» » Бугун Ўрунов миллий терма жамоада дебют қилиши мумкин

Бугун Ўрунов миллий терма жамоада дебют қилиши мумкин

Бугун Ўрунов миллий терма жамоада дебют қилиши мумкинБугун Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Анталья шаҳрида Туркия миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Бу ўйин терма жамоамиз учун тарихий ҳисобланади. Сабаби шу пайтга қадар Туркия миллий терма жамоасига қарши бирорта ўртоқлик ўйини ўтказмаганмиз. Бу ўйин биринчиси бўлади.

Шунингдек, мазкур учрашувга чақирилган «Навбаҳор» ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов бугун МТЖдаги илк учрашувида майдонга тушиши мумкин.

Туркия - Ўзбекистон учрашуви Аланья шаҳридаги "Alanya stadium" ўйингоҳида Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади. Туркия терма жамоаси бош мураббийи Шенол Гунеш Ўзбекистонга қарши ўйинга терма жамоанинг бир қатор етакчи футболчиларини ҳам чақирган. Бугун бизга қарши Туркия терма жамоаси таркибида Италиянинг "Милан" клуби ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалханоглу, шунингдек, Мериҳ Демирал ("Сассуоло", Италия), Ченгиз Ундер ("Рома", Италия), Юнус Малли ("Вольфсбург", Германия), Женк Тосун ("Эвертон", Англия), Энес Унал ("Вальядолид", Испания) каби футболчилар майдонга тушишлари мумкин.

Учрашувга бўлган қизиқиш нафақат юртимизда, балки Туркияда ҳам жуда катта. Шу билан бирга ўйинни турк телеканалларидан ташқари, жаҳонга машҳур Eurosport телеканали ҳам жонли эфирда намойиш қилади. Юртимиздаги мухлислар эса учрашувни Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Спорт ТВ" телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин бўлади.

Умид қилиб қоламизки, бугунги ўйинда терма жамоамиз вакиллари чиройли ва мазмунли ўйин намойиш қилиб, юртимиздаги футбол мухлисларини хурсанд қилишадискачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
17-тур. 26 сентябр
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 16 41
2 АГМК 16 33
3 Насаф 16 32
4 Бунёдкор 16 29
5 Металлург 16 28
6 Қўқон-1912 16 26
7 Навбаҳор 16 21
8 Локомотив 16 21
9 Сўғдиёна 16 20
10 Машъал 16 19
11 Қизилқум 16 14
12 Сурхон 16 9
13 Бухоро 16 8
14 Андижон 16 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 20 сентябр
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить