» » АГМК - "Навбаҳор". Превью

АГМК - "Навбаҳор". Превью

АГМК - "Навбаҳор". ПревьюСуперлиганинг 11-турида жамоамиз меҳмонда Миржалол Қосимов бошқарувидаги АГМК жамоаси билан учрашади.

Сўнгги ўйинларда мухлисларини ранжитган "лочинлар" ушбу турда фақат ва фақат ғалаба билан ишқибозларни хурсанд этиши мумкин. Кетма-кет навбатдаги дуранг эса мағлубият сифатида кўрилиши шубҳасиз. Ўз навбатида уч очко АГМКга ҳам жуда зарур. Олмалиқликлар ҳам ўз ўйинларини топа олишмаяпти ва ҳақли равишда жадвалнинг қуйи қисмидан ўрин олган. Хуллас, бизни қизиқарли учрашув кутиб турибди.

Дарвоқе, олдиндаги учрашувда 2:1 ҳисоби қайд этилса ҳеч ҳам ажабланманг. Чунки, жамоаларнинг сўнгги Олмалиқда ўтган 4 та учрашувида 2:1 ҳисоби қайд этилган.

Бу икки клубнинг йўллари чемпионат ўйинларида 22 бор кесишган. Устунлик АГМК томонида. 10та ўйинда олмалиқликларнинг қўллари баланд келган бўлса, 7та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб чиққан. Бешта баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса – 32:31, АГМК фойдасига. Ўзаро ўйинларда олмалиқликлар 35 очкони, “Навбаҳор” эса 26 очкони қўлга киритган.

АГМК чемпионатларда “Навбаҳор” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Қосимов шогирдларининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0 га тенг.

Олмалиқда ўтган сўнгги беш учрашув:
2018 йил. «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 1:2
2017 йил. «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 2:1
2016 йил. «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 2:1
2015 йил. «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 2:1
2014 йил. «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Олмалиқда ўтган 11та ўйиннинг еттитасида АГМК, учтасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. Қизиқарлиси, жамоаларнинг сўнгги тўрт учрашувида бир хил 2:1 ҳисоби қайд этиб келинмоқда.

16 июнь, 19:30.
АГМК - "НАВБАҲОР"
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 5 15
2 Сўғдиёна 5 11
3 Қўқон-1912 5 9
4 Насаф 5 8
5 Бунёдкор 5 8
6 АГМК 4 7
7 Металлург 5 6
8 Қизилқум 5 6
9 Локомотив 5 5
10 Навбаҳор 5 4
11 Сурхон 5 4
12 Андижон 5 4
13 Машъал 5 4
14 Турон 4 1
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить