» » Канчельскис: «Кичик мўъжиза кўрсатдик»

Канчельскис: «Кичик мўъжиза кўрсатдик»

Канчельскис: «Кичик мўъжиза кўрсатдик»Суперлиганинг 8-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Навбаҳор" (2:2) иштирокидаги драматик ўтган баҳсдан кейинги ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Андрей Канчельскис қатнашди.

- Мен жамоамнинг кўрсатган ўйини ва учрашувга бўлган муносабатидан кўнглим тўлди. "Пахтакор" билан ўйинда иккита тўп фарқини йўққа чиқариш қадри баланд. Футболчиларга қойил. "Навбаҳор" иккинчи таймда кичик мўъжиза содир этди. Биринчи бўлимда жамоам асабий ҳолатда эди. Турнир жадвалидаги ҳолат ҳам ўйин аҳамиятини ошириб юборганди. Шу боисдан ҳам баъзи футболчилар ўйинга керагидан ортиқ тайёрланиб юборишгани туфайли ўйинлари чиқмади. Ҳар қандай ҳолатда танаффусдан кейин жамоа ўзига келди ва яхши ўйин кўрсатиб, характер намойиш этди. Икки тўп фарқидаги мағлубиятни дурангга айлантирганимиздан хурсандман.

- Кўрсатмани танаффусда эмас, балки ўйиндан аввал бергандим. Футбол эса 45 дақиқа эмас, балки 90 дақиқа ўйналади. Тўғри, биринчи 45 дақиқаликни кўнгилдагидек ўтказмадик. Иккинчи таймда эса вазият ўнгланди. Кўрсатма эса оддий бўлганди: футбол ўйнаб, керакли очколарни жамғариш. Барча шундай кўрсатма берса керак деб ўйлайман. Айниқса меҳмонда, "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйинда барча шундай кўрсатмага амал қилади, деб ўйлайман.

- Қўшиламан, мавсумни дайдиларга ўхшаб бошлагандик. Шаҳарма-шаҳар шаҳар юриб, гоҳ Тошкентда, гоҳ Фарғонада ўйнадик. Ўз уйимизда кам вақт бўлганимиз таъсир этганди. Доим сафарма-сафар юргандик. Ўзимизнинг майдон, ўзимизнинг стадион етишмаётганди. Уйга қайтганимиздан кейин жамоамиздаги муҳит ва ўйин барқарорлашди. Бу эса натижани яхшиламоқда. Ҳар бир ўйинга жиддий ёндошиб, учрашувларга кубок баҳсидагидек қараяпмиз. Футболчиларга ишга бўлган муносабат ва мени тушунганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Жамоам чиройли футбол ўйнаб, мухлисларга футбол завқини улашишга ҳаракат қилмоқда. Ўйлашимча, бугун ўйинни стадиондан кўрган барча ишқибозлар футболдан керакли энергия олишди. Голлар ҳам, натижа ҳам чиройли бўлди. Менимча, ишқибозлар бугунги ўйиндан қониқиш хосил қилишди.

- Мен ҳамма нарсани тушунаман. Лекин биринчи бўлимда ҳакамларнинг "Пахтакор"га ёрдам бериши, билмадим, агарда "Пахтакор"га ҳакамлар ҳам ёрдам беришса, унда улар билан курашиш янада қийинлашади. Лекин мен ҳакамларни танқид қилмайман. Уларни ишини баҳолайдиган қўмита бор. Биринчи бўлимда рақиб футболчиларига бирорта ҳам огоҳлантириш кўрсатмай, бизга 3-4та сариқ карточка берилди. Аслида эса рақиб бизнинг ташкил этилаётган ҳужумларимизни тўхтатиб қолган вазиятлар бўлганди. Ҳакамлар қўмитаси бугунги ҳакамликни ўрганиб чиқиб, жазолаш керакми ёки йўқ, ўзлари ҳал қилишсин.

- Лукич бугунги ўйинга киришиб кета олмади. Барчада бу каби ҳолат руй беради. Камига огоҳлантириш ҳам олди. Шу боисдан ҳам уни алмаштиришга қарор қилдим. Шунингдек, рақиб ҳам айнан чап қаноти орқали, бизнинг ўнг қанот ҳимоямиздан кўпроқ ҳужумга ўтиб, ўша ерда устунликка эгалик қилди. Гол ҳам айнан Лукич ўйнаган қанотдан юзага келди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Славко жамоамизнинг асосий таркиб футболчиси ва кейинги ўйинларда иштирок этади, - дейди Андрей Канчельскис.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Sardorsardor 12 май 2019 09:16
Metallurkga kotta mojiza ko'rsating endi kottasinii Andrey oka

Kroos-8 11 май 2019 23:00
Metallurgni ham yutsa bo'ldi

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
10-тур. 25 май, 18:50
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 23
2 Локомотив 9 18
3 Сурхон 9 15
4 Насаф 9 14
5 Бунёдкор 9 14
6 Навбаҳор 9 13
7 Динамо 9 13
8 Металлург 9 12
9 Сўғдиёна 9 12
10 Қизилқум 9 9
11 АГМК 9 7
12 Бухоро 9 7
13 Андижон 9 7
14 Қўқон-1912 9 6
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 19 май, 18:40
0 - 0
Тақвим
«    май 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить