» » Насимов: «Захирада ўтириш мен учун уят»

Насимов: «Захирада ўтириш мен учун уят»

Насимов: «Захирада ўтириш мен учун уят»Самарқандлик ҳужумчи Баҳодир Насимов жорий мавсумни «Навбаҳор» жамоасида бошлаганини билсангиз керак. Легионер сифатида хорижда бир неча бор фаолият олиб борган футболчи бу йил юртимизда тўп суриш истагида «Навбаҳор» таклифини қабул қилганди.

Биринчи даврадан кейин тегишли хулосаларни чиқариш имконияти ҳам пайдо бўлди. Масалан, наманганликлар рақобатбардош жамоага айландилар. Таркибда ҳам яхши савиядаги футболчилар жамланишганди. Албатта, Насимов ҳам улардан бири саналади. Бироқ мавсумнинг дастлабки ярми ушбу ўйинчи учун муваффақиятли кечди дея олмаймиз. Боиси, у кўп вақтини захирада ўтказишга мажбур бўлди. Охирги пайтларда Баҳодирнинг фаолияти ёрқин кечмаётганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Масалан, бунгача Озарбайжонда тўп сурганди ва ўша ерда ҳам ўзи истаганчалик натижага эриша олмаганди. Аксига олиб, унинг Намангандаги фаолияти ҳам бир маромда давом этмаётгани ўзи учун ёқимсиз бўлиб туюлмоқда. Балки иккинчи даврада унинг ишлари ҳам юришиб кетар. Лекин унгача ҳамма нарса ўзгариб кетиши ҳам ҳеч гап эмас.

«Фаолиятимдан кўнглим тўлмаяпти»


- Тўғрисини айтсам, биринчи даврадаги ўйинимдан кўнглим тўлмади. Чунки биринчи даврада бирор марта гол ура олмадим. Фаолиятимда ҳали бунақаси бўлмаганди. Лекин иккинчи томондан қараганда, мен жуда кам ўйнадим. Баъзида 5-10 дақиқа, кўпи билан 20 дақиқа ўйнадим холос. Аммо мураббий ҳар қандай ҳужумчига ҳеч бўлмаганда 2-3 та ўйиндан имконият бериши керак деб ўйлайман. Ана шунда ҳужумчининг имкониятлари яхшироқ билинади ва у гол ура оладими ёки йўқми, нималарга қодирлиги кўринади. Бироқ айни пайтда «Навбаҳор» кучли учликда бўлиб турганидан хурсандман.

«Журжевич ҳақида ҳозир бир нима айта олмайман»

- Ҳа, жамоамизда бош мураббий ўзгарди. Лекин бу ўзгаришга ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Қачонки, орадан бир-икки ой ўтганидан кейингина бош мураббий ҳақида фикр билдириш мумкин деб ўйлайман. Унгача эса бу ҳақида бирор нима айта олмайман.

«Тез орада барча масалага нуқта қўямиз»

- Ҳозирча «Навбаҳор» жамоасидаман. 9 июлдан машғулотларга киришганмиз. Нима бўлишини вақт кўрсатади. Аммо ҳали кейинги фаолиятим борасида бир қарорга келганим йўқ. 5-6 кун ичида барча масалага нуқта қўямиз. Бунинг учун мен бош мураббий билан гаплашиб оламан. Шундан кейин ҳаммасига ойдинлик киритилади.

«Ўйнамаяпсизми, унда сизга оғир бўлаверади»


- «Навбаҳор»да тўп суриш оғир эмас. Аксинча, бу ерда ўйнаш жуда ёқимли. Фақат футболчи ўйнаш керак. Агар майдонга тушмай юраверсангиз ўйинингиз йўқолиб кетаверади. Ўйнаб, голлар урсангиз қилаётган ишингиздан роҳатланасиз. Агар сиз ўйнамасангиз мухлислар ҳар хил гапларни гапиришади. Шунингдек, раҳбарият томонидан ҳам сизга нисбатан шубҳаларни уйғотиши мумкин. Шунинг учун футболчи доим 90 дақиқадан ўйнаб, гол уриб турса, сира оғирлиги тушмайди. Аксинча, сиз ўйнамаяпсизми, унда сизга жуда оғир бўлади.

«Одамлар мени қари футболчига чиқариб қўйишяпти»

- Ростини айтсам, мен учун 4-5 та клублардан таклифлар бор. Масалан, бунгача менинг Озарбайжон клуби билан шартномам май ойигача эди. Бироқ Ўзбекистонда ўйнайман деб юртимизга қайтгандим. Лекин ҳақиқатни айтадиган бўлсам, захирада ўтириш мен учун уят. Кўпчилик эса мени 31-32 га кирган, қариб қолган деб гапиришяпти. Лекин Роналду неччига кирди? 34 ёшида ҳам ўйнаяпти. Бошқа клубларда эса 38-39 ёшли футболчилар ҳам бор. Нима учун уларни қари деб ҳисоблашмайди? Бизда эса футболчилар 30 ёшдан ошса нима учун қариб қолган дейишларини сира тушунмайман.

«Касьян учун хурсандман»

- Касьян учун хурсандман. Қойил, у ўзини кўрсатяпти. Исталган ҳужумчи 90 дақиқадан ўйнаб турса, унда албатта имкониятлар бўлади ва 2-3 тадан гол уриши мумкин. Агар ўйнамасангиз сизга жуда ҳам қийин бўлади. Айниқса, гол уриш оғир бўлиб қолади. Лекин доим ҳар хил бўлади. Масалан, ҳужумчида 90 дақиқа ичида битта имконият бўлиши мумкин ёки 5-6 та голли вазиятларга эга бўлиши ҳам мумкин.

«Ўйнамасангиз хориждан ким ҳам чақирарди»


- Ҳозирча хориждан таклиф йўқ. Ўйнамасангиз ва гол урмасангиз, сизга хориждан таклиф бўлиши қийин нарса. Шу боис ҳозирча менга Ўзбекистон клубларидан таклифлар бор. Ҳаммасини вақт кўрсатади.


Манба: Sports.Uzскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

0707 11 июль 2019 12:50
Аравани Битта От хам тортади Унта От хам битта Аравани торта олади Асосийси Унта Ота хам Битта От хам Битта Биргалигда Битта Манзилга оборади .
Навбохорни манимча Хар томонга тортишмокталар шекилиг Манзил Аник лекин Хохиш йук базиларда манимча Афсус

0707 11 июль 2019 11:40
Киска килиб айтганда Наманганда Футбол булишини Хохламайдигон кимлардур узини уйлаши Окибатида НАВБОХОР КУЗЛАГАН МАКСАДИГА ЙЕТИШИ КИЙИН УТА МУШКУЛ

nn.mirzo 11 июль 2019 11:39
Цитата: 0707
Ассалому Алейкум Окалар шу битта савол бор клуб Рахбарияатига .
1) Ким Шу келган боларни Клубга Тавсия килмокда.
2) Агар шу келган Уйинчилар билан агар Осийо ЧП Лигасига чикса Лол коламан ва Тан бераман сабаби Олдига улкан максад куйган жамоа бундай Трансфер Сийосати олиб бормайди демак Бундан келиб чикмоктаки Жамоа Хеч канакасига Максад куймаган булиши мумкин.
3) Чп буламан деган Клуб Таркибидаги Асосий Уйинчисини Куйиб ювормайди аксинча Хар кандок шаройита хам Ушлаб колади кераг булса шунга ухшаган Зур уйинчини олиб Ракобат килдирилади.
4) Илтимос Клуб Рахбарияти Мухлисларни Орзу хавсини Эрмаг килманг.
...............................................................................
...................
Ва Сунгида Бу келган боларни Бир Инсон чакитиргани аник уша инсон Исмини Айтиш шарт эмас уша инсонга Аллох инсоф берсин .

Жамоа разбарятига факат очлар келябдишекили булар жамоани кучайишини зохламайди факат чонтагини уйлайди

Абдугани Муслим 11 июль 2019 11:28
Цитата: 0707
Ассалому Алейкум Окалар шу битта савол бор клуб Рахбарияатига .
1) Ким Шу келган боларни Клубга Тавсия килмокда.
2) Агар шу келган Уйинчилар билан агар Осийо ЧП Лигасига чикса Лол коламан ва Тан бераман сабаби Олдига улкан максад куйган жамоа бундай Трансфер Сийосати олиб бормайди демак Бундан келиб чикмоктаки Жамоа Хеч канакасига Максад куймаган булиши мумкин.
3) Чп буламан деган Клуб Таркибидаги Асосий Уйинчисини Куйиб ювормайди аксинча Хар кандок шаройита хам Ушлаб колади кераг булса шунга ухшаган Зур уйинчини олиб Ракобат килдирилади.
4) Илтимос Клуб Рахбарияти Мухлисларни Орзу хавсини Эрмаг килманг.
...............................................................................
...................
Ва Сунгида Бу келган боларни Бир Инсон чакитиргани аник уша инсон Исмини Айтиш шарт эмас уша инсонга Аллох инсоф берсин .


Шу саволингизга оддий жавоб Ман малибу мингим келади роса хавас киламан лекин пулим матизга етади шунинг учун пулимга мос матиз олдим лекин хаммага малибу олмокчиман дегандим


--------------------

0707 11 июль 2019 11:28
Эртага Жамоа уйин чикмаса Мурабий Хасрат килишни бошлайди бизда Захирада Уйини узгартирадигон Футболчи йук деб .
Шунга тайор туриш кераг чунки келган Болар Сифат тугул мано йук Буганда Бу болар Клуби йук Эркин агет булиб юуришмасти ЭССИЗ Кимлардурни Нафси учун Бутун бошлиг Навбохор Мухлислари Жабир куради

0707 11 июль 2019 11:16
Ассалому Алейкум Окалар шу битта савол бор клуб Рахбарияатига .
1) Ким Шу келган боларни Клубга Тавсия килмокда.
2) Агар шу келган Уйинчилар билан агар Осийо ЧП Лигасига чикса Лол коламан ва Тан бераман сабаби Олдига улкан максад куйган жамоа бундай Трансфер Сийосати олиб бормайди демак Бундан келиб чикмоктаки Жамоа Хеч канакасига Максад куймаган булиши мумкин.
3) Чп буламан деган Клуб Таркибидаги Асосий Уйинчисини Куйиб ювормайди аксинча Хар кандок шаройита хам Ушлаб колади кераг булса шунга ухшаган Зур уйинчини олиб Ракобат килдирилади.
4) Илтимос Клуб Рахбарияти Мухлисларни Орзу хавсини Эрмаг килманг.
...............................................................................
...................
Ва Сунгида Бу келган боларни Бир Инсон чакитиргани аник уша инсон Исмини Айтиш шарт эмас уша инсонга Аллох инсоф берсин .

NavbahorBarcelona 11 июль 2019 10:54
Bahodir nasimov jamoani tark etdi.

kosonsoychi91 11 июль 2019 09:33
KEyin hokim buvaga bir taklifda shu paxtakor bilan uyinda bitadan bilet bilan sharf sovga qlishsa tasavur qiling xamma paxta bilan oyinda sharfdagi Navbahor yozuvini korsatib turishsa madxiyani aytib butun Ozbekiston qoyil qolishardi

kosonsoychi91 11 июль 2019 09:31
OSton rasimda rosa xursandku baba dadasini yoniga borganidan omad unga qolgan uyinlarida uni orniga endi super salavyov kasyan kabi uyinchini kutib qolamiza

mistercha 11 июль 2019 08:38
OSTON LOKOMOTIV YOSHLARI LIGASIDA O‘YNAYDI SHEKILLI A

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
» А. Турғунбоев « О. Ўрунов
» Ш. Ҳакимов « Б. Насимов
» С. Азимов -
» Н. Мавлонов -
» А. Баҳриддинов -
» И. Алижонов -
» А. Нўъмонов -
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
Лига Кубоги. 7 июль
3 - 0
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 13 35
2 Локомотив 13 27
3 Навбаҳор 13 21
4 Насаф 13 21
5 Бунёдкор 13 21
6 Сурхон 13 21
7 Динамо 13 18
8 Сўғдиёна 13 17
9 Металлург 13 14
10 АГМК 13 12
11 Қизилқум 13 11
12 Бухоро 13 10
13 Андижон 13 9
14 Қўқон-1912 13 8
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
Лига Кубоги. 2 июль
2 - 1
Тақвим
«    июль 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Логин
Пароль
Запомнить