» » Канчельскис ва Касьян қандай фикрда?

Канчельскис ва Касьян қандай фикрда?

Канчельскис ва Касьян қандай фикрда?Бугун жамоамиз аъзолари жорий мавсумдаги илк машғулотни ўзлари учун қадрдон бўлган “Марказий” ўйингоҳ майдонида ўтказишди.

Машғулот якунига етгач, “лочинлар” устози Андрей Канчельскис ва ҳужумчи Александр Касьяндан чими янгиланган майдон ва бўлажак ўйин борасида матбуот ходимлари интервью олишди.

А. Канчельскис: Майдон жуда ажойиб ва унга гап бўлиши мумкинмас.Фурсатдан фойдаланиб, бизга шундай сифатли ҳамда ажойиб майдонни туҳфа этган клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Раҳбарлар буюк ишни амалга оширишди. Барча нарса аъло бўлса, ҳаммаси яхши бўлади.

Бўлажак ўйинга тайёргарлик борасида тўхталадиган бўлсам, ўзингизга маълум, ортда қолган 2 ой давомида биз асосан сафарда ўйнадик, яъни уй учрашувларини Фарғонада ўтказишга мажбур бўлдик. Шундай экан, жорий мавсумдаги ўз майдонимизда ўтказиладиган илк баҳсни интизорлик билан кутяпмиз. Умид қиламанки, 4 май куни мухлислар стадионни тўлдириб ўтиришади. Тайёргарлик одатдагидек, режа бўйича давом этмоқда. Биз учун ҳар ўйин жуда муҳим аҳамиятга эга. Бўлажак баҳсда ғалаба қозониб, 3 очкони қўлга киритиш ниятидамиз.

«Сўғдиёна»га қарши ўйинда мухлисларга байрам кайфиятини улашиш ниятидамиз. Ҳар бир ишқибоз биз учун муҳим саналади. Шу куни стадионга келинг ҳамда жамоамизни қўллаб-қувватланг!


А. Касьян: Майдон жуда ажойиб ҳолатда ва бундан қониқиш ҳосил қилдик. Шундай сифатли майдонда машғулот ўтказиш ва ўйин ўйнаш ёқимли, албатта.
Бўлажак баҳсга тайёргарлик одатдагидек давом этмоқда. Аммо бу жорий мавсумдаги ўз майдонимиздаги илк учрашув бўлганлиги боис, олдимизда жуда катта масъулият турибди.Умид қиламанки, 4 май кунги ўйинда стадион мухлислар билан гавжум бўлади.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
► Келди ◄ Кетди
- О. Жўрабоев
- А. Жўрабоев
Кейинги учрашув
10-тур. 19 август
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 22
2 АГМК 9 21
3 Навбаҳор 9 17
4 Қўқон-1912 9 16
5 Металлург 9 16
6 Насаф 9 16
7 Бунёдкор 8 16
8 Локомотив 9 12
9 Сўғдиёна 9 11
10 Машъал 9 9
11 Сурхон 9 7
12 Андижон 9 5
13 Қизилқум 9 2
14 Бухоро 8 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 13 июль
1 - 0
Логин
Пароль
Запомнить