» » Ҳакимов: «Журжевични фойдаси тегади»

Ҳакимов: «Журжевични фойдаси тегади»

Ҳакимов: «Журжевични фойдаси тегади»Жамоамизнинг Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинида жамоамиз таркибига тажрибали ҳужумчи Шерзод Ҳакимов қўшилиб, “Навбаҳор” билан шартнома имзолади ва Суперлига 2-давра баҳсларида наманганликлар шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

- Шерзод, жамоада сизни қандай кутиб олишди? Ҳар ҳолда, сиз олдин “Навбаҳор”нинг ашаддий рақиби “Нефтчи”да ўйнагансиз...
- Жамоада мени илиқ кутиб олишди. Умуман олганда, “Навбаҳор” мен учун бегона эмас ҳамда “водий дербилари”да наманганликларга қарши кўп маротаба майдонга тушганман. Энди янги клубимда бор маҳоратимни ишга солиб, “Навбаҳор” шарафини муносиб ҳимоя қилиш ниятидаман.

- Тошкентдаги машғулотлар қандай ўтди ва Деян Журжевичнинг машғулотлари бошқа мураббийларникидан нимаси билан фарқ қилади? Унинг машғулотларида Европа ҳавоси сезилдими?
- Деян Журжевич мамлакатимиз футболи учун бегона шахс эмас. Ушбу мутахассис олдин ҳам юртимизда, жумладан, “Пахтакор” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритган. Жаноб Журжевич нафақат мураббий, балки, футбол инфратузилмалари бўйича ҳам яхши тажрибага эга мутахассис ҳисобланади. Албатта, у европалик мутахассис бўлганидан кейин, машғулотларида “қўҳна қитъа” ҳавоси сезилиши шубҳасиз. Деян Журжевичнинг “Навбаҳор” ҳамда Наманган футболига кўп фойдаси тегади, деб умид қиламан.

- “Навбаҳор”нинг 1-даврадаги ўйинларини кузатдингизми ва бу ҳақда хулосаларингиз қандай?

- Жамоа охирги йилларда ўз нуфузини анча тиклаб олди. Наманганга катта футбол ҳавоси қайтди, дейиш мумкин. Наманганликларнинг биринчи даврадаги натижаларига келсак, у пайтда мен бошқа клуб футболчиси эдим ҳамда собиқ мураббий Андрей Канчельскис қайд этган натижаларни мухокама қилмоқчи эмасман.

- Сизнингча, бу йилги Coca Сola Суперлига баҳслари қандай ўтяпти?
- Суперлигамиз йилдан - йилга кучайиб, савияси ошиб бормоқда. Бунга эса футболимизда юз бераётган ислоҳотлар ҳам туртки бўляпти. Жорий мавсум баҳслари эса олдинги йиллардагидан анча қизиқарли ва кескин курашлар остида кечмоқда. Барча жамоаларнинг кучи деярли тенг. Ҳар қандай клубга қарши ўйнаса бўлади.

- Жорий мавсумда “Навбаҳор”нинг олдига юксак мақсад қўйилган. Сизнингча, буни амалга ошириш учун нималарга кўпроқ эътибор бериш лозим? Жамоанинг ҳозирги таркиби буни амалга оширишга қодирми?
- Натижалар давомийлиги ўзимизга боғлиқ. Ҳозир таъкидлаганимдек, Coca Cola Суперлигада кучсиз рақиб йўқ. Ҳар қандай жамоа рақибига яхшигина муаммо туғдирмоқда. “Навбаҳор”да эса бу йил ижобий натижа қайд этиш учун барча нарса мавжуд. Мураббийлар штаби ва таркибдан кўнглим тўқ. Муҳими, барчамиз жипс бўлиб, ҳаракат қилсак бўлди. Шунда ўз мақсадимизга эришамиз.

- Мухлисларга тилакларингиз...
- Наманганлик мухлисларни чин маънода “Навбаҳор”нинг юраги дейиш мумкин. Уларнинг “лочинлар”ни уй ва сафар ўйинларида мунтазам қўллаб-қувватлаб туришларини алоҳида эътироф этиш мумкин. Ишқибозлар жамоамизни шундай қўллаб-қувватлашда давом этишсин. Биз эса фақат улар учун майдонга тушиб, ғалабаларимиз билан қувонч улашишга ҳаракат қиламиз.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить