» » Эктор Купер мухлисларга мурожаат қилди

Эктор Купер мухлисларга мурожаат қилди

Эктор Купер мухлисларга мурожаат қилдиЎзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер КХДР терма жамоасига қарши ўтказиладиган ўртоқлик ўйини олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўзбек халқига, мухлисларга мурожаат қилмоқчиман: биз, яъни мураббийлар доим янги жойга ишлагани келганимизда мослашув жараёнини бошдан ўтказамиз. Тўғри, адаптация жараёни кўпчиликни, ҳусусан журналистларни ҳам қизиқтирмайди. Бошида лойиҳа тузамиз. Кўпчилик лойиҳа дастур бўлади ва бу 2018 - 2022 йилги ЖЧ учун тузилади деб ҳисоблаши мумкин. Аммо ундай эмас.

Бизга бўлган ишонч фақат натижага боғлиқ бўлиб қолиши керак эмас. Агар биз фақат натижани ўйлаганимизда, рақибларни ФИФА рейтингидан келиб чиқиб излашимиз мумкин. Биз осонроқ рақиб топиб, улар билан қийинчиликсиз ўйнашимиз мумкин эди. Биз ҳар қандай рақиб билан ўйнашга тайёр бўлишимиз лозим эди. Масалан, Уругвай жаҳон рейтингида 7-ўриндаги терма жамоа эди. Агар биз ўсишни истасак, юқори даражадаги жамоалар билан ўйнашимиз лозим. Айнан шундай ўйинларда биз ўз хатоларимизни кўриб олишимиз мумкин.

Баъзида ассоциация, баъзида эса ўзим ўртоқлик учрашуви учун терма жамоаларни таклиф қиламан. Биз масалан Аргентина билан ҳам ўйнашимиз мумкин. Нима учун йўқ? Масалан, Дешам билан яхши алоқам бор. Биз жаҳон чемпионлари билан ўйнашимиз мумкин ва хаттоки уларни ҳам мағлуб этишимиз мумкин, бундай ўйинларни хеч ким башорат қила олмайди.

Туркияга қарши ўйнадик ва улар кучли терма жамоа ҳисобланишади. Балки кимлардир уларни кучли ҳисобламас, аммо туркияликларнинг 80 фоиз футболчиси Европада ўйнайди. Нима демоқчиман? Асосий мақсадимиз - сентябргача тайёр бўлиш. Баъзида рақибга тўғри баҳо бера олмаймиз.

Ёдингизда бўлса, Қатарни мағлуб этгандик. Якунда эса улар Осиё чемпиони бўлишди. Шунинг учун ҳам биз ўзимиз тузган лойиҳа бўйлаб, ўз йўлимизда давом этамиз.

Футболчилар ҳам доимо ютишни исташади. Ассоциация томонидан ҳам ишонч билдирилмоқда. Агар бугун ўзбек мухлиси Туркияга ютқазганимиздан ҳафа бўлса, мен уларни хотиржамликка чақирмоқчиман. Биз ФИФА рейтингида ўзимиздан анча юқоридаги жамоага қарши ўйнадик. Масалан, кеча Япония ўз майдонида анча пастдаги Тринидад ва Тобагони мағлуб эта олмади. Демак, футболда ҳар қандай ҳолат бўлиб туради.

Биз барча нарсага тайёр бўлишимиз лозим. Сиз жамоанинг кайфияти ёмон деб ўйлаётганингиз мумкин, аммо барчаси яхши. Биз ғалаба учун майдонга тушамиз. Биз ўз йўлимизни танлаб олганмиз. Мағлубият кимгадир ёқмаса мен вақтимни кетказиб ўтирмоқчи эмасман. Мен ҳам ютқазишни истамайман.

Бизда янги футболчилар бор ва уларни синаб кўришимиз мумкин. Кейин "Қувондиқ Рўзиев ёмон ўйнади" мавзусидаги гап-сўзлар келиб чиқиши ҳам мумкин. Аммо, у мен берган кўрсатмаларнинг барчасини бажарди. Йигитлар хотиржам ва уларнинг кайфияти жойида. Биз доимо ғалаба учун майдонга тушамиз. Аммо, бу баъзида амалга ошмай қолиши мумкин", - дейди Купер анжуман анжуманида.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Azizbek1991 7 июнь 2019 09:43
Kuper janoblari siz eng avvalo optimal tarkibni tezroq tanlab oling vaqt oz hadeb terma jamoaga loyiq bo'lmagan o'yinchilani termaga chaqirib O'zbekistonimizning mag'lubiyatiga sabab bo'lavermay! O'yinchilani sinashni siz bizdan yaxshi bilasiz bizdan ko'ra kerakmas o'yinchilani termada so'dgab yuravermay javobini berib yuboring!
  • Ёқмади
  • +2
  • Ёқди

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
12-тур. 23 июнь
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 12 32
2 Локомотив 12 24
3 Сурхон 12 21
4 Навбаҳор 12 18
5 Насаф 12 18
6 Динамо 12 18
7 Бунёдкор 12 18
8 Сўғдиёна 12 17
9 Металлург 12 13
10 Қизилқум 12 11
11 АГМК 12 11
12 Андижон 12 9
13 Қўқон-1912 12 8
14 Бухоро 12 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
11-тур. 16 июнь
1 - 1
Тақвим
«    июнь 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Логин
Пароль
Запомнить