» » Одамларга нима ёқади ўзи? Тушунмайсанда!

Одамларга нима ёқади ўзи? Тушунмайсанда!

Одамларга нима ёқади ўзи? Тушунмайсанда!Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ҳамда «Навбаҳор» устози Андрей Канчельскиснинг айни пайтдаги ҳолати бир хилга ўхшайди.

Бош жамоамизнинг нурсиз ўйинларидан сўнг Куперни танқид қилувчилар роса кўпайиб кетди. Туркия билан ўтган учрашувдан сўнг барча интернет нашрлари аргентиналик мутахассисни аёвсиз танқид қилишни бошлади. Қандайдир таҳлиллар қилишди. Албатта, бир тарафдан яхши журналистлар камчиликларни очиб берса.

Лекин ана шу қаламкашлар аввалроқ қаерда эди, деган савол туғилади. Узоққа бормайлик - Самвел Бабаян даврида нега шунақа таҳлиллар қилинмади? Нима учун энди уйғондик? Ё ҳамма қўрқардими Бабаяндан? Ёки ҳозир Куперни орқасида «ҳеч кими» йўқлиги учун тош отиляптими?

Хориждан мураббий деб роса оҳ-воҳ қилгандик! Ҳали бир йил ҳам ишламаган мураббийни ҳайдашга ҳаракат қилиняпти. Эй, барака топгур бироз сабр қил яна. Гвардиола келганда ҳам ҳозиргидан яхши ҳолат бўлишига кафолат йўқ. Купер ҳам бир нимага ишонмаса ишламас эди Ўзбекистонда! Ишонишда давом этиш керак, хуллас.

Ўз навбатида наманганлик мухлислар ичида сабрсизлар ҳам талайгина! Жамоа ғалаба қозонса Канчельскис даҳо! Мағлуб бўлинса Канчельскис йўқол! Шу тўғрими? Яна жамоанинг ҳар қандай ҳолатида ҳам биргамиз дейишдан уялмаймиз! Тушуниш керак, Купер ҳам, Канчельскис ҳам бор «масаллиқ»ни ишлатяпти.

Шароитлар зўр яратилган, гап-сўз йўқ. Лекин шунга лойиқ ўйинчилар жамоада бўлмаса айб кимда? Мураббийга катта ваъдалар берган раҳбар «қочворган»
бўлса нима қилиш керак? Тўғри, таркибимизда яхши футболчилар бор. Аммо уларнинг сонини санашга бармоқларимиз ҳам кўплик қилади, аслида.

Хориждан мутахассис олиб келиндими - аввало унга имконият бериш керак! Эрта-индин масалан Купер ва Канчельскисга жавоб берилса яна ЖЧ ва чемпионликни орзу қилишда давом этишимиз мумкин. Шу боис бироз сабрли бўлайлик дўстлар!


Шоқосим ҚЎЧҚОРОВскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
17-тур. 26 сентябр
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 16 41
2 АГМК 16 33
3 Насаф 16 32
4 Бунёдкор 16 29
5 Металлург 16 28
6 Қўқон-1912 16 26
7 Навбаҳор 16 21
8 Локомотив 16 21
9 Сўғдиёна 16 20
10 Машъал 16 19
11 Қизилқум 16 14
12 Сурхон 16 9
13 Бухоро 16 8
14 Андижон 16 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 20 сентябр
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить