:1. Сардор Эминов 45, - 2:1. Александр Касьян 47, - 2:2 (Иван Соловьёв).
"Динамо": 1.Ботирали Эргашев, 2.Миркомил Лоқаев, 4.Ҳакимхон Аъламхонов, 6.Акмал Холмуродов, 7.Жасур Азимов (19.Санжар Баратов, 71), 11.Қадамбой Нурметов (14.Воҳид Шодиев, 67), 16.Бобур Қосимов, 20.Сирож Ҳамроев, 23.Сардор Эминов (9.Низомжон Норов, 89), 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 34.Шохрух Абдураҳмонов.
"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 5.Славко Лукич, 6.Остон Ўрунов (8.Шаҳзод Шайманов, 39), 7.Азимжон Аҳмeдов, 9.Иван Соловьeв (17.Элман Тагаев, 74), 11.Алeксандр Касьян (14.Баҳодир Насимов, 67), 15.Обид Жўрабоeв, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 30.Абдужамол Исроилов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 70.Аббосжон Ғуломов.
Огоҳлантиришлар: Сардор Эминов 37, Иван Соловьев 45
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель | ||
![]() |
| ![]() |
Суперлига - 2021
№ | Жамоа | Ў | О |
1 | Пахтакор | 5 | 15 |
2 | Сўғдиёна | 5 | 11 |
3 | Қўқон-1912 | 5 | 9 |
4 | Насаф | 5 | 8 |
5 | Бунёдкор | 5 | 8 |
6 | АГМК | 4 | 7 |
7 | Металлург | 5 | 6 |
8 | Қизилқум | 5 | 6 |
9 | Локомотив | 5 | 5 |
10 | Навбаҳор | 5 | 4 |
11 | Сурхон | 5 | 4 |
12 | Андижон | 5 | 4 |
13 | Машъал | 5 | 4 |
14 | Турон | 4 | 1 |

Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель | ||
![]() |
| ![]() |
Фикр колдириш