» » 8-тур. «Пахтакор» - «Навбаҳор» 2:2

8-тур. «Пахтакор» - «Навбаҳор» 2:2

8-тур. «Пахтакор» - «Навбаҳор» 2:2Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 2-дақиқасида меҳмонлар жарима тўпига эга бўлишди, Соловьёвнинг тўғри дарвозага йўллаган зарбасини Қувватов ушлаб олди. 8-дақиқада Ҳамдамовнинг оширган тўпини Бикмаев дарвозага йўллади, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

20-дақиқада чап қанотдан Сайфиев узатган тўпни Черан яқин масофадан боши билан дарвозага йўллади - 1:0.

25-дақиқада Машарипов ва Черан ижросидаги ҳужумни Драган зарба билан якунлади, Ўткир Юсупов тўпни қайтарди.

33-дақиқада ҳисоб тенглашиши мумкин эди, Остон Ўруновнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Азимжон Аҳмедов дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ!

42-дақиқада Машарипов ҳаводан оширган тўпини Черан боши билан дарвозага йўллади, бу сафар Юсупов ажойиб сейв намойиш этди.

Биринчи таймда бошқа гол урилмади.

50-дақиқада Ҳамдамов ўнг қанотдан тўпни оширди, Бикмаевнинг боши билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

52-дақиқада бош ҳакам "Навбаҳор" дарвозаси томон пенальти белгилади. Бу вазиятда Мирзоҳид Ғофуров Ҳамдамовни йиқитган деб топилди. Драган Черан пенальтидан гол урди - 2:0.

57-дақиқада Сайфиевнинг кучли зарбасини Юсупов қайтарди.

59-дақиқада Аббос Ғуломовнинг чап қанотдан оширган тўпини Остон Ўрунов дарвозага аниқ йўллади - 2:1.

63-дақиқада "Навбаҳор"нинг навбатдаги ҳужумларидан бирида Александр Касьяннинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

76-дақиқада Сергеевнинг боши билан йўллаган зарбасини Юсупов бартараф этди.

82-дақиқада ўнг қанотдан Остон Ўрунов узатган тўпни Абдужамол Исроилов боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштирди - 2:2.

Учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

“ПАХТАКОР” – “НАВБАҲОР” 2:2
11 май 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 11918 томошабин.
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Элёр Турсунов.
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев.
Комиссар: Александр Давиденко.

Голлар: Драган Черан 20, - 1:0 (Фарруҳ Сайфиев). Драган Черан 53 пенальти, - 2:0. Остон Ўрунов 59, - 2:1 (Аббос Ғуломов). Абдужамол Исроилов 82, - 2:2.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец (с), Марко Симич, Хожиакбар Алижонов, Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достонбек Ҳамдамов, Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 75)
Захира: Элдорбек Суюнов, Акром Комилов, Алишер Салимов, Жаҳонгир Аҳмадов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Шерзод Аъзамов, Владимир Козак, Собит Синдаров

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Славко Лукич (Обид Жўрабоев, 43) (Шаҳзод Шайманов, 90+2), Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов (с), Мирзоҳид Ғофуров, Остон Ўрунов, Азимжон Аҳмедов, Абдужамол Исроилов, Иван Соловьёв, Аббос Ғуломов (Азиз Ибрагимов, 78), Александр Касьян
Захира: Дилшод Ҳамроев, Мирзоҳид Маматхонов, Баҳодир Насимов, Хожиакбар Юнусов, Ғиёс Комилов, Зафар Тўраев

Огоҳлантиришлар: Славко Лукич 29, Александр Касьян 36, Абдужамол Исроилов 45, Иван Соловьёв 49, Егор Кримец 61, Фарруҳ Сайфиев 68, Ўткир Юсупов 90+3.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Afzalbek 12 май 2019 08:25
Биринчи голда Мехмонов яна хато килди унинг орнида Гиёс Комиловни синаб кориш вохти келмадимикан

Навбахор чиройли ва мазмунли уйин курсатди.Тошкентга борган мухлисларга хам гап йук.

Kroos-8 11 май 2019 22:15
Sudyalarga nol baho

QaQnuS 11 май 2019 22:01
Ermatov boganda Navbaxor yutardii sudya pidarassss ekann

QaQnuS 11 май 2019 22:00
Malatde Navbaxorga sudya pidarasssssss

Kamronbek 11 май 2019 21:59
Barcha Navbahor muhlislarini galaba b.n tabriklayman doimoooooo olgaaaaa Navbahorim

Sardorsardor 11 май 2019 21:54
Navbaxorri eplab bomayattikuuuu axirr Ostonjonnn maladessss

Шох Жахон 11 май 2019 21:54
G'alaba muborak, Navbahorim!

Pop2224 11 май 2019 21:53
G‘alabaga teng durang buldi.

Анасхон 75 11 май 2019 21:50
Галаба муборак булсин дустлар Рахматилло ака галабалар муборак булсин

uzbekistan1010 11 май 2019 21:48
Гап йук Навбахор Лочинлари Галаба муборак

Azizbek1991 11 май 2019 21:46
Gap yo'q komandada harakter shakllanibdi zo'r

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
10-тур. 25 май, 18:50
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 23
2 Локомотив 9 18
3 Сурхон 9 15
4 Насаф 9 14
5 Бунёдкор 9 14
6 Навбаҳор 9 13
7 Динамо 9 13
8 Металлург 9 12
9 Сўғдиёна 9 12
10 Қизилқум 9 9
11 АГМК 9 7
12 Бухоро 9 7
13 Андижон 9 7
14 Қўқон-1912 9 6
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 19 май, 18:40
0 - 0
Тақвим
«    май 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить