» » "Қизилқум" аламини олди

"Қизилқум" аламини олди

"Қизилқум" аламини олдиСуперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув ҳар икки жамоа аъзоларининг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Биринчи бўлимнинг 5-дақиқасидаёқ мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Бу вазиятда "Навбаҳор"нинг 11-рақамли футболчиси Александр Касьян дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, юзага келган қулай имкониятдан фойдалана олмади.

Биринчи бўлимнинг 7-дақиқасига келиб, учрашувда ҳисоб очилди. Меҳмонларнинг Грузиялик легионери Мате Ватсадзе кучли зарба билан Ўткир Юсупов дарвозасини ишғол этди 0:1.

Биринчи бўлимнинг 29-дақиқасида Александр Касьяннинг бош билан дарвозага йўллаган зарбасини дарвозабон Евгений Черемисин ушлаб олиб, вазиятни бартараф этди.
33-дақиқада мезбонларнинг 23-рақамли футболчиси Шерали Жўраевнинг зарбасидан сўнг, тўпни меҳмонлар посбони Ўткир Юсупов ушлаб олди. 38-дақиқага келиб футбол мухлисларини соғинтириб майдонга қайтган Азизбек Турғунбоевнинг бош билан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

45-дақиқада яна ўша Азизбек Турғунбоевнинг жарима зарбасидан сўнг, тўпни "Қизилқум" ҳимоячилари қайтаришди.

Биринчи бўлим меҳмонларнинг кичик 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Иккинчи бўлим "Навбаҳор" жамоаси вакилларининг фаол ҳужумлари билан бошланди. 58-дақиқада Александр Касьян рақиб жарима майдони ичига ёриб киришга уринди, меҳмонлар ҳимоячиси тўпни қайтариб юборди. Учрашувнинг 79-дақиқасида мезбонлар сардори Жаҳонгир Меҳмонов тўпни жарима майдонидан узоқлаштиришда хатоликка йўл қўйди, бу вазиятда тўпни Ўткир Юсупов чаққонлик билан эгаллаб олди, акс холда ҳисоб ўзгариши мумкин эди.

83-дақиқада Азизбек Турғунбоев яқин масофадан "Қизилқум" дарвозаси томон зарба йўллади, тўпни меҳмонлар посбони эгаллаб олди. Ўйин охиригача мезбонлар томонидан ташкил этилган кетма-кет ҳужумлар самара келтирмади.Бутун учрашув давомида қарши ҳужум ва рақиб ҳужумидан ҳимояланишни мукаммал тарзда ижро этган Ҳамиджон Актамов шогирдлари кучли рақиб устидан сафарда ғалаба қозонишни уддасидан чиқдилар.

НАВБАҲОР — ҚИЗИЛҚУМ 0:1
26 июль 2019 йил. Наманган. "Марказий" стадиони. 10880 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Султонмурод Улфатов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, О. Тўйчибоев
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Рамиль Илясов

Гол: Мате Ватсадзе 7, - 0:1.

“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Славко Лукич ( 15.Обид Жўрабаев, 16), 10.Азизбек Турғунбоев, 11.Александр Касьян, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 32. Жаҳонгир Меҳмонов (с), 66.Илҳомжон Алижонов, 70.Аббосжон Ғуломов (99.Амирбек Жўрабоев, 68), 77.Аюбхон Номанов (91.Шерзод Ҳакимов, 46), 95.Нодир Мавлонов.
Захирадагилар: 23. Дилшод Ҳамроев, 4.Азиз Ибрагимов, 8.Шаҳзод Шайманов, 29.Ҳожиакбар Юнусов, 34.Тожиддин Комилов, 55.Ғиёсжон Комилов, .

“Қизилқум”: Евгений Черемисин, 10.Алишер Саноев, 13.Лаша Тотадзе, 15.Стевен Петер Лустика, 17.Салим Мустафоев, 23.Шерали Жўраев, 25.Азизбек Усмонов, 77. Руслан Марғиев, 78.Саиджамол Давлатжонов (71. Нодирхон Камолов, 58), 88.Мате Ватсадзе (86.Воҳид Шодиев, 85), 89.Достон Ибрагимов (28.Сардор Жаҳонов, 74).
Захирадагилар: 22.Артём Макосин, 8.Акмал Рустамов, 9. Ҳумоюн Абдуалимов, 14.Файзулла Қамбаров, 19.Миржалол Қосимов, 97.Суҳробжон Ярашов.

Огоҳлантиришлар: Саиджамол Давлатжонов 11, Лаша Тотадзе 90+1.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
17-тур. 18 август, 18:00
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 15 41
2 Локомотив 15 30
3 Бунёдкор 15 27
4 Насаф 15 24
5 Сўғдиёна 15 23
6 Навбаҳор 15 22
7 Сурхон 15 21
8 Металлург 15 20
9 Динамо 15 18
10 Қизилқум 15 14
11 АГМК 15 13
12 Андижон 15 13
13 Бухоро 15 11
14 Қўқон-1912 15 8
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 10 август, 20:00
0 - 1
Тақвим
«    август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Логин
Пароль
Запомнить