» » Сўнгги воқеаларга муносабат

Сўнгги воқеаларга муносабат

Сўнгги воқеаларга муносабат
"СА" ҳодимлари, хафа бўлманглару, ҳайрон қоламанда сизларга!

Ўтган йили Наманганда ўтган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (3:3) учрашувига келган Шаҳбоз Беғамов майдонда ётган кичкина носқовоқни кўриб катта мақола қилиб, керак бўлса ПФЛ ва ЎФАга "Навбаҳор"га жарима қўллаб, керак бўлса уй ўйинларини мухлисларсиз ўтказишга чақирган эди. Айнан ўша Беғамов, шу йили Қаршида ўтган "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувида ҳам майдонда эди. Ўйин якунида қаршилик мухлислар майдонга баклажкаларни ёғдиришди, ўйин тугагач эса наманганлик мухлислар ўтирган секторга (агар тегса керак бўлса одамни тинчитиб қўядиган) катта-катта тошларни улоқтиришди. Ўша сиз айтган "судья фалончи" сўзини ҳам бутун майдон бўйлаб эшитдик. Буни Шаҳбоз 100% кўрган. Чунки у майдонда эди. Ҳўш, савол туғилади. Нега Беғамов ўша ўйин ҳақида лом-мим демади? Нега? Э ҳаа, эсим қурсин. Шаҳбоз Қаршилик эди-а?!

Бугун эса бу мақола, "Локо" матбуот котиби томонидан олиб чиқилди. Нега ҳолис эмассизлар? Тўғри, бу ишларни оқламайман. Лекин, ҳолислик қани бу ерда? Қани профессионаллик? Нима, қолган жамоаларники тирикчилик, "Навбаҳор"ники майнавозчиликми?

Наманганлик мухлислар нега ҳеч Равшан Эрматоани сўкишмайди биласизми? Чунки у ўйинни одилона бошқаради. Самарқандда ўтган ўйинни кўрди ҳамма. Ҳечким сўкмади ҳакамни. Наманганлик мухлислар ҳакамлар ўйинни одилона бошқарса ҳаётда бунақа дейишмайди. Уларга футбол керак, соф, ҳалол, эркакча футбол! Сал нарсага хуштак чалавериб ўйинни бузаверса, тўпни теполмай юқилса пенальти бераверса, журналистларимиз ўша пенальти ҳақида дадил гапира олишмаса нима дейиш мумкин? 

Ўриндиқларга келсак, бундай ҳолат деярли ҳар ўйиндан сўнг кузатиладиган ҳолат. (Ўриндиқларни синишини айтмадим) Лекин, ўша ўриндиқ таги ҳам ҳайдалган даладек бўлиб ётганига нима дейсиз? Синаётган новда зўрға турса, бир шамол кўтарилса у синиб кетса айбдор ким? Шамол!

Терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов: "Нега терма жамоамиз "Пахтакор"да ўйнамайди, тушунмайман?!" деган эди куюниб. Аслида ўриндиқлар ўрнаган бетон секторларда ҳам гап бор экан. Кундан-кунга нураб, тўкилиб кетмоқда.

Мақолани бўрттириб ёзишга устасизлар, лекин ўртада бўлинглар! Қаршидаги ўйинда бўлган воқеалар уйдурма эмас, хоҳласангиз ўша отилган тошларнинг видеолари бизда етарли. Агарда гапингни исботла десангиз марҳамат, видеоларни берамиз сизга! Лекин ҳолис бўлинг!

Ўзи шулар-ку, чемпионатни сал бўлса-ҳам қизитиб турган мухлислар! Ўзи шулар-ку, жамоаси орқасидан, болаларини ризқини қийиб, сафарма-сафар юрган ягона мухлислар! Бунақа чемпионатни шуларсиз тасаввур қилиб кўрингчи, тузсиз ош егандай бўласиз. Интрига учун ҳам керак бунақа мухлислик. Ўйингоҳга бориб телефон ўйнаб ўтириш бизга эмас. Ҳакамларни ҳақорат қилиш яхши эмас албатта, лекин адолатли бошқарган ҳакамга хатто тўн кийгазиб уйига жўнатишимиз мумкин. Ишонмасангиз Наваф Шукурулладан сўранг, у Наманганни жуда яхши бўлади. Эрматовдан сўранг, ҳали ҳеч биримиз уни ҳақорат қилмаганмиз. 

Гапларим кимгадир оғир ботган бўлса узр!
Бизга ҳалол ўйинлар, ҳолис фикрлар керак ҳолос. Бир томолама ёзиш сизга ярашмайди журналистлар! Аслила сизлар мухлис томонни кўпроқ тушунишингиз кераклигини унутманг!

✍Barcamania_2016 никли юзерскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Asl Muhlis 15 май 2019 23:58
Pahtani stadioniga hech kim bormasa bularga yahwi atak ozini muhlislaridan kop borgan jamoani iwqibozlariga wunaqa magzava agdaradi holos bular.. quruqlar. Lekin boru sudyasiz ozini kuchi b.n oynasa aniq garantiya beraman chempionlik faqat viloyatlarda boladi chaynama nahhuy Navnahorni va muhlislarini suka towkonlik quruqlar

Фк арсенал 15 май 2019 18:39
Зур жавоб са га .гап йук

Kroos-8 15 май 2019 18:14
Umringiz uzoq bo'lsin. Ajoyib maqola.

RAVSHAN 15 май 2019 13:46
ЖУРНАЛИСТ БОБУР АКМАЛОВ НАМАНГАНЛИК ЭМАСМИ? МУЛОКОТ ПАЙТИДА НАВБАХОРГА КАНДАЙ ЧОРА КУРИЛАДИ ДЕБ САВОЛ БЕРИБДИ.

Xurshid1979 15 май 2019 08:26
Журналистларга хам хайронман, нима уларга Навбахордан бошка мавзу йукми, Пахтани стадионини курдик холатини, одам нимага кирмаслиги сабаби хам аник эканку уриндиклари дабдала, мусурхонадан фарки йук, куриб одамни асаби бузилади, Навбахорни стадиони минг марта яхшику. Пахтани мутасаддилари келиб куриб кетишса буларди, озодалик ва уриндикларни холатини.
Буларни сабаби факат битта. Бу хам булса Навбахорни бу йилги уйини ва мухлислари борлиги.

Навбахор кейинги уйинларда факат галаба. Мухлислар сен билан доим бирга!

Icromjon 15 май 2019 03:18
На кадар одл сузларни езибсиз. Отангизга рахмат!!!

Islom (Fanat Milan Navbahor) 15 май 2019 03:11
Sungi voqealar sarlavxasini kurib fan klub yetakchimiz Farxod Umaraliyevni uz xoxishiga kura urnilarini yoshlarga Hamidillo va Rosilxonlarga bushatib berganlarini nazarda tutyabsizlarmi deb uylab kiribman.
Ps: Yagi ish boshlagan ikki yetakchini ishlarida omad tilaymiz.

Shedevir 14 май 2019 22:16
Цитата: muhammadsaloh
Зафар Имомхужаев деган журналист хам бор Эди бир вактлар Навбахорни тарафини олганлари эсимга тушиб кетди

Xozirda Milliy Olimpiya qumitasinig bosh Matbuot kotibi bulib ishlaydila

RAVSHAN 14 май 2019 21:00
МАКОЛАГА ГАП ЙУК.

Нуриллох 14 май 2019 20:20
Маколага гап ё иччимдаги гапларни ёзипсиз

Аъзамхон7077 14 май 2019 19:40
O'yin 18:40 ko'chdi.
Navbaxor Metallurg

muhammadsaloh 14 май 2019 17:51
Зафар Имомхужаев деган журналист хам бор Эди бир вактлар Навбахорни тарафини олганлари эсимга тушиб кетди

Dilshod 14 май 2019 17:29
Raxmat aka

admin 14 май 2019 16:45
Цитата: Dilshod
futbol+nimaga chiqmayapti you tube ga kecha bo'lganmi bilganlar aytvorilar

кеча бўлмаган. Хамидов Германияда

Dilshod 14 май 2019 16:36
futbol+nimaga chiqmayapti you tube ga kecha bo'lganmi bilganlar aytvorilar

ramzis ll 14 май 2019 16:00
Nimaga X Xoliqov va Beg'amovlar Navbahor xalqida tanqidi maqola yozadi. Eng ko'p muxlisi bor eng ko'p muxokama bo'ladi SA katta daromad oladi shu xolos.

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
10-тур. 25 май, 18:50
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 23
2 Локомотив 9 18
3 Сурхон 9 15
4 Насаф 9 14
5 Бунёдкор 9 14
6 Навбаҳор 9 13
7 Динамо 9 13
8 Металлург 9 12
9 Сўғдиёна 9 12
10 Қизилқум 9 9
11 АГМК 9 7
12 Бухоро 9 7
13 Андижон 9 7
14 Қўқон-1912 9 6
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 19 май, 18:40
0 - 0
Тақвим
«    май 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить