» » Ўйиндан кейинги фикрлар

Ўйиндан кейинги фикрлар

Ўйиндан кейинги фикрлар"Навбаҳор" - "Қизилқум" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида ҳар икки жамоа мураббийлари ўз фикрларини билдирди.

Ҳ. АКТАМОВ: Иккала жамоа ҳужумкор, қизиқарли ўйин намойиш этишди деб ўйлайман. Менимча бугун ғалабага муносиб ҳаракат қилдик. Иккала жамоада ҳам янги футболчилар кўп, шу боис улар бир-бирини тушуниб кетиши учун вақт керак бўлади. Наманганда бошқа мухлисларга ўрнак бўла оладиган мухлислар бор. Барқарорликни ушлай олмаганимиз учун таркибдаги кўплаб футболчиларни алмаштирдик. Наманганда ҳамма жамоа ҳам очко ололмайди. Агар ҳозир тайёргарлик кучлироқ бўлди десам Хожибой Тожибоевнинг "ерни чуқурроқ ҳайдадик" деган латифасига ўхшаб қолади. "Навбаҳор" бугун ёмон ўйнагани йўқ, кўп ҳужум қилди, аммо бизнинг футболчилар қандай топшириқ берилган бўлса барчасини бажаришди.

Д. ЖУРЖЕВИЧ: Биринчи ўйинда, ўз майдонингда мағлуб бўлсанг бу жуда ёмон. Менимча бугун яхши ўйнаган жамоа мағлуб бўлди. Бизнинг дарвозамиз томон йўлланган биринчи зарба голга айланди, кейин эса жавоб бера олмадик. Шундай бўлса ҳам, йигитларга эътирозим йўқ. Улар ҳаракат қилишди, вазиятлар содир этилди. Бизда янги футболчилар бор, муҳим ўйинчилар клубдан кетишди. Ўйинни ўз жойига қўйиб олишучун бироз вақт керак бўлади. Жозе Моуринью жамоани тўлиқ ўрганиб олиш учун икки йил вақт керак деб айтганди. Футболда вақт жуда ҳам муҳим фактор. Қайтараман, бугун биз яхши ўйнадик, аммо омад юз ўгирди. "Қизилқум" ҳам яхши ўйнади.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить