» » Нурсиз ўйинда очко йўқотдик!

Нурсиз ўйинда очко йўқотдик!

Нурсиз ўйинда очко йўқотдик!Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 15-дақиқасида мезбонларнинг навбатдаги ҳужумларидан сўнг, тўпни дарвозабон Ўткир Юсупов ушлаб олди. 19-дақиқада Александр Касьяннинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

28-дақиқада Азимжон Аҳмедовнинг жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

44-дақиқада Иван Соловьёвнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

52-дақиқада Азимжон Аҳмедовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

60-дақиқада Александр Касьяннинг жарима майдони ёнидан тепган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

78-дақиқада Андрей Сидоровнинг бош билан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни Ўткир Юсупов ушлаб олди.

“Навбаҳор” яна гол уролмади! Журжевичга 66-рақамдаги Алижоновнинг нимаси ёққан ҳайронмиз. Камига асосий таркибда хато устига хато қилишлар. Ғуломовни нега эртароқ туширмади мураббий? Касьян? Қовушмади. Қарши ҳужум ишламаябди. Орқага ўйин кўп. Аниқ паслар кам. Таркиб танлашдаги хатоликлар. Хуллас, ҳаммамизга сабр берсин! Андрей амакининг “Навбаҳор”и анчагина ёрқинроқ ва кучлироқ, ёқимлироқ эди. Эссиз мураббий, эссиз!

“Бухоро” – “Навбаҳор” 0:0

“Бухоро”: 35.Раҳимжон Давронов,5.Бобиржон Аманов, 8.Саламат Қутибоев, 9. Асадбек Собиржонов, 11. Акобир Тўраев (71.Андрей Сидоров, 66), 14.Сардор Сулаймонов, 23.Беҳруз Шодмонов, 28.Эргаш Исмоилов, 80. Милован Капор, 81. Фатхулло Фатхуллоев, 90.Артём Кулеша.

“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Азизбек Турғунбоев, 11. Александр Касьян, 15.Обид Жўрабоев,19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 66.Илҳом Алижонов, 99.Амирбек Жўрабоев.

Захира: 23.Дилшод Ҳамроев, 4.Азиз Ибрагимов, 8.Шаҳзод Шайманов, 34.Комилжон Тожиддинов, 55.Ғиёсжон Комилов, 70.Аббосжон Ғуломов, 77.Аюбхон Номанов, 91.Шерзод Ҳакимов, 95.Нодир Мавлонов.

Огоҳлантиришлар: Амирбек Жўрабоев 54, Мирзоҳид Ғофуров 67.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
17-тур. 18 август, 18:00
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 15 41
2 Локомотив 15 30
3 Бунёдкор 15 27
4 Насаф 15 24
5 Сўғдиёна 15 23
6 Навбаҳор 15 22
7 Сурхон 15 21
8 Металлург 15 20
9 Динамо 15 18
10 Қизилқум 15 14
11 АГМК 15 13
12 Андижон 15 13
13 Бухоро 15 11
14 Қўқон-1912 15 8
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 10 август, 20:00
0 - 1
Тақвим
«    август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Логин
Пароль
Запомнить