» » Ҳафизов: «Ёшлар ўзларини йўқотиб қўйишмади»

Ҳафизов: «Ёшлар ўзларини йўқотиб қўйишмади»

Ҳафизов: «Ёшлар ўзларини йўқотиб қўйишмади»
Лига Кубогининг 3-туридан ўрин олган «D» гуруҳидаги «Андижон» ҳамда «Навбаҳор» жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозондилар ва ушбу баҳсда наманганликлар ёшлар жамоаси билан иштирок этишди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб «Навбаҳор» ёшлар жамоаси мураббийи Анвар Ҳафизов иштирок этди.

- Бугун «Андижон»га қарши ўринбосарлар жамоамиз ўйнади ва бу ўйин футболчиларимизга катта тажриба бўлди. Ушбу баҳсда майдонга тушган йигитларимиз 2000 ва 2001 йилларда туғилишган. Улар бу учрашувда ўзларини йўқотиб қўйишмаганидан хурсанд бўлдик. Афсуски, ўз дарвозамиздан кераксиз голни ўтказиб юбордик ва бу бизга катта таъсир ўтказди. Йигитларимиз мен берган кўрсатмаларни 80 фоизга бажаришди деб ўйлайман. Умуман олганда, ёмон эмас. Барибир бугун тажриба ўз сўзини айтди.

- «Андижон»га қарши «Навбаҳор»нинг ёшлар жамоаси иштирок этиши олдиндан режалаштирилганмиди ёки ҳаммаси кутилмаганда ўзгариб кетдими?
- Бунга қадар Лига Кубогида «Машъал» билан ўйнаганимиздан сўнг эртаси куни раҳбарият бизга тайёргарлик кўринглар, «Андижон»га қарши ўйнайсизлар деб айтишди. Ушбу беллашувгача тўрт кунча вақтимиз бор эди.

- Ушбу ўйинни «Навбаҳор» бош мураббийи Деян Журжевич ҳам кузатиб борди…
- Ҳа, Журжевич ўйинни кўрди. Ўйиндан олдин ҳам бош мураббий билан гаплашгандим. Асосий эътиборини ёшларга қаратишини ва жамоани бу баҳсга тайёрлашимни тайинлаганди. Шу боис атайин ўзи бир қатор ёшларни кузатиш учун бу ўйинга келди. Мен Журжевичга 4-5 нафар иқтидорли ўйинчиларимиз бор ва улар бемалол асосий таркибга торта олади, уларни кўринг деб айтгандим. Мана, ҳозир учрашувдан кейин ҳам бош мураббий билан гаплашдим. Ёшларимиз ҳақидаги фикрлари яхши.

- Бош мураббийга айнан кимларни тавсия қилгандингиз?
- Аюбхон Жўраев, Комилжон Тожиддинов, Шерзод Ғуломжонов, Миржалол Абдумуталов, буларнинг ҳаммаси терма жамоага номзод футболчилар ҳисобланишади.

- Бу ўйинда ўринбосарлар жамоаси иштирок этганини инобатга олсак, демак, «Навбаҳор»да Лига Кубогига эътибор юқори эмасмиди?
- Йўқ, ундай эмас. Кўрган бўлсангиз, биринчи даврада асосан 13-14 нафар футболчиларнинг зиммасига асосий юк тушди. Шу сабабли Журжевич уларга дам беришни маъқул кўрди. Лекин бизни ҳам натижа учун ўйнашимизни тайинлашганди. Биз шунчаки ўйнаб кетиш учун келмагандик.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Kosonsoy Navbahor 8 июль 2019 18:37
O Urunovni ketib yaxshi ish qimapti. Shuncha muhlisni ranjitti Otgan yili man hech qayerga ketmayman ketsam ham chetel jamoalarida oynayman degandi Xa mayli vadangni ustidan chiqmading. Senga hurmatatimiz baland edi. Nasafda O Hamrobekov singari muxlislar oldida mavsum tugagandan keyin ketganingda ham achinmasdik Xa mayli shuni istagan senga omad Lekin seni shu darajada yetishinga sababchi bolgan NAVBAHORNI unutma

Yoqubjon1988 8 июль 2019 16:07
Yoshlarimiz kelajagimiz omad insofli oyinchilar bolib chiqsin

РАХМАТИЛЛО 8 июль 2019 11:00
АНВАРЖОН БИЗ СИЗГА ИШОНАМИЗ ХУДО ХОХЛАСА МАШЪАЛДАГИ КАБИ ЁШЛАРНИ ЧИАРИШИНГИЗДА ОМААААД!

YUYUF 8 июль 2019 09:54
HA KO'RINIB TURIBDI

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
» А. Турғунбоев « О. Ўрунов
» Ш. Ҳакимов « Б. Насимов
» С. Азимов -
» Н. Мавлонов -
» А. Баҳриддинов -
» И. Алижонов -
» А. Нўъмонов -
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
Лига Кубоги. 7 июль
3 - 0
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 13 35
2 Локомотив 13 27
3 Навбаҳор 13 21
4 Насаф 13 21
5 Бунёдкор 13 21
6 Сурхон 13 21
7 Динамо 13 18
8 Сўғдиёна 13 17
9 Металлург 13 14
10 АГМК 13 12
11 Қизилқум 13 11
12 Бухоро 13 10
13 Андижон 13 9
14 Қўқон-1912 13 8
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
Лига Кубоги. 2 июль
2 - 1
Тақвим
«    июль 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Логин
Пароль
Запомнить