» » Чипта нархини ким назоратга олади?

Чипта нархини ким назоратга олади?

Чипта нархини ким назоратга олади?Бугун Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Наманган шаҳар ижро этувчи аппаратининг виртуал қабулхонаси ўз телеграм каналида «Навбаҳор» жамоаси ўйинларида сотилаётган чипталар ва нархлар борасида таҳлилий муносабат билдирди. Биз ўша мақолани таҳрирсиз эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Хабарларингиз бор, спорт каби хеч бир соха йўқки дунёга яшин каби тез танитадиган. Шундай экан, миллионлар ўйинига бўлган қизиқиш кундан кунга ортиб бормоқда.

Шу қаторда Наманган вилоятини бош жамоаси хисобланмиш "Навбахор"клубига хам вилоятимиз рахбарлари етаридан ортиқ имкониятларни яратиб беришмоқда десак тўғри бўлади. Хусусан вилоятимиз рахбари Хайрулло Хайитбоевич Бозоров Наманган вилояти хокими этиб тайинланганларидан кейин, спортга яъни футболга катта эътибор бера бошладилар. Бунинг натижасида севимли жамоамиз бўлмиш "Навбахор"да ижобий томонга ўзгаришлар кузатила бошлади. Бунга мисол 2018 йилда жамоамиз фахрли 3-ўринни қўлга киритиб, 14 йил деганда яна совриндорлар қаторига қўшилди.

Қолаверса жорий йили стадионни чими янгиланиб, стадион четига жахон андозасига хос бўлган электро табло жорий этилди.

Танганинг иккинчи томони бор деганларидек, клубга шундай шароитларни мухайё этилишини хаммаси 12 чи ўйинчи хисобланмиш муҳлислар стадионда севимли жамоаларини қўллаб қувватлаш мақсадида жорий этилгани бор гап. Аммо хар сафар ҳар хил ўйинни гувохи бўлаётган ашаддий муҳлисларни севимли жамоасидан кўнгли тўлмай, ташриф сони камайиш холати кузатилса, бу холатда нима кераги бор бундай файзи йўқ футболни дейишга мажбур бўлади киши.

Азал азалдан Наманган муҳлислари нафақат Ўзбекистонда, балким Ўрта-Осиёда тенгсиз эканликларини бир неча маротаба исботлашган. Севимли жамоамиз ўз уйидан ташқари сафар ўйинларида хам, қор ва ёмғир (қўпол қилиб айтганда тош)лар ёғиб туришига қарамай, бир дақиқага хам севимли жамоаларини ёлғизлатмай қўллаб қувватлашлари натижасида, турли хил ОАВ мухбирларидан тортиб, ЎФАнинг мутасаддилари нигохига тушиб боришмоқда.

Лекин футболда ғалаба билан мағлубият доим ёнма ён бўлади дейишганларидек, Навбахор жамоасини ишлари ўтган уч турдан бери юришмаяпти. Хабарларингиз бор Навбахор каторасига уч ўйиндан бери бир очкога эга бўлиб, икки очкодан махрум бўлаяпти. Бунга мисол куни кеча водий дербиси хисобланмиш Навбахор-Андижон бахсини кўп қатори мен хам стадионда қўллаб қувватладим.

Ушбу ўйинда мени ўзига тортган холат бу стадионга кириш учун сотилаётган чиптани қимматлиги. Хозирги кунда сал кам бир клограм гўштни пулига футбол кўраман севимли жамоамни қўллаб қувватлайман деб минглаб мухлислар стадионга кириб, 90дақиқа севимли жамоаларини тинимсиз қўллаб туришсаю, Навбахор жамоаси рўза тутиб кирган мухлисларига ўз уйида қувонч улаша олмаса. Энг ачинарлиси, стадионга ташриф буюрар экансиз стадион ҳудудида жойлашган тадбиркорлар томонидан салқин ичимликлар (кока кола ва хоказоларни) тан нархидан икки баробар оширилган нархда савдо қилишларига нима дейсиз?

Чиптани нархига эса ҳохлаган нархни қўйиб савдога чиқариш, қайси қарорга асосланиб белгиланади дегинг келади. Хеч бир асоссиз, клуб рахбарияти чипта нархини 15.000 сўмдан 50.000 сўмгача этиб белгилаб қўйишгани буни ёрқин мисоли. Бундан кўзланган асосий мақсад нима? Наманган футболини ўлдиришми? Бошқа вилоятлардаги чипта нархларини кўриб, одам таажжубга тушади. Мисол учун Тошкент клубларидан оладиган бўлсак Пахтакор, Локоматив, Бунёдкор каби кучли клубларда муҳлислар учун кези келганда текинга чипта беришади.

Бундан ташқари хар ўйинда муҳлислар учун хар хил совринли ўйинлар ташкил этиб бориш холатларига кўп маротаба гувох бўлганмиз. Аксарият ўйинларда чипта пуллик этиб белгиланса хам, нари борса 5.000 сўмдан ошмайди. Бу манаполия айнан водий клубларини ўртасида ўтказилсин деб ЎФА қарор имзолаб бермаган бўлса керак деб хисоблаймиз. Биз бу билан кимнидур боғига тош отмоқчи эмасмиз, аксинча клуб рахбариятидан инсоф сари барака мақолига амал қилишларини сўраб қоламиз.

Навбахор муҳлислари учун совринли ўйин ташкил этишларини жамоани содиқ муҳлислари талаб этишмайди. Аксинча мухлисларга клубни арзимас совғаси эмас, жамоани мазмунли ўйини хамда чиройли ғалабалари даркор. Чипта нархини эса 5.000 сўмдан 15.000 сўмгача этиб белгилашларини кўп сонли муҳлислар номидан сўраб қоламиз.


Хусанбой Алиев
Манба
: @Istemol_uz_Namanganскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить