» » «Текин»га кетган Ўрунов

«Текин»га кетган Ўрунов

«Текин»га кетган Ўрунов
Бугун бир хабар чиқди. Унда айтилишича Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Ботирали Эргашев ва Шохрух Абдураҳмоновнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олган. “Пахтакор” улар учун 1 миллиард сўраганлиги айтилмоқда.

Манбада айтилишича, 23 ёшли Ботирали Эргашев ҳамда 20 ёшли Шохруҳ Абдураҳмоновнинг трансфер ҳуқуқи эндиликда тўлиқ “Динамо”га ўтган ва икки футболчи ҳам 2021 йилгача амал қиладиган шартномага имзо чеккан.

Диққатимизни тортган жиҳати эса шу бўлди:
“Динамо” бундан буён жамоа келажаги сифатида кўрилаётган футболчилар билан узоқ муддатли шартномаларни имзолаш ҳамда уларнинг трансфер ҳуқуқини тўла қўлга киритиш тизимини давом эттиради”,- дейилади клуб баёнотида.

Яқинда, “Навбаҳор”нинг келажаги дея қаралган 19 ёшли Остон Ўруновни “Локомотив” 343 млн. эвазига ҳарид қилгани эълон қилинган эди. Эргашев ва Абдураҳмонов билан солиштирсак, Ўрунов бу футболчилардан анча арзонроққа тушган. Камига Остон Ўзбекистон МТЖси аъзоси саналади. Тўғри, Эргашев ҳам терма жамоа аъзоси саналади. Лекин, бир нарса ўйлантирмоқда. Ўша Ботирали бир йил аввал “Навбаҳор”да ўйнаб юрганида, жамоа келажаги учун нега “Динамо”га ўхшаб, “Пахтакор” билан трансфер ҳуқуқи ҳақида келишилмаган? Ҳар ҳолда Ботирали ҳам наманганлик. Ўруновнинг арзон нархда сотилганига эса, мана бу икки трансфердан сўнг яна бир бор амин бўлдик.

Футболчилар билан узоқ йиллик шартномалар тузиб уларни яхши пулга сотган маъқулми ёки ярим, бир йиллик шартнома тузиб, уни юқори даражага кўтариб, арзон нархда сотиш ёки эркин агент сифатида қўйиб юбориб бир тийинсиз қолиш маъқулми? Ҳулоса ўзингиздан!

Демоқчи бўлганимиз, “Навбаҳор” кашф этаётган иқтидорларни яхшигина даромад эвазига сотса, албатта бу, клуб учун ҳам анча самарали иш бўлган бўлар эди.


Қобилхонскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
20-тур. 24 okтябр, 17:30
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 19 50
2 Насаф 21 43
3 АГМК 21 42
4 Қўқон-1912 21 38
5 Металлург 21 32
6 Бунёдкор 20 32
7 Навбаҳор 21 27
8 Сўғдиёна 20 27
9 Локомотив 20 26
10 Машъал 20 19
11 Қизилқум 21 19
12 Андижон 21 13
13 Сурхон 20 12
14 Бухоро 20 11
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
19-тур. 19 okтябр
1 - 1
Логин
Пароль
Запомнить