» » "Навбаҳор"-"Қўқон-1912" учрашувида фарғоналик ҳакам ишлагани тўғрими?

"Навбаҳор"-"Қўқон-1912" учрашувида фарғоналик ҳакам ишлагани тўғрими?

"Навбаҳор"-"Қўқон-1912" учрашувида фарғоналик ҳакам ишлагани тўғрими?Одатда ўйинларни бетараф бўлган ҳакамлар бошқариши лозим. Лекин, бу жиҳатга юртимизда доим ҳам эътибор қаратилмайди, дейилади "Аср Футболи"нинг сўнгги сонидаги мақолада.

"Пойтахтлик ҳакамларни Тошкент ёки бошқа вилоят жамоалари иштирокидаги учрашувларни бошқариб боришига кўникиб қолганмиз. ПФЛдагилар бунга жавобан малакали ҳакамларни камлиги сабабли шундай бўлади, деб изоҳ беришлари ҳам ҳеч кимга сир эмас. Ёшлар биринчилигидан ўрин олган учрашувларда қанот ва захирадаги ҳакамларни ҳам маҳаллий бўлишига ўрганиб қолганмиз. Гоҳида ўша мезбон ҳакамларни майдон эгаларига ён босишларига ҳам бир неча марта гувоҳ бўлганмиз.

Ёшлар лигасининг 9-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувни фарғоналик ҳакам Равшан Кападзе бошқарганлиги кўпчиликни эътирозига сабаб бўлди. Очиғи, ПФЛнинг қандай қоидаларга таяниб Кападзени ҳакам сифатида тайинланганлигини тушуна олмадик. Аслини олганда Тўрақўрғонда бўлиб ўтган учрашувни андижонлик ёки тошкентлик ҳакамлар бошқаришганида тўғри бўларди.

Бевосита учрашувни томоша қилар эканмиз, Кападзени ҳатти-ҳаракатларида "Қўқон-1912" жамоаси манфаатини кўзлаётганлиги сезилиб турди. Синчковлик билан кузатмасангиз буни сезмаслигингиз мумкин. Тўғри, ҳакам қўпол хатоларга йўл қўймади. Шундай бўлсада, ўзининг беғараз ёрдамини қонуний тарзда берди. Бунга мисол тариқасида ҳакамни айрим вазиятларда меҳмонлар томонидан қоида бузилиб, тўп "Навбаҳор" футболчиларида қолганида ҳуштагини чалиб, ҳужумларни тўхтаб қолишига сабабчи бўлди.

Аксинча, қўқонликлар билан ана шундай ҳолат бўлганида эса, ўйинни давом эттириш кераклигини билдирди. Шунга ўхшаш майда хатоликлар якунда "Навбаҳор" ёшларини асабийлашишига олиб келди ва Каримов, Раҳимовлар қизил карточка олган ҳолда майдонни тарк этишга мажбур бўлишди. ПФЛ шундай ҳолатларга эътибор қаратиб, учрашувларга имкон қадар бетараф бўлган ҳакамларни тайинласа мақсадга мувофиқ бўларди" - дейилади мақолада.

Lochinlar.UZ изоҳи: Бундан бир неча йил аввал Равшан Кападзе ва сайтимиз ўртасида тортишув юзага келганди. Ўшанда Кападзе бошқарган учрашувда рақиб фойдасига кўплаб қарорлар чиқарганини танқид қилгандик. Шундан сўнг ҳакам биз билан боғланиб, катта шартлар қўйган. Шартлар бажарилмаса бошқа чоралар кўриши ҳақида айтганди. Кападзе қўйган шартни оммага ошкор қилмоқчи эмасмиз. Шартнинг ўзи - аҳмоқгарчилик эди. Кейинчалик ҳакам билан ўзаро келишиб олгандик.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить