» » «Навбаҳор»га хитойликлар қизиқмоқда

«Навбаҳор»га хитойликлар қизиқмоқда

«Навбаҳор»га хитойликлар қизиқмоқдаАйни пайтда Наманган вилоятида янги замонавий бинолар қад ростламоқда. Ушбу қурилишларда хорижий компания ва инвесторлар ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Шулардан бири Хитойнинг “NAMANGAN QIANXING INVEST” МЧЖ хорижий компаниясидир. Ушбу компания вакиллари айни кунларда вилоятда қурилаётган меҳмонхона ҳамда бошқа қурилиш иншоотларига инвестиция киритишмоқда.

Кеча ушбу компания раҳбари жаноб Чен Цинг Фу бошчилигидаги бир гуруҳ хитойлик инвесторлар Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ҳамроҳлигида “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюришди.

Хитойлик меҳмонларга ташриф давомида шунингдек, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Бахтиёр Исакджанович Усманов, “Навбаҳор” ПФК директори Бахтиёр Мелиевич Бобоев, “Марказий” ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниев ва “Навбаҳор” ПФК ходимлари ҳам ҳамроҳлик қилишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Хитойлик инвесторлар ташриф давомида футболчиларнинг кийим алмаштириш хоналари, спорт зал, ўйингоҳ майдони билан танишишди ҳамда “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Деян Журжевич, ёрдамчи мураббийлар - Саша Кляич ва Мустафо Байрамов, шунингдек, “Навбаҳор” сардори Игорь Голбан, жамоа легионерлари – Александр Касьян ҳамда Иван Соловьёв билан учрашишди.

Мартабали меҳмонларга “Навбаҳор” ёшлар жамоаси футболчилари ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Шунингдек, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ҳам хитойлик инвесторларга “мастер-класс” намойиш этиб берди ва мартабали меҳмонлар Шавкат Шокиржановичнинг маҳоратига тан бериб, уни олқишлашди.

Хитойлик инвесторлар “Навбаҳор” клуби ҳақида маълумотга эга эканликлари, “Марказий” ўйингоҳ Хитойдаги унча – бунча стадиондан қолишмаслиги, майдон чими ҳам аъло даражада эканлигини таъкидлаб, жамоага қизиқиш билдиришаётганлиги, ҳомийлик қилиш истаклари борлигини таъкидлашди.

Биринчи ҳомийлик кўмаги сифатида жаноб Чен Цинг Фу “Навбаҳор” вице-президенти Бахтиёр Усмановга дастлабки маблағни туҳфа қилди.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

admin 16 август 2019 23:14
shox3444 ва Футбол ишкибози руйхатдан утди

mistercha 16 август 2019 20:29
Hech kim kelmas ekan

mistercha 16 август 2019 20:28
Mish mishlarning barchasi asossiz ekan

Нуриллох 16 август 2019 19:01
Бугун канчелске келадими билганла айтворина

Iskander Buyuk 16 август 2019 17:58
Sotib olib etaradimi bizzo jamoani ahvolni qaranglar jorj keldiyu o'rtamiyona jamoa buldi qoldi

Bilolbek 16 август 2019 16:34
Bu yerda sotib olish xaqida gap ketmayaptiku xomiylik qilmoqchi

Navba-uz 16 август 2019 13:46
Хитойлик инвесторлар хам Узбекистанда энг мухлиси куп ишкибозлари бор жамоа НАВБАХОР эканлигини билган, ,, шунинг учун кизиккан ,,, улар хам етти улчаб бир кесади...
Ажойиб

mistercha 16 август 2019 12:51
yangilikni zo'ri keyingi yil Marchello Lippi kelarkan Navbahorga XD wink

Нуриллох 16 август 2019 12:16
Сотинг хоким бува биз хам хурсанд боламиз кегин чемпион боламиз иншо ОЛЛОХ сиз хам бу Маш машадан кутиласиз

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
17-тур. 18 август, 18:00
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 15 41
2 Локомотив 15 30
3 Бунёдкор 15 27
4 Насаф 15 24
5 Сўғдиёна 15 23
6 Навбаҳор 15 22
7 Сурхон 15 21
8 Металлург 15 20
9 Динамо 15 18
10 Қизилқум 15 14
11 АГМК 15 13
12 Андижон 15 13
13 Бухоро 15 11
14 Қўқон-1912 15 8
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 10 август, 20:00
0 - 1
Тақвим
«    август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Логин
Пароль
Запомнить