» » «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 3:1

«Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 3:1

«Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 3:1Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйинни хотиржам ўтказган вакилларимиз осонлик билан голлар уришмоқда. Тан олиш керак, дастлабки бўлим Александр Касьянга аталди.

Дастлаб 8-дақиқада жарима тўпини қойилмақом тарзда амалга оширган Лукич тўпни дарвозанинг узоқ юқори бурчагига жойлаб қўйди - 1:0.
«Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 3:1
Орадан ўн дақиқа ўтиб ҳисоб ўзгарди. Чап қанотдан Мирзоҳид Ғофуровнинг ҳаводан узатган тўпини Касьян боши билан даровзага йўллади - 2:0.

31-дақиқада яна чап қанот ишга тушди. Чап қанотдан бу сафар Иван Соловьёв оширган тўпни Касьян яна боши билан гол урди - 3:0.
«Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 3:1

Иккинчи бўлим анча сокин ўтди. Вакилларимиз ўйин назоратини ушлаб туришди. Иккинчи бўлимда ҳам ўйинчиларимизда ҳисобни янада йириклаштириш учун вазиятлар бўлганди. Кўп ҳолларда зарбаларни дарвозабон бартараф этди.

Ўйин сўнггида жиззахликлар жавоб тўпини кирита олишди. Абдуллаевнинг тўп узатишидан кейин Санжар Рашидов ҳисобни қисқартирди - 3:1.

Ғалаба муборак!!!

Суперлига, 7-тур.
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 3:1
Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Артём Калинин, Фарҳод Усмонов, Тўрабек Суюнов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Голлар: Славко Лукич 8, - 1:0. Александр Касьян 18, - 2:0 (Мирзоҳид Ғофуров). Александр Касьян 31, - 3:0 (Иван Соловьёв). Санжар Рашидов 90, - 3:1 (Иззат Абдуллаев).

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 5.Славко Лукич, 6.Остон Ўрунов, 7.Азим Аҳмедов (8.Шаҳзод Шайманов, 75), 9.Иван Соловьёв, 11.Александр Касьян (14.Баҳодир Насимов, 68), 15.Обид Жўраебоев (22.Игорь Голбан, 70), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 30.Абдужамол Исроилов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 70.Аббос Ғуломов.

Захира: 23.Дилшод Ҳамроев, 25.Мирзоҳид Маматхонов, 4.Азиз Ибрагимов, 17.Элман Тагаев, 29.Хожиакбар Юнусов, 55.Ғиёсжон Комилов.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 3.Искандар Шойқулов, 5.Кахи Махарадзе, 7.Санжар Рашидов, 14.Жамшид Болтабоев (11.Изатилла Абдуллаев, 21), 17.Достон Тошматов (21.Саҳоб Рашидов, 46), 18.Шерзод Шакиров, 77.Даниел Насриддинов (32.Диан Талхатов, 63), 91.Никола Милинкович, 97.Шаҳбоз Жўрабеков.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Бутаев.Ж 4 май 2019 20:01
Гап йук
Яна 3 та ГОЛ

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
10-тур. 25 май, 18:50
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 23
2 Локомотив 9 18
3 Сурхон 9 15
4 Насаф 9 14
5 Бунёдкор 9 14
6 Навбаҳор 9 13
7 Динамо 9 13
8 Металлург 9 12
9 Сўғдиёна 9 12
10 Қизилқум 9 9
11 АГМК 9 7
12 Бухоро 9 7
13 Андижон 9 7
14 Қўқон-1912 9 6
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 19 май, 18:40
0 - 0
Тақвим
«    май 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить