» » Касьян: “Жамоамизда бўлиниш йўқ”

Касьян: “Жамоамизда бўлиниш йўқ”

Касьян: “Жамоамизда бўлиниш йўқ”Суперлига 13-тури доирасидаги “Қизилқум” - “Навбаҳор” (1:2) жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейин ПФЛ томонидан мазкур ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган, ушбу баҳсда “дубл”га эришган “Навбаҳор” ҳужумчиси Александр Касьян учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин жанговар руҳда кечди. Биринчи бўлимда биз ўз имкониятларимиздан самарали тарзда фойдалана олмадик. Мезбонлар эса биттагина хавфли вазиятни юзага келтириб, уни голга айлантиришди. Иккинчи бўлимда эса ташаббусни ўз томонимизга оғдириб, хавфли вазиятлардан муносиб фойдаланиб, 2та гол урдик ва зафар қучишга муваффақ бўлдик.

Биз ҳаққоний тарзда ғалаба қозондик. Фурсатдан фойдаланиб, ижтимоий тармоқларда жамоамиз тўғрисида билдирилаётган фикрларга ўз муносабатимни билдирмоқчиман. “Навбаҳор”да жанговар ва аҳил-иноқ жамоа йиғилган ҳамда ҳеч қандай бўлиниш йўқ. Жамоамизни бўлинишда айблаётганлар ўйинимизни томоша қилиб, бунга амин бўлишлари мумкин.

“Навбаҳор”нинг аҳил жамоасини ҳеч ким ва ҳеч қандай куч синдира олмайди, - дейди Касьян.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить