» » Д. Файзиев: «Канчельскисдан кучлиси келмади»

Д. Файзиев: «Канчельскисдан кучлиси келмади»

Д. Файзиев: «Канчельскисдан кучлиси келмади»Таниқли шарҳловчи ва ЎФА ходими Даврон Файзиев “Навбаҳор” клубининг охирги пайтдаги салбий натижалари сабабини қуйидагича изоҳлади.

- “Навбаҳор”нинг мағлубияти клубдаги тушунарсиз иш услуби бўлса керак. Чунки клуб бош мураббийи нега ўзгарди деган саволни ҳали ҳам ўзимга бераман. Андрей Канчельскиснинг нимаси тўғри келмади? Тўғри, “лочинлар” бирданига титуллар учун курашиб кетгани йўқ. Аммо ҳозирги “Навбаҳор”га Канчельскисдан кўра кучли мутахассис келмади. Агар ундан кучли мураббий таклиф этилганида бу олдинга ташланган қадам бўлди деб айтардим, ўзгариш ўзини оқлади дердим. Чунки айни пайтдаги мураббийдан Канчельскисдан кўра яхши натижаларни кутмаяпман. Энг қизиғи, жамоа, мухлислар зўр, атмосфера дахшат, тизим йўлга қўйилган, раҳбарият ҳам моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб турибди. Бироқ мураббийни тез-тез алмаштириш ҳар доим ҳам яхши эмас. Буни “Челси” мисолида кўриш мумкин. Шунинг учун ҳам гап “Навбаҳор”нинг ўзида деб ўйлайман. Мавсум кетаётган пайтда бирданига мана бундай қарор чиқарилиши шу натижаларга олиб келди.

Охирги пайтда “Навбаҳор” билан боғлиқ бўлган хабарлар кўп чиқяпти. Жамоада барқарорлик йўқ. Барқарорлик бўлиши учун шов-шувлардан сал четлашиш керак. Жамоа ишини қилиши лозим. Футболчилар футбол ўйнаши, мураббий шогирдларини яхши тайёрлаши, раҳбарият шароитни таъминлаб бериши даркор. “Навбаҳор” эса футболчиларнинг трансфери билан боғлиқ жанжаллар, мураббийлар алмашиши ва ҳоказолар билан ўралашиб қолди. Шунинг учун жамоа стабил йўлга тушиб олиши керак. Энг қизиғи, клубда ҳамма нарса бор. Фақат ишни барқарорлиги йўқ. Улар шуни ўзгартиришса, Деян Журжевич билан ҳам натижани яхшилашга имкон бор, - деди Даврон Файзиев.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

naykon 8 август 2019 21:30
Бизда клубни тугри йулда олиб юрадигон мутахассислар йук трансферладан малум иккинчи даврадаги

naykon 8 август 2019 21:26
Бир иккита уйиндан кейин кетади буям курасила хаммаси агмк билан насаф уйинига боглик

САРДОРБЕК88 8 август 2019 16:41
Qisqa Qilib aytganda Bizni uzimizni MESSNIY BOLLAR VA AYRIM KATTALARNI DEB NAVBOHOR MUHLISLARI FUTBOLDAN BEZISHMOQDA RAHMAT BEZDIRGANLARGA FUTBOL! Ular uchun faqat ular uchun

Futbolinga ... 8 август 2019 14:51
Davay trenersiz oynatamiz Navbahorni

М.Ю 8 август 2019 13:59
Нафакат Даврон Бошка футболга озгина тушунадиган футбол мухлислари хам хайрон Канчелскини нимага алмаштирилганлиги камига урнига Бабани шогирди Жоржни олиб келинганлигига.Жорж кучли мураббий булганида Пахтакор куйиб юбормас эди.

Navbahorr 8 август 2019 12:26
Okalar katta baner qilish kerak Janob Hokim Kancheviskisnj qaytaring biz muhlislarni eshiting iltimos degan hamma bilitti navbahorni oyini payasganini nafaqat navbahor muhlislari balkim boshqa jamoa muhlislari ham biladi.

farhod 87 8 август 2019 11:57
To‘gri. Lekin jorjivichga ishonmayman

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
17-тур. 18 август, 18:00
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 15 41
2 Локомотив 15 30
3 Бунёдкор 15 27
4 Насаф 15 24
5 Сўғдиёна 15 23
6 Навбаҳор 15 22
7 Сурхон 15 21
8 Металлург 15 20
9 Динамо 15 18
10 Қизилқум 15 14
11 АГМК 15 13
12 Андижон 15 13
13 Бухоро 15 11
14 Қўқон-1912 15 8
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 10 август, 20:00
0 - 1
Тақвим
«    август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Логин
Пароль
Запомнить