» » Ғуломов: "Канчельскис жамоага Европа ҳавосини олиб кирди"

Ғуломов: "Канчельскис жамоага Европа ҳавосини олиб кирди"

Ғуломов: "Канчельскис жамоага Европа ҳавосини олиб кирди"«Навбаҳор»нинг эндиликда собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис Намангандаги фаолияти давомида эътиборга молик ишларни амалга оширди. Албатта, маҳаллий мухлислар ундан кўпроғини кутишганди. Гарчи «лочинлар»нинг натижалари кутилганидек бўлмасада, Андрей Антанасович қисқа муддатда бир қатор ёш футболчилардаги иқтидорни юзага чиқаришга улгурди. Яқинда ОТЖда дебют қилган Аббос Ғуломов шулар жумласидан. «Навбаҳор» вингери билан интервью уюштирганимизда, табиийки, унга Канчельскис ҳақида ҳам савол бердик.

- Аббос, дастлаб Андрей Канчельскиснинг сизга билдирган ишончи ва ҳозирги даражага чиқишингизгача босиб ўтган йўлингиз хусусида гапирсангиз.
- Устозимиз Андрей Антанасовичнинг менга берган улкан имкониятидан миннатдорман. Ўйлайманки, унинг қўл остида бироз бўлсада ўсишга эришдим. Қайсидир жабҳаларда билдирган ишончни оқлай олдим, яхши ўйин­ларим ҳали олдинда. Футболга яқинда келдим, де-йишим ноўрин бўлса керак. Сабаби, бешинчи синфдан бошлаб миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганиб келяпман. Наманган шаҳридаги футбол мактабида Отабек Отабоев ва Умархон Отахоновлардан дастлабки сабоқларни олганман. Улар билан бирга кўп ютуқларга эришдим, турли мусобақаларда зафар қучдим. 9-синфни тамомлаганимдан сўнг «Косонсой» жамоаси машғулотларига қўшилдим. У ерда Меҳмонали Солихўжаев мени катта футболга тайёрлаб борди. Ҳозирги даражага чиқишимда косонсойликларнинг хизматлари катта ва улардан миннатдорман... Сўнг тажриба тўплаш мақсадида Уйчининг «Хотира-79» клубида бир давра тўп суриб, Шуҳрат Қорабоев мураббийлигидаги «Навбаҳор» ёшлар жамоасига қўшилдим. Ўтган йилнинг ёзида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун Мирзоҳид Маматхонов иккимиз Про-лига вакили - «Шўртан»да ижара асосида фаолият олиб бордик. Қишки йиғинлар пайтида асосий жамоа машғулотларида қатнашдим, иложи борича ўзимни кўрсатишга интилдим ва натижада биринчи турдаёқ дебют қилишга муваффақ бўлдим.

- Икки хорижлик мураббийлар қўл остида тўп суришга улгурдингиз... Шундан келиб чиқиб, ўз ўйинингизни қандай баҳолайсиз?
- Ўзимни баҳолаш мушкул вазифа. Буни мендан кўра тажрибалироқ бўлган мураббийларга қўйиб берган маъ-қул. ОТЖда қайси қирраларимни очиб бера олдим? Шахсан ўзимга сезилмади, буни балки мухлис ва мутахассислар пайқашгандир. Лекин шуни айтишим мумкинки, ўз ўйинимдан ҳеч қачон қониқиш ҳосил қилмайман.

- ОТЖдан таклиф олганингизни қачон эшитдингиз?
- Бу янгиликни жамоа мураббийлари «Андижон»га қарши кечган учрашувдан сўнг айтишди. Очиғи, кутмагандим, боиси, термада рақобат кучли. Муҳит аъло даражада, мураббий ва футболчилар орасида мулоқот яхши йўлга қўйилган. Йиғин давомида икки мутахассисни таққослаб кўриш имкони туғилди. Андрей Антанасович Англия футболида камол топганлиги учун асосан тезкорлик ва юқори кучга асосланган услубни жорий этишга уринди. Друлович билан биринчи бор ишлашимга қарамай, у кўпроқ тактик футбол тарафдори эканлигини тушундим.

- Суперлигада биринчи давра якунланди. Ўтган даврдан ўзингиз учун қандай хулосалар чиқардингиз?
- Ютишимиз керак бўлган учрашувларда мағлуб бўлдик ёки сўнгги дақиқалар қурбонига айландик. Умуман олганда, ҳаммаси яхши ўтди. Охирги турда ғалаба қозониб, танаффусга яхши кайфиятда йўл олишни хоҳлаймиз. Барча баҳслар биз учун қийин ўтмоқда, ғалабалар ҳам осонликча қўлга киритилгани йўқ. Олдинда бутун бошли иккинчи давра кутмоқда. Шундай экан, ҳали ҳеч нарса йўқотилмади.

- Қайси жамоа ҳам ўйин, ҳам таркиб жиҳатидан сизда илиқ таассурот қолдирди?
- Самарқанднинг «Динамо» клуби кўрсатаётган ўйин ёқяпти. Улар билан кечган баҳсда ҳақиқий футбол ўйнадик, зеро рақиб ҳам мағлуб бўлишни истамади. Улар ҳар бир ўйинда тартибли, ҳужумкор футбол кўрсатишяпти.

- Канчельскис жамоада нимани ўзгартирди?
- Европа ҳавосини олиб кирди. Шунингдек, унда ғолиблик руҳияти кучли. Ҳар доим футбол 90 дақиқа ўйналишини таъкидлайди. Курашишни яхши кўради, бу жамоанинг ўйин услубида ҳам намоён бўлди.


А.ИСКАНДАРОВ суҳбатлашди.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
17-тур. 26 сентябр
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 16 41
2 АГМК 16 33
3 Насаф 16 32
4 Бунёдкор 16 29
5 Металлург 16 28
6 Қўқон-1912 16 26
7 Навбаҳор 16 21
8 Локомотив 16 21
9 Сўғдиёна 16 20
10 Машъал 16 19
11 Қизилқум 16 14
12 Сурхон 16 9
13 Бухоро 16 8
14 Андижон 16 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 20 сентябр
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить