» » Превью. «Пахтакор» - «Навбаҳор»

Превью. «Пахтакор» - «Навбаҳор»

Превью. «Пахтакор» - «Навбаҳор»Ушбу ҳафтада Суперлиганинг 7-турида «лочинлар» пойтахтда Шота Арвеладзе бошчилигидаги «Пахтакор» меҳмони бўлади.

Учрашув турнинг марказий баҳси саналади. Ўз навбатида баҳсга бўлган қизиқиш юқори даражада. Гарчи, мезбонларнинг имконияти юқори баҳоланаётган бўлсада, «Навбаҳор» сафардан ижобий натижа билан қайтишига ишонамиз.

Ҳозирча Андрей Канчельскис бошчилигида жамоамиз «Пахтакор»га ютқазмаган. Ўтган йили Тошкентдан бир очко олиб қайтгандик. Умид қиламиз, шанба оқшомида ҳам дарвозамиз дахлсиз қолади.

Биз эса ўз анъанамизга содиқ қолиб, мазкур тўқнашув тарихига назар соламиз. Тарих биз учун жуда ёмон ўтган. Ўз майдонимизда «шерлар»ни анча қийин аҳволга солиб қўйганмиз, аммо сафарда аксинчасини кўриб келмоқдамиз.

Бу икки клубнинг йўллари Суперлигада 56 бор кесишган. Устунлик «Пахтакор» томонида. 35 та ўйинда “шерлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 13 та учрашувда «лочинлар» ғолиб бўлишган. 8 учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати «Пахтакор» фойдасига. Тошкентликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 95 та гол киритиб ўз дарвозаларидан 43 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда «Пахтакор» 113 очкони, «Навбаҳор» эса 47 очкони қўлга киритган.

«Пахтакор» лигада «Навбаҳор» устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги тошкентликларнинг энг йирик ҳисобидир. «Навбаҳор»нинг ўзаро ўйинлардаги «шерлар» устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:

2018 - «Пахтакор» – «Навбаҳор» 0:0
2018 - «Пахтакор» – «Навбаҳор» 1:0
2017 - «Пахтакор» – «Навбаҳор» 1:0
2016 - «Пахтакор» – «Навбаҳор» 3:0
2015 - «Пахтакор» – «Навбаҳор» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Пахтакор” ўз уйида ўтказган 28 учрашувдан 4 тасида юз фоизлик натижа эта олмаган. «Навбаҳор» пойтахтда бир ғалаба ва уч дурангга эришган. “Лочинлар” “шерлар”ни сафарда фақат бир марта 1995 йилда мағлуб этишган – 2:1.

11 май, шанба. 19:45
ПАХТАКОР - НАВБАҲОР

LIVE - Sport TVскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

uzbekistan1010 10 май 2019 22:06
Худо хохласа Пахтакорни 2 1 га ютамиз

NavbahorBarcelona 9 май 2019 13:52
Цитата: JAMOLIDDIN1805
Xudo xoxlasa 1995-yilgi an'anaga ertaga futbolchilarimiz chek quyishadi va Paxtakorni mag'lub etib, tarixni yangilashadi, Olg'a Navbahor!!!

Chek quyishmaydi aksincha takrorlaymiz yoki undanda yirik galaba qozonamiz deng. Galaba kerakku bizga! Omad Navbahorga!

Shuhrat 9 май 2019 13:38
Navbaxor Olgaaaaa

945033221 9 май 2019 05:52
Paxtakor tri kuchli xozir lekin uddalasa bladi oxirgi 2 mavsum paxtakor bilan zr ynab xakamlarning xatosi bilan yutqazyapmiz kichik xisobda bu safar unday blmasligi kere ola lochinlar

Muzaffar 9 май 2019 02:58
Нималар буляпти узи тотенхем финалда

uzbekistan1010 8 май 2019 23:05
Олга Навбахор Лочинлари

uzbekistan1010 8 май 2019 23:04
Албатта галаба билан кайтинглар сизлар кучли каманда сизлар

РАХМАТИЛЛО 8 май 2019 22:30
НАВБАХОРИМ ОЛГА ПОЙТАХТДАН ГАЛАБА БИЛАН ЁРУГ ЮЗ БИЛАН КАЙТ ОФК САРИ ОЛГА КАДАМ БОС СЕН БУНГА КОДИРСАН !

JAMOLIDDIN1805 8 май 2019 14:58
Xudo xoxlasa 1995-yilgi an'anaga ertaga futbolchilarimiz chek quyishadi va Paxtakorni mag'lub etib, tarixni yangilashadi, Olg'a Navbahor!!!

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
10-тур. 25 май, 18:50
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 23
2 Локомотив 9 18
3 Сурхон 9 15
4 Насаф 9 14
5 Бунёдкор 9 14
6 Навбаҳор 9 13
7 Динамо 9 13
8 Металлург 9 12
9 Сўғдиёна 9 12
10 Қизилқум 9 9
11 АГМК 9 7
12 Бухоро 9 7
13 Андижон 9 7
14 Қўқон-1912 9 6
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 19 май, 18:40
0 - 0
Тақвим
«    май 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить