» » «Лион» вакили Наманганда

«Лион» вакили Наманганда

«Лион» вакили Наманганда
"Навбаҳор" Франциянинг “Лион” клуби билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда.

Мазкур ҳамкорлик доирасида “Лион” жамоаси Халқаро ишлар бошқармаси раҳбари Клемент Мишон 15 май куни Наманганга ташриф буюрди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Мазкур ташрифнинг илк кунида франциялик меҳмон Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозаров билан учрашиб, ҳамкорлик масалалари бўйича ўзаро суҳбатлашди.

Шундан сўнг, мартабали меҳмон “Навбаҳор” жамоаси аъзолари билан ҳам учрашиб, суҳбатлашди.

Сўнгра, Клемент Мишон Наманган вилоят футбол академиясига ташриф буюрди. У ерда Клемент Мишон академия директори Ғанишер Исмоилов, бундан ташқари, академия мураббийлари билан учрашди.

Шунингдек, мартабали меҳмон аёллар футболи бўйича Суперлига 5-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги баҳсни ҳам томоша қилди.

Клемент Мишон Наманганда яна 2 кун давомида бўлишни режалаштирган. Ташриф доирасидан “Навбаҳор” қошидаги 17-сонли академияга ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Тўрақўрғон туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Учқўрғон туманидаги олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати фаолиятлари билан таниши ўрин олган.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Ilhom.uz 16 май 2019 23:14
Bizni hokimga gap yoq ofarin

Аъзамхон7077 16 май 2019 20:56
Hamkorlikni rivojini bersin ollox.

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
10-тур. 25 май, 18:50
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 23
2 Локомотив 9 18
3 Сурхон 9 15
4 Насаф 9 14
5 Бунёдкор 9 14
6 Навбаҳор 9 13
7 Динамо 9 13
8 Металлург 9 12
9 Сўғдиёна 9 12
10 Қизилқум 9 9
11 АГМК 9 7
12 Бухоро 9 7
13 Андижон 9 7
14 Қўқон-1912 9 6
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 19 май, 18:40
0 - 0
Тақвим
«    май 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить