» » Бугундан футбол қоидалари ўзгарди

Бугундан футбол қоидалари ўзгарди

Бугундан футбол қоидалари ўзгарди
Халқаро футбол уюшмалари кенгаши (IFAB) Шотландиянинг Абердинида ўтган йиғилишда футбол қоидаларининг янги таҳририни тасдиқлаган эди.

Биринчи навбатда тўпга қўл билан ўйнаш ҳолатига аниқлик киритилган. Янги таҳрирга кўра, эндиликда голли узатма бериш ёки гол урилиши билан тугаган тўпга қўл билан ўйналган ҳолатда тўпга атайлаб тегилмаган бўлса ҳам, гол ҳисобга олинмайди ва футболчи эҳтиётсизлик учун жазоланади.

Иккинчи ўзгариш — алмаштирилаётган футболчи майдонни унга энг яқин жойидан тарк этишидан иборат. Аввал футболчилар бутун майдон орқали техник ҳудудга бориш керак бўлган. Бу ўзгариш атайлаб вақтни чўзмаслик мақсадида киритилди.

Учинчидан, жамоа вакилларига спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлар учун сариқ ва қизил карточкалар кўрсатилиши билан боғлиқ қоидалар аниқлаштирилди. Шунингдек, тўп дарвозадан ўйинга киритилганда унга ҳимоячи тегишидан олдин жарима майдонини тарк этиши лозимлиги қоидаси бекор қилинди.

Қоидалар ичида энг аҳамиятлиси — жарима зарбасини амалга ошириш вақтида жонли девор ҳосил қилиниши билан боғлиқдир. Эндиликда ҳужум қилаётган жамоа футболчиларига жаримани амалга ошириш вақтида рақиб жамоа футболчиларига халақит қилиш ва тўп учун очиқ жой қолдириш мақсадида жонли деворга туриш тақиқланади. Яъни ҳужум қилаётган жамоа футболчиларига жонли деворга 1 метрдан яқинроқ масофада туриш тақиқланади.

Шунингдек, пенальти амалга оширилиши вақтида дарвозабонларга бир оёқларини дарвоза чизиғида ушлаб туришлари кифоя қилади. Аввал бундай ҳолатда дарвозабонлар икки оёқларини чизиқ устида ушлаб туриши талаб этилган.

Янги қоидалар бугундан бошлаб кучга кирди.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

YUYUF 1 июнь 2019 16:36
ZO'R OK KLASS!!!
  • Ёқмади
  • +1
  • Ёқди

Хадеб коидаларни узгартираверишни нима кераги бор.
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
12-тур. 23 июнь
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 12 32
2 Локомотив 12 24
3 Сурхон 12 21
4 Навбаҳор 12 18
5 Насаф 12 18
6 Динамо 12 18
7 Бунёдкор 12 18
8 Сўғдиёна 12 17
9 Металлург 12 13
10 Қизилқум 12 11
11 АГМК 12 11
12 Андижон 12 9
13 Қўқон-1912 12 8
14 Бухоро 12 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
11-тур. 16 июнь
1 - 1
Тақвим
«    июнь 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Логин
Пароль
Запомнить