» » Бугун футбол!!!

Бугун футбол!!!

Бугун футбол!!!Бугун Суперлиганинг 16-турида Наманганда Олмалиқнинг АГМК жамоаси меҳмон бўлади.

Бугун тўқнаш келадиган рақибимиз АГМК билан умумий ҳисобдаги 24-тўқнашув остонасидамиз.

Бунга қадар олмалиқликлар билан жами 23 маротаба дуч келганмиз. Ўзаро ўйинлардаги натижалар рақиб фойдасига. Ўтказилган учрашувларнинг 10таси АГМКнинг ғалабаси билан якунланган бўлса, 6 баҳсда дуранг қайд этилган ва 7 бор "Навбаҳор" ютуққа эришган. Тўплар нисбатида кичик устунлик рақиб томонда: 33-32.

Жорий мавсумнинг биринчи давраси доирасида ўтган Олмалиқдаги беллашувда ғолиб номи аниқланмаганди. Ўшанда қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган учрашувда ҳар иккала томон биттадан гол уриб, якунда дурангга имзо чекилганди.

Айни пайтда турнир жадвалига эътибор қаратадиган бўлсак, жамоамиз "Навбаҳор" 15-турдан кейин 22 очко тўплаган ҳолда 6-поғонада бормоқда. Миржалол Қосимов шогирлари эса 13 очко билан 11-ўринда.

"Навбаҳор"да жорий мавсум ўртасида истеъфо кузатилганди. Андрей Канчельскис қўл остида чемпионатни бошлаган "лочинлар" айни пайтда сербиялик Деян Журжевич бошқарувига ўтган. "Навбаҳор" жорий мавсум ўз уйидаги иккита ўйинда имкониятни бой берган. Дастлаб "Бунёдкор" "Навбаҳор" Фарғонада номинал мезбонлик қилган ўйинда зафар қучган бўлса, иккинчи давра аввалида "Қизилқум" Наманганда ғалаба қозонган эди.

"Навбаҳор" билан баҳсга жиддий тараддуд кўраётган АГМК кеча Наманганга етиб келди ва учрашувдан олдинги машғулотни ўйин бўладиган стадионда ўтказди.

Рақиб таркибига келадиган бўлсак, катта йўқотишлар йўқ. Фақатгина мавсум стартида жароҳатланган Расул Йўлдошев ўйинни ўтказиб юборади.

"Навбаҳор"да эса легионер ҳимоячи Славко Лукич ҳамда биринчи даврада Олмалиқда кечган баҳсда жароҳатланган Абдужамол Исроилов эртанги учрашувда қатнашмайди. Шунингдек, кубок беллашувида кичик жароҳат олган Александр Касьяннинг бугунги ўйинда иштирок этиши сўроқ остида.

Қайд этиш керакки, "Навбаҳор"га қарши баҳсда АГМК сафига янги келиб қўшилган Жасур Яхшибоев жамоа таркибидаги дебют ўйинини ўтказиш имкониятига эга.

Бугунги учрашувда майдон эгалари "Навбаҳор" жамоаси қизил рангли либосда, АГМК эса оқ рангли формада майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" - АГМК учрашуви бугун Наманган шаҳридаги "Марказий" стадионда, соат 20:00да бошланади. Учрашувни "Маҳалла" телеканали жонли эфирда кўрсатишни режалаштирган.

Бўлажак баҳсда севимли жамоамизга омад тилаб қоламиз.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Navbahor76 10 август 2019 10:23
Омад навбахор лочинларига

РАХМАТИЛЛО 10 август 2019 09:22
БАРЧА МУСУЛМОНЛАРГА АРАФА МУБОРАК БЎЛСИН!

Navbahor chempion 10 август 2019 09:08
Барячани курбон хайити билан! Улуг кунлада жамоамиздан галаба кутиб коламиз! Шу мухлислар клуби еткачиси агар шу фикрларимни укиса еки шу ерда кимни унга якинлиги булса илтимос шу мухлисларни бошкаришдаги ишлари зурку факат навбахор вперед еки только победа деган сузлар билан олкишлашмасин илтимос , худдики пахтакорни мухлисларига ухшаб коляпсила, ундан узимизни болажонимиз хам яхши, куллаб кувватлашда янги нарса уйлаб топишсин илтимос!

lutfullo_19_88 10 август 2019 08:17
барча мухлисларни курбон хайит билан табриклайман бугун мухлисларни чиройли галаба билан хушнуд этсин севимли жамоамиз олга Навбахор

lutfullo_19_88 10 август 2019 08:15
факат галаба козонамиз олга Навбахор

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
17-тур. 18 август, 18:00
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 15 41
2 Локомотив 15 30
3 Бунёдкор 15 27
4 Насаф 15 24
5 Сўғдиёна 15 23
6 Навбаҳор 15 22
7 Сурхон 15 21
8 Металлург 15 20
9 Динамо 15 18
10 Қизилқум 15 14
11 АГМК 15 13
12 Андижон 15 13
13 Бухоро 15 11
14 Қўқон-1912 15 8
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 10 август, 20:00
0 - 1
Тақвим
«    август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Логин
Пароль
Запомнить