» » Канчельскис: "Қизиқарли ўйин бўлади"

Канчельскис: "Қизиқарли ўйин бўлади"

Канчельскис: "Қизиқарли ўйин бўлади"Бугун Суперлига 9-тури доирасида севимли жамоамиз ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилади. Мазкур ўйиндан олдин “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскисдан қисқа интервью олиб, бўлажак учрашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Андрей Антанасович, бўлажак баҳсга тайёргарлик қандай кечди?
- Машғулотлар одатдагидек ўтди, ўйинга ҳар доимгидек тайёргарлик кўрдик.

- Рақиб жамоа - “Металлург” борасида нима дея оласиз?
- Таъкидлаш жоизки, Суперлигада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ, ҳаттоки, турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бораётган клублар ҳам ҳар қандай жамоага муносиб қаршилик кўрсатиши мумкин. Жамоанинг қандай кучга эга эканлигига фақатгина мавсум якунидагина, унинг қайд этган натижасига қараб, жавоб бериш мумкин, холос.

“Металлург” анча жиддий рақиб ва бўлажак баҳснинг анча шиддатли ҳамда кескин курашлар остида ўтиши аниқ. Менимча, бекободликдар билан ўйинда майдонда ҳақиқий “жанг” бўлади. Биз эса ижобий натижа қайд этиш, мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Тошкентда “Пахтакор” билан бўлган ўйинда мухлисларнинг далдаси сабабли, дуранг натижани қайд этишга муваффақ бўлдик. Бунинг учун фурсатдан фойдаланиб, уларга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман. “Металлург” билан бўладиган баҳсда ҳам улардан шундай қўллаб-қувватлашни кутиб қоламиз. Биз эса мухлисларга қувонч улашиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить