» » Канчельскис: "Агар хато гапирган бўлсам, узр сўрашга тайёрман"

Канчельскис: "Агар хато гапирган бўлсам, узр сўрашга тайёрман"

Канчельскис: "Агар хато гапирган бўлсам, узр сўрашга тайёрман""Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис "Андижон" билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жуда эҳтиросли гапирди.

Мураббийнинг айтган гаплари овозли равишда Телеграм каналларда айланди. Бунинг натижасида ўйин билан боғлиқ гаплар кучайди. Биз эса вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида мураббий билан боғландик. 

- Андрей Антанасович, Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Андижон"га қарши баҳсдан кейин анча эҳтиросли гапларни айтдингиз.
- Ҳа, шундай бўлди. Яхши биласиз, футбол - бу эҳтиросларга бой ўйин. Шу боис ўйиндан кейин аччиқ гапларни айтган бўлишим мумкин. Лекин бир нарсани ҳисобга олинг, мен нотўғри гапирганим йўқ. Агар айтган бўлсам, узр сўрашга тайёрман. Ўйинни кўрган бўлсангиз, ҳакам баҳс охирларида аниқ пенальтини бермади. Бу вазиятда тўп рақиб футболчиси қўлига текканди, бироқ ҳакам бунга эътибор бермади. Бу эса жаҳлимни чиқарди. Ҳакам ўйиндан кейин ўша вазиятни кўриб, VAR бўлганида пенальти қўярдим деди. Аммо энди кеч.  

- Ўйиндан кейин клуб ҳакам устидан шикоят ёздими?
- Ҳа, биз шикоят ёздик ва энди нима бўлишини кутамиз. 

- Шунингдек, сиз рақиб жамоа ўйинни анча чўзгани ҳақида гапиргансиз.
- Мен тушунаман, ҳозирги кунда ҳаммага очко керак ва бунинг учун жамоалар бор имкониятини ишга солмоқда. Футболда вақтни чўзиш ҳар бир жамоада учраб туриши мумкин. Лекин ҳеч ким биринчи таймдаёқ бу ишга қўл урмаса керак. Ўзи учун керакли натижани қайд этаётган жамоа одатда ўйин охирларида вақтни чўзади. Лекин сал нарсага ётиб олиш бекорга мухлислар эътирозига сабаб бўлади. Стадионга келган мухлис чиройли футбол кўришни хоҳлайди. Мен Англия ва Шотландияда ўйнаган пайтларим футболчининг қачонки қўли ё оёғи синса, майдондан ташқарига олиб чиқиб кетиларди. Ҳозир сал нарсага шифокорлар майдонга тушиб келаяпти, натижада баҳс тўхтаб қоляпти, бу эса ўйинни "ўлдиряпти". 

- Шундай бўлдики, "Навбаҳор" охирги иккита уй учрашувида дуранг қайд этди.
- Ўзимиздан ҳам хато ўтган, омад келмаган вазиятлар бўлди. Мен айбни бошқаларга тўнкамоқчи эмасман. Олдимизда белгиланган вазифа турибди ва шунга эришишни хоҳлаймиз. Яна шуни хоҳлардимки, ҳакамлар ўйинни яхши бошқарса. Ҳакам шундай бошқарсинки, ҳеч кимда уларга нисбатан савол қолмасин. 

Х.Холиқов суҳбатлашди.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
- -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить