» » «Бухоро» мағлуб этилди

«Бухоро» мағлуб этилди

«Бухоро» мағлуб этилдиСуперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Шаҳзод Шаймановнинг дарвозага бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

14-дақиқада мезбонларнинг навбатдаги ҳужумларидан бирида "Бухоро" дарвозабони Хуршид Хўжаев тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Шаҳзод Шайманов дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди - 1:0.

17-дақиқада Шаҳзод Шаймановнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўридан жой олди - 2:0.
«Бухоро» мағлуб этилди
52-дақиқада Азимжон Аҳмедовнинг зарбасидан сўнг, тўпни "Бухоро" дарвозабони ушлаб олди.

61-дақиқада Иван Соловьёвнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 63-дақиқада Шаҳзод Шаймановнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

65-дақиқада "Бухоро" ҳимоячиси Владимир Баенконинг зарбаси ноаниқ чиқди. 69-дақиқада Иван Соловьёвнинг голи ўйиндан ташқари ҳолатда урилди, деб инобатга олинмади.

73-дақиқада Асадбек Собиржоновнинг зарбасига аниқлик етишмади. 75-дақиқада Александр Касьяннинг бош билан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни дарвозабон Хуршид Ходжаев ушлаб олди.

87-дақиқада Иван Соловьёв меҳмонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни йириклаштирди - 3:0.

89-дақиқада меҳмонлар пенальтидан ҳисобни қисқартиришди. 11 метрли жарима зарбасини Владимир Баенко аниқ амалга оширди - 3:1.

Ўйинда "Навбаҳор" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

НАВБАҲОР – БУХОРО 3:1
23 июнь 2019 йил. Наманган. "Марказий" стадиони. 10600 томошабин
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Шаҳзод Шайманов 14, - 1:0. Шаҳзод Шайманов 17, - 2:0. Иван Соловьёв 87, - 3:0. Владимир Баенко 89 пенальти, - 3:1.

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Славко Лукич, Азим Аҳмедов (Зафар Тўраев, 68), Шаҳзод Шайманов, Иван Соловьёв, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Аббос Ғуломов (Комилжон Тожидинов, 90+2), Александр Касьян (Баҳодир Насимов, 85).
Захира: Дилшод Ҳамроев, Мирзоҳид Маматхонов, Хожиакбар Юнусов, Ғиёсжон Комилов, Илҳомжон Алибоев.

"Бухоро": Хуршид Ходжаев, Миржалол Жумаев, Асадбек Собиржонов, Жамолиддин Убайдуллаев (Азамат Исроилов, 84), Беҳруз Шодмонов, Раббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко, Жаҳонгир Абдумўминов, Артём Кулеша, Достон Ибрагимов (Акобир Тўраев, 84).
Захира: Шоҳжаҳон Насимов, Раҳимжон Давронов, Тоҳиржон Шамсиддинов, Оҳунжон Сайфиддинов, Акрам Баҳриддинов, Анваржон Жўраев, Мирфайз Муҳиддинов.

Огоҳлантиришлар: Владимир Баенко 55, Беҳруз Шодмонов 57,скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

NavbaREAL 24 июнь 2019 10:59
Цитата: Legenda
Solovyovni olib qolish kerak.

Соловьевни хам, Касьянни хам олиб колиш керак.

Firdavs 23 июнь 2019 22:20
Галаба муборак. Лекин кайфият нол. Менимча хаммада хам шундай шекили.

Legenda 23 июнь 2019 21:33
Solovyovni olib qolish kerak.

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
» А. Турғунбоев « О. Ўрунов
» Ш. Ҳакимов « Б. Насимов
» С. Азимов -
» Н. Мавлонов -
» А. Баҳриддинов -
» И. Алижонов -
» А. Нўъмонов -
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
Лига Кубоги. 7 июль
3 - 0
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 13 35
2 Локомотив 13 27
3 Навбаҳор 13 21
4 Насаф 13 21
5 Бунёдкор 13 21
6 Сурхон 13 21
7 Динамо 13 18
8 Сўғдиёна 13 17
9 Металлург 13 14
10 АГМК 13 12
11 Қизилқум 13 11
12 Бухоро 13 10
13 Андижон 13 9
14 Қўқон-1912 13 8
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
Лига Кубоги. 2 июль
2 - 1
Тақвим
«    июль 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Логин
Пароль
Запомнить