» » "Навбаҳор"га қарши кураш кечаётгандек"

"Навбаҳор"га қарши кураш кечаётгандек"

"Навбаҳор"га қарши кураш кечаётгандек""Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис "Андижон"га (1:1) қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жуда кескин фикрларни билдирди.

Фаолиятим давомида бир қанча дербиларда ўйнаганман. Дерби сифатида бугунги ўйин ёмон ўтмади. Эҳтирослар, ҳиссиётлар жўнбушга келган. Яна ўша ҳакамлик мавзуси. Очиғини айтаман, ўтган 10 тур давомида ҳали бирорта ҳакам бизга ёрдам берганини кўрмадим. Негадир "Навбаҳор"га қарши аниқ бир кураш кечаётгандек. Негалигини эса билмайман.

- Мен аввалги матбуот анжуманларида ҳам таъкидлаганимдек, жамоамизда "Навбаҳор" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор. Буни инкор этмайман. Тўғрисини айтаман, шундай футболчилар мавжуд. Эски раҳбарият бизга керакли футболчиларни олиб келишни ваъда бериб, якунда буни амалга оширишмаганди. Нима учунлигини эса билмадим.

Бу ҳақида аввалги раҳбариятга мурожаат қилиш тўғрироқ бўлади. Таркибда 1-2 нафар менга ёқмайдиган футболчилар борлигини рад этмайман, аммо улар кимлигини айтмоқчи эмасман. Нима ҳам қилардим? Ёзги трансфер ойнасини кутамиз. Мен нега бизга қарши бундай ҳакамлик давом этаётганини тушунмаяпман. Шу мени кўпроқ ўйлантирмоқда. Биринчи даврани қолган ўйинларида ишлаб, максимал очко тўплаш лозим. Қолган ишларни эса кейинроқ ҳал қиламиз. Дуранг кўпайиб кетди. Охирги вақтларда кўп гол ўтказяпмиз.

Ютиш учун эса аввало кам гол қўйвориш лозим. Бугун Остон Ўрунов жуда ёмон ўйнади. Терма жамоадан чақирув олган футболчининг бундай ҳаракати тушунарсиз. Ғуломов ҳам керакли даражада ўйнолмади. Қизиғи, уни ҳам Олимпия терма жамоасига чақиришди ва бугун ўйини ўхшамади. Яна қайтараман, Ўруновнинг бугунги ўйинини изоҳлаш мушкул. Балки терма жамоага бориб келиб ўзгариб қолар.

Миллий терма жамоада ким нима қилишини, вазиятни кўриб, балки ўзгарар. Футболчи футболни ўзи учун эмас, жамоа фойдасига ўйнаши лозим. Футбол жамоавий спорт тури. Индивидуал ҳаракатларни эса ўз вақтида ишлатган маъқул. Остон жамоа учун ўйнашни ўрганиши зарур,
- дейди россиялик мутахассис.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить