» » Канчельскис: «У қадар мамнун эмасман»

Канчельскис: «У қадар мамнун эмасман»

Канчельскис: «У қадар мамнун эмасман»“Динамо” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Канчельскис қуйидагича фикр билдириб ўтди.

”Мухлислар маза қиладиган ўйин бўлди. Ўйин биз ўйлаганимиздан бошқаароқ кечди. Жамоамнинг ўйинидан қониқмадим, бугун икки очко йўқотдик. Ўйин жанговор бўлди. Умуман, ажойиб шаҳарда, ажойиб атмосферада ўйнадик. Бизни яхши кутиб олишди, наманганлик мухлислар ҳам шунча масофадан келиб, бизни қўллашганидан хурсанд бўлдик.

Ҳакамнинг қарорларини муҳокама қилмоқчи эмасман, лекин ўша вазиятда пенальти бордек кўринди. Ҳакам пенальти бермаганми, демак пенальти бўлмаган. Ўйиндан кейин ҳакамдан нега пенальти бермаганини сўрамадим. Шунчаки у биз учун омадсиз ҳакам бўлганини айтиб, ҳазиллашдим. У «Қўқон-1912» билан ўйинда ҳам ишлаганди, ўшанда ҳам дуранг ўйнагандик.

Остон Ўрунов майдонга футбол ўйнаш учун эмас, очиқчасига ўйнаётган позициясидан норози бўлганини кўрсатиш учун тушди. Унинг қайси позицияда ўйнашини мураббийлар ҳал қилади, шу сабаб уни алмаштирдим. Олимпия жамоаси футболчиси бундай қилиши керак эмас. У ўз норозилигини айтиши керак, майдонда кўрсатиши шартмас. Остоннинг ҳаракатлари сабаб биз гўё 10 киши бўлиб ўйнадик.

Лукични марказий ҳимояда ўйнатишга мажбур бўлдик. Чунки Голбан жароҳат олганди. Лукич тажрибали футболчи ва марказда ёмон ўйнамади. Баҳодир Насимов Самарқандда туғилгани учун эмас, шунга муносиб бўлгани учун майдонга тушди. Унда яхши имкониятлар бўлди ва фойдаланиши ҳам мумкин эди.

Самарқанд менга жуда ёқди. Ажойиб, чиройли, ёруғ шаҳар. Бу ернинг сомсаси ҳам менга манзур бўлди. Имкон бўлса, сайёҳ сифатида Самарқандга келган бўлардим", - деди мутахассис.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить