» » Байрамов: «Таркибда ўзгаришлар бўлади»

Байрамов: «Таркибда ўзгаришлар бўлади»

Байрамов: «Таркибда ўзгаришлар бўлади»Кеча «Машъал»га қарши бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Мустафо Байрамов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биз биринчи давра давомида деярли битта таркиб билан ўйнадик. Энди жамоамизнинг асосий таркиб аъзоларига ҳордиқ берамиз ва улар 8 июль куни йиғилишади ҳамда 2-давра баҳсларига Тошкентда тайёргарлик кўрамиз.

Жамоамизнинг айрим ўйинчиларига бошқа клублардан таклифлар бор. Мҳоратли ярим ҳимоячи Остон Ўруновга “Локомотив” жамоаси қизиқаётганлиги борасида газетада ўқидим. Остон юқори потенциалга эга футболчи. У “Навбаҳор”да намойиш этган ажойиб ўйинлари эвазига аввал Ўзбекистон олимпия, сўнгра миллий терма жамоамиз таркибига жалб этилди. Энди эса Остон кўплаб жамоаларнинг қизиқиш доирасига тушган.

Шунингдек, легионерларимиз Иван Соловьёв ҳамда Александр Касьянни Россия ҳамда мамлакатимизнинг бир қатор клублари ўз таркибларида кўришни хоҳламоқда. Аммо ушбу футболчиларнинг клубимиз билан амалдаги шартномалари бор. Шунингдек, бу масалани клуб раҳбарияти ҳал қилади.  

Азизбек Турғунбоев масаласига келсак, унинг дисквалификация муддати 9 июлда якунланади ва Азизбек албатта “Навбаҳор”да ўйнашини таъкидлаган. Турғунбоев эртага клубимиз бош мураббийи Деян Журжевич билан учрашиб, шу масала бўйича келишиб олади.

Жамоамизнинг янги  устози Деян Журжевич жамоамиз ОЧЛда ўйнайдиган бўлса, таркибни кучайтириш лозимлигини таъкидламоқда. Давралар оралиғидаги трансфер “ойнаси”да жамоамизга 5-6 нафар янги футболчиларни жалб этиш режалаштирилган.

Сўнгги пайтларда мухлислар орасида ва ижтимоий тармоқларда  “Навбаҳор” тўғрисида турли гап-сўзлар тарқалмоқда. Кўп йиллар давомида мазкур жамоада ўйнаган футболчи сифатида шуни таъкидлашим жоизки, бу гап-сўзларнинг бари асоссиз. Жамоамиз аҳил-иноқ. маҳаллий футболчилар ва легионерлар ўртасида ҳеч қандай бўлиниш йўқ.

Айрим баҳсларнинг биринчи бўлимида, баъзи ўйинларнинг 2-бўлимида жамоамиз яхши ўйин намойиш этишига келсак, аслида машғулотлар жараёни бир хил. Лекин ўйинлар давомида шундай ҳолатлар юзага келиб қолади. Масалан, 13-тур доирасидаги “Қизилқум”га қарши кечган баҳснинг 2-бўлимида  жисмоний фаолликни ошириш орқали ютуққа эришдик. Бу менимча, руҳиятга боғлиқ.

Лига кубогининг 3-тури доирасидаги “Андижон”га қарши кечадиган баҳс принципиал аҳамиятга эга. Ўша баҳсда Деян Журжевич майдонга камроқ тушган ҳамда кўпроқ ёшларга имконият бериш ниятида, - дейди Байрамов.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Navbahor chempion 3 июль 2019 18:44
тургунбоев

nn.mirzo 3 июль 2019 11:02
Biz turgunboevni uyinini sogindiiiiik

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
» А. Турғунбоев « О. Ўрунов
» Ш. Ҳакимов « Б. Насимов
» С. Азимов -
» Н. Мавлонов -
» А. Баҳриддинов -
» И. Алижонов -
» А. Нўъмонов -
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
Лига Кубоги. 7 июль
3 - 0
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 13 35
2 Локомотив 13 27
3 Навбаҳор 13 21
4 Насаф 13 21
5 Бунёдкор 13 21
6 Сурхон 13 21
7 Динамо 13 18
8 Сўғдиёна 13 17
9 Металлург 13 14
10 АГМК 13 12
11 Қизилқум 13 11
12 Бухоро 13 10
13 Андижон 13 9
14 Қўқон-1912 13 8
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
Лига Кубоги. 2 июль
2 - 1
Тақвим
«    июль 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Логин
Пароль
Запомнить