» Ёшлар лигаси » Ёшларимиз яна мағлуб
Ёшларимиз яна мағлуб

Биринчи бўлим сўнггида Ислом Ҳолиқов томонидан киритилган ягона гол барчасини ҳал қилди. Мағлубиятга учрашган бўлсада ёшларимиз ёмон таассурот қолдиришмади. Футболчиларимиз тўпни назорат қилиш ва ҳужумлар ташкил этиш борасида рақибдан устунликка ҳам эришишди. Вазиятлардан фойдалана олмаслик якунда мағлубиятга олиб келди. Бухороликлар эса кам сонли имкониятлардан биридан самарали фойдаланиб, уч очкони қўлга киритишди. Биринчи бўлим якунланиб бораётган бир паллада Муҳиддинов ўнг қанотда ҳимоячиларни чалғитган ҳолда Ислом Ҳолиқовни тўп билан таъминлади. Ҳолиқов эса чамаси 19 метрлардан аниқ зарба йўллашни уддасидан чиқди.
Учрашувнинг иккинчи бўлими давомида ҳар икки жамоа аъзоларида гол уриш учун имкониятлар юзага келган бўлсада, ҳеч бир футболчига ҳисобни ўзгартириш насиб этмади. Шу тариқа ёшларимиз Бухоро шаҳридан қуруқ қайтишди. Бу ёшларимизнинг мусобақадаги кетма-кет учинчи мағлубияти бўлди.
Ёшлар лигаси. 10-тур
"Бухоро" - "Навбаҳор" 1:0
Гол: И. Ҳолиқов (44).
"Бухоро": 25. Шохжаҳон Насимов, 2. Миржалол Жумаев (21. Элшод Дилмуродов, 32) , 3. Бобур Омонов, 4. Тўлқин Умаров, 5. Саиддостон Фозилов, 6. Сардор Сулаймонов (17. Ислом Усмонов, 89), 7. Ислом Ҳолиқов, 9. Мирфайз Муҳитдинов, 10. Нозим Умуров (8. Шохрух Холматов, 46), 11. Хуршид Олимов (77. Жаҳонгир Ҳайриев, 66), 14. Нодир Давлатов (19. Жамшид Ҳасанов, 46).
"Навбаҳор": 1. Мирзоҳид Маматхонов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 6. Акбарали Холдоров, 7. Нодир Мавлонов (8. Фарруҳ Умаралиев, 80), 9. Ислом Абдуқодиров (2. Иброҳим Исмоилов, 84), 10. Илҳом Алибоев, 11. Дониёр Иномов (4. Жавоҳир Олимжонов, 64), 14. Азиз Мамазоитов, 15. Равшан Асланов (18. Ислом Йўлдошев, 77), 17. Азиз Турғунбоев (72. Абдурауф Ғуломов, 71), 19. Шохжаҳон Аббосов (20. Хусанхон Ғаниев, 64).
Огоҳлантиришлар: И.Холиқов (39), Т.Умаров (66) - Н.Мавлонов (77), А.Ғуломов (88).
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель | ||
![]() |
| ![]() |
Суперлига - 2021
№ | Жамоа | Ў | О |
1 | Пахтакор | 5 | 15 |
2 | Сўғдиёна | 5 | 11 |
3 | Қўқон-1912 | 5 | 9 |
4 | Насаф | 5 | 8 |
5 | Бунёдкор | 5 | 8 |
6 | АГМК | 4 | 7 |
7 | Металлург | 5 | 6 |
8 | Қизилқум | 5 | 6 |
9 | Локомотив | 5 | 5 |
10 | Навбаҳор | 5 | 4 |
11 | Сурхон | 5 | 4 |
12 | Андижон | 5 | 4 |
13 | Машъал | 5 | 4 |
14 | Турон | 4 | 1 |

Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель | ||
![]() |
| ![]() |
Фикр колдириш